Подготовка объектов для сдачи вступительных экзаменов

Бошқанинг ўрнига имтиҳонга кирмоқчи бўлган абитуриент имтиҳондан четлаштирилди

278
1 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати баланд бўлганлиги учун тестга киритилмади ва далолатнома тузилди.

ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Тест синовларининг 1-куни 1-сменада 37 нафар абитуриент тестдан четлаштирилди, деб хабар қилди АОКАда ўтказилган брифингда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълумот бериб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.

1-смена 59250 нафар абитуриент тест топшириши режалаштирилган эди. Шундан 55767 нафари иштирок этди. 3474 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тестга келмади.

1 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати баланд бўлганлиги учун тестга киритилмади ва далолатнома тузилди.

8 нафар абитуриент кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди. Хусусан, уларнинг 4 нафари телефон, 1 нафари шпаргалка, 2 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлган, 1 нафари ҳужжатни сохталаштиргани учун четлаштирилган.

Тест синовлари жараёнларида тартиб-қоидани бузганлиги учун 29 нафар абитуриент тестдан четлаштирилди. Жумладан, уларнинг 26 нафари телефон ва бошқа турли электрон воситалардан фойдалангани учун, 1 нафари шпаргалка, 1 нафари калькулятор ва 1 нафари сохта ҳужжат билан тестга киргани учун четлаштирилди.

278
Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Uzbekistan Airways Қозоғистонга бораётганларга муҳим эслатма билан чиқди

330
ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистонда парвоздан камида 4 кун олдин тиббиёт муассасасига мурожаат қилиниши тавсия этилади.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways Қозоғистонга боришни режалаштираётган фуқароларга муҳим эслатма билан чиқди.

Таъкидланишича, Қозоғистон Республикасига кетаётган Ўзбекистон фуқароларига қўйилган янгиланган талаблар 19-сентябрдан киритилади.

Аэропортда парвозга рўйхатдан ўтиш вақтида баҳсли вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларига вақтида (парвоздан камида 4 кун олдин) мурожаат қилиниши тавсия этилади.

Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозимлиги белгиланган.

Ақтау ва Урганч ўртасида парвозларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди >>>

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон 11 сентябрдан мунтазам парвозларни расман қайта тиклаган эди.

330

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи пастлади

628
(Янгиланган 10:41 19.09.2020)
Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Ўзбекистонда соат 10.00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 634 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Шунингдек, Андижон вилоятида -21, Хоразм вилоятида - 16, Жиззах вилоятида - 15, Тошкент вилоятида - 13, Самарқанд вилоятида -10, Қашқадарё вилоятида - 8, Сурхондарё вилоятида - 7, Қорақалпоғистон Республикасида - 5 ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

Ўртачирчиқ туманида 60 ёшли аёл ҳамда Юнусобод туманида 63 ёшли аёл коронавирус оқибатида вафот этишган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 46 645 (92 фоиз) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

628

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

454
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

454