Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте

ЮНЕСКО Фарғонани дунёнинг аҳолиси энг ўқимишли шаҳарлар рўйхатига киритди

241
Таълим шаҳарлари глобал тармоғига 26 мамлакатдан 54 янги аъзо ҳам қабул қилинган. Янги қабул қилинган шаҳарлар ташкилот фаолиятида иштирок этишлари ва ўзларининг таълим шаҳарлари сифатида эришган ютуқларини акс эттирадиган икки йиллик ҳисобот тайёрлашлари лозим.

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. ЮНЕСКО томонидан онлайн ташкил этилган сессиясида Ўзбекистондан ягона Фарғона шаҳри дунёнинг энг ўқимишли шаҳарлар рўйхатига киритилди, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Шунингдек, Таълим шаҳарлари глобал тармоғига бундан ташқари 26 мамлакатдан 54 янги аъзо ҳам қабул қилинганлиги айтилмоқда.

"Мазкур шаҳарлар узлуксиз таълимни маҳаллий даражада ривожлантириш мумкинлигининг ёрқин намунасидир. Улар узлуксиз таълимнинг самарали сиёсати ва амалиёти инклюзив, хавфсиз, сифатли ва барқарор шаҳарларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаши ва ташкилотнинг 2030 йилга оид дастурига ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлигини исботлади. Янги аъзолар ЮНEСКО Таълим шаҳарлари глобал тармоғи таркибида мавжуд шаҳарлар умумий сонини 64 мамлакатда 230 тага етказмоқда", - дейилади хабарда.

ЮНEСКОнинг Узлуксиз таълим институти (UIL) тармоқ мувофиқлаштирувчиси сифатида тегишли мамлакатларда ЮНEСКО ишлари бўйича Миллий комиссиялар томонидан номзодлар берилгандан сўнг янги аъзоларни қабул қилди. Шаҳар ҳокими ва маъмуриятининг узлуксиз таълимга оид қатъий мажбурияти таълим шаҳрига айланишнинг асосий шартидир.

ЮНEСКО Таълим шаҳарлари глобал тармоғи потенциал аъзолари ариза бериш жараёнида жамиятда барча учун узлуксиз таълим имкониятларини тақдим этиш бўйича аниқ тасаввурни намойиш этишлари керак. Янги қабул қилинган шаҳарлар ташкилот фаолиятида иштирок этишлари ва ўзларининг таълим шаҳарлари сифатида эришган ютуқларини акс эттирадиган икки йиллик ҳисоботни тайёрлашлари лозим. 

Узлуксиз таълим институти директори Дэвид Ачоаренанинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси келажак учун янада барқарор таълим тизимларини яратиш зарурлигини кўрсатди. Инсониятнинг ярмидан кўпи шаҳарларда яшагани сабабли, шаҳарлар бу ислоҳотларнинг марказида бўлиши лозим.

241

Россияда ишлаш учун ҳужжат тайёрлаш осонлаштирилмоқда

798
Эндиликда, патент учун талаб этиладиган ҳужжатларнинг аксарият қисми, хусусан, рус тили, Россия қонунчилиги ва тарихини ўргатиш ва тегишли сертификат бериш ишлари Ўзбекистонда амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги "Паспорт ва виза хизмати" федерал давлат унитар корхонаси раҳбари С.Машин бошчилигидаги делегация аъзоларининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида учрашув ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғи М.Хайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Ички ишлар вазирликлари вакиллари ҳамда Россия Федерацияси "Паспорт-виза хизмати" раҳбари С.Машин, РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари А.Колесников иштирокида ўтказилган учрашувда айни пайтда Россияда ишлаётган ва ушбу мамлакатда ишлаш истагидаги фуқаролар учун қулайликлар яратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Учрашувда таъкидландики, Россия Федерацияси ҳудудида ишлашда талаб этиладиган патентни расмийлаштириш учун ўртача 20 кундан 30 кунгача вақт талаб этилади.

Бу вақт оралиғида фуқаронинг ишлаши мумкин эмас ва табиийки, бу жараён меҳнат мигрантларидан ортиқча вақт ва харажат талаб этади. Эндиликда, Россия "Паспорт ва виза хизмати"нинг Ўзбекистонда очилиши режалаштирилаётган ваколатхонаси ҳамда РУДНнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси орқали патент учун талаб этиладиган ҳужжатларнинг аксарият қисми, хусусан, рус тили, Россия қонунчилиги ва тарихини ўргатиш ва тегишли сертификат бериш ишлари Ўзбекистонда амалга оширилади.

Шу билан бирга, кетишдан аввал тиббий кўрикдан ўтиш ва Россия Федерацияси ҳудудига кириш учун тақиқ бор-йўқлигини текшириш имкониятини яқин вақтда яратиш ҳам режалаштирилмоқда.

Учрашувда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистонда яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

798
Мавзу:
Миграция
Врачи

Наманганда бир нечта шифокорнинг тоифа сертификати қалбаки бўлиб чиқди  

237
Терговга қадар текширувда, малака тоифаси сертификатларидаги мухрлар изи компьютер қурилмасининг рангли оқимли (струйный) принтери ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Наманган вилояти Чуст туманида бир нечта шифокорларнинг тоифа сертификати қалбакилиги аниқланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати томонидан Чуст туман тиббиёт бирлашмасида масофадан туриб мониторинг текшируви давомида, болалар психиатрияси, анестезиология ва реаниматологияси,  умумий амалиёт шифокори, неврология, умумий хирургия мутахассисликлари учун бир нечта шифокорларнинг малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларни қалбаки эканлигига шубҳа туғилган.

Ушбу ҳужжатлар текшириб кўриш учун олинган ҳамда малака тоифаси сертификатларининг қалбакилаштирилган ҳолатига аниқлик киритиш учун Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган.

Терговга қадар текширув даврида ўтказилган Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЭКБнинг тадқиқотлар хулосасига кўра, малака тоифаси сертификатларидаги мухрлар изи компьютер қурилмасининг рангли оқимли (струйный) принтери ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.Н., С.Н., М.Ж., И.Ю. ва О.З., ларга нисбатан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

237
Лаборатория имени Ричарда Лугара в Грузии

АҚШ МДҲдаги биолабораторияларда ўз фаоллигини кучайтирмоқда - Медведев

18
Медведевнинг айтишича, бу давлатлар ўз фаолиятини жаҳон ҳамжамияти, халқаро ташкилотлар фойдаланиладиган услублардан айро тарзда, ношаффоф олиб бормоқдалар.

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. АҚШнинг собиқ иттифоқ давлатлари ҳудудларидаги биолабораторияларда олиб бораётган тадқиқот фаолияти жиддий ташвишни келтириб чиқармоқда, деб баёнот қилди РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев янги инфекцияларга қарши ҳимоя тизимларини яратиш масалаларига бағишланган идоралараро комиссия йиғилиши давомида.

"Қатор давлатларнинг, энг аввало Қўшма Штатларнинг собиқ иттифоқ давлатларида жойлашган биолабораториялардаги тадқиқот фаолияти жиддий ташвишни келтириб чиқармоқда. Улар ўзларининг бу ишини дунё бўйлаб олиб боришга ҳаракат қилмоқда", деган Медведев. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Медведевнинг айтишича, бу давлатлар ўз фаолиятини жаҳон ҳамжамияти, халқаро ташкилотлар фойдаланиладиган услублардан айро тарзда, ношаффоф олиб бормоқдалар.

Унинг айтишича, бундай масалалар олдин ҳам ўртага ташланган, "лекин айниқса бугун тобора кўпроқ шаклланмоқда, хусусан, инсоният коронавирус пандемияси туфайли рўбаро бўлган барча ҳолатларни инобатга олганда".

Сал олдин РФ Хавфсизлик кенгаши экспертлари қўлбола ҳаракатлар, биолабораториялар экспертлари ишлари туфайли сунъий яратилган вируслар эпидемияси юзага келиши мумкинлиги эҳтимоли ҳақида фикр билдирган эдилар.

"COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ҳодисалар ва уларнинг оқибатлари биологик хавф юзага келиши эҳтимоли борлиги ҳақида далолат беради", - деган эди экспертлар.

18