Ўзбекистон COVID-19дан ўлим ҳолатлари бўйича дунёда энг паст кўрсаткични таъминлади

691
Мамлакат воқеалар ўта нохуш ривожининг олдини олишга муваффақ бўлди ва COVID-19дан ўлим ҳолатлари бўйича дунёда энг паст кўрсаткични таъминлади. Ўзбекистон ҳукумати томонидан 11 та хорижий давлатга йирик ҳажмда инсонпарварлик ёрдами ҳам кўрсатилди

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Ўзбекистон COVID-19дан ўлим ҳолатлари бўйича дунёда энг паст кўрсаткични таъминлади. Бу ҳақда "Пандемиянинг Марказий Осиёга таъсири: илк сабоқлар, коронаинқироз ва ўзгариш истиқболлари" мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн конференция давомида таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати томонидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур нуфузли форумда дунёнинг 20га яқин давлатидан 210дан зиёд таниқли парламент аъзолари, илмий доиралари вакиллари, нодавлат ташкилотлар ҳамда тадқиқот марказлари раҳбарлари ва мутахассислари, Ўзбекистонда аккредитация қилинган дипломатик корпус вакиллари, экспертлар иштирок этмоқда.

Форум очилишида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева, Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска, Марказий Осиё ва Кавказ Институти асосчиси ва раиси Фредерик Старр (АҚШ) сўзга чиқишди.

Халқаро алоқалар, геосиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ соҳаларини қамраб олган анжуманда ҳозирда давом этаётган пандемиянинг илк сабоқлари, юзага келган инқироздан чиқиш йўллари ва бу каби фавқулодда вазиятларга тайёрлик даражасини ошириш масалалари таҳлил қилинмоқда.

Тадбир қатнашчилари томонидан Марказий Осиё мамлакатларининг тажрибасидан келиб чиқиб, пандемиядан олинган сабоқлар ва келажак учун тавсиялар, ундан кейинги даврда пандемия салбий оқибатларини камайтириш, коронавирусни енгиб ўтишда минтақавий ҳамкорликнинг стратегик истиқболлари, фавқулодда шароитларда кўп томонлама шериклик ҳамда халқаро ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти каби долзарб масалалар ҳам кенг  муҳокама қилинмоқда.

Бу борадаги Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро ташаббуслари ҳақида сўз юритиларкан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг: "Ҳозирги мураккаб вазиятда биз учун ғоят муҳим иккита вазифани самарали ҳал этиш – энг долзарб заруратга айланмоқда. Яъни, биз аҳолимизнинг соғлиғи ва ҳаётини асраш, шу билан бирга, иқтисодиётимизни тиклаш, одамларга ишлаб даромад топиши учун шароит яратиб бериш муаммосини бир пайтнинг ўзида ҳал этмоқдамиз", деган сўзлари мамлакатнинг ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлари мазмунини тўлиқ акс эттирганлиги таъкидланди.

Хусусан, пандемия даврида Ўзбекистонда амалга оширилаётган Миллий ҳаракатлар дастури мавжуд барча ресурсларни сафарбар этиш, ҳукумат ва фуқаролик жамиятининг кучларини бирлаштириш имконини берди. Бунда айниқса пандемиянинг иқтисодиётга таъсирини юмшатишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, бизнесга кўмак тариқасида умумий ҳажми 4,8 миллиард доллардан ортиқ ёрдам чоралари амалга оширилди.

Мамлакат воқеалар ўта нохуш ривожининг олдини олишга муваффақ бўлди ва COVID-19дан ўлим ҳолатлари бўйича дунёда энг паст кўрсаткични таъминлади. Ўзбекистон ҳукумати томонидан 11 та хорижий давлатга йирик ҳажмда инсонпарварлик ёрдами ҳам кўрсатилди. Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси каби нуфузли молия ташкилотлари дунёдаги саноқли мамлакатлар қаторида Ўзбекистонда иқтисодиётнинг пасайишига йўл қўйилмаганини таъкидлаб, келгусида сезиларли ўсиш кутилаётганнини қайд этмоқда.

Инқироз шароитида ҳар бир давлат дуч келаётган муаммоларни ҳал этишда, жумладан, фуқароларни ўз юртларига қайтариш, транспорт йўлакларини тиклаш, гуманитар ёрдам кўрсатишда Марказий Осиё мамлакатларининг бир-бирларига амалий кўмаклари ҳақида ҳам сўз юритилди.

Пандемия оқибатида юзага келган ижтимоий-иқтисодий қийинчиликларни енгиб ўтишда давлатлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлик йўлга қўйилганлигига алоҳида уруғ берилмоқда.

Шунингдек форумда коронавирусни енгиш масалаларида минтақавий ҳамкорликнинг стратегик истиқболлари атрофлича кўриб чиқилмоқда.  Марказий Осиё давлатлари ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларда кўптомонлама алоқаларни кучайтириш, давлатлар миллий манфаатларига тўлиқ риоя қилинишини таъминлаш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантириш масалалари шулар жумласидандир.

Форум якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар унинг натижалари бўйича қабул қилинган резолюцияда умумлаштирилиши кўзда тутилган.

691
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области

Бухорода Рекс лақабли ит ўғрилар изидан тушиб, жиноятни фош қилди

15
Хабарда айтилишича, номаълум шахслар Жондор туманида яшовчи хонадон соҳибининг уйидан 580 минг сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетганлар.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бухоронинг Жондор туманида Рекс лақабли хизмат ити ёрдамида ўғирлик жинояти фош этилди.

Хабарда айтилишича, номаълум шахслар Жондор туманида яшовчи хонадон соҳибининг уйидан 580 минг сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан тезкор тергов гуруҳи таркибида воқеа жойига чиққан вилоят ИИБ Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология хизмати кичик инспектор-кинологи Ашраф Қиличов, ўзига бириктирилган "Рекс" лақабли хизмат ити ёрдамида ушбу жиноятни иссиқ изида фош этган.

Натижада мазкур жиноятни содир қилган М.Т. қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-м. 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

15

Ўзбекистон 1 октябрдан ўз чегараларини тўлиқ очмоқда

1344
(Янгиланган 21:47 17.09.2020)
Республика махсус комиссияси қарори асосида, хорижий давлатлардан авиа, темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали Ўзбекистонга келувчи шахсларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. 2020 йил 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди.

Шу муносабат билан аввал жорий қилинган чекловлар бекор қилинади.

Масъул идораларга чет давлатлар мутасадди идоралари билан музокаралар ўтказиб, барча турдаги халқаро қатновлар (авиа, темир йўл, автобус қатновлари) сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берилди.

1 октябрдан бошлаб, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади.

Шунингдек, хориждан Ўзбекистонга кириб келишнинг янги тартиби эълон қилинди

Республика махсус комиссияси қарори асосида, хорижий давлатлардан авиа, темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали Ўзбекистонга келувчи шахсларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилади.

Сўнгги 14 кун давомида "яшил" давлатда (Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финландия, Латвия, Австрия ва Япония) бўлиб турган шахслар – Ўзбекистон ҳудудига тўғридан тўғри киритилади.

"Сариқ" (Озарбайжон, Беларус, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ҳамда "қизил" давлатлардан (қолган барча давлатлар) кириб келаётган шахслар – сўнгги 72 соат давомидаги коронавирусга ПЗР тести манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

Агар шахс сўнгги 72 соат ичида коронавирусга тест топширмаган бўлса ёки шахсда коронавирус инфекциясининг аломатлари (йўтал, иситма ва б.қ.) мавжуд бўлса, Ўзбекистонга келганидан сўнг ўтказиш пункти (аэропорт, вокзал ёки бошқа) ҳудудида ўз ҳисобидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтади ҳамда Ўзбекистон ҳудудига киритилиб, 14 кунга меҳмонхонага ёки уй карантинига юборилади.

Ўзбекистонга келаётган шахслардан 14 кун давомида меҳмонхонада ёки уй карантинида бўлиш мажбуриятини зиммасига олиш тўғрисида тилхат олинади.

Текширув натижалари мусбат бўлган тақдирда, шахс белгиланган тартибда карантин маркази ёки хоҳишига кўра меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

1344