Узбекский милиционер

Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлат хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорликни мустаҳкамлайди

82
(Янгиланган 14:09 07.10.2020)
Икки давлат вакиллари ички ишлар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда илғор технологияларни жорий этиш лозимлиги муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Ўзбекистон ИИВ ва Ҳиндистон элчихонаси ҳарбий атташеси ўртасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси.

"Жорий йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Вазирлик Моддий-техника таъминоти, Молия-иқтисод ва Халқаро ҳамкорлик бошқармаси масъул ходимлари билан Ҳиндистон элчихонаси ҳарбий атташеси Нипуна Aнанд ўртасида учрашув бўлиб ўтди", - дейилади хабарда.

Учрашувда Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги кўплаб соҳалардаги халқаро ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётгани таъкидлаб ўтилган.

Идоралар ўртасидаги моддий-техника соҳасидаги ўзаро манфаатли шартномалар ҳамда ички ишлар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда илғор технологияларни жорий этиш лозимлиги муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, томонлар давлат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, яқин келажакда ўзаро тажриба алмашиш ва мавжуд ҳамкорликни қонуний мустаҳкамлаш учун амалий ташрифлар ташкил этиш масаласи юзасидан фикр алмашдилар.

82

Ноябрдан умра зиёратига рухсат берилмоқда - талаблар ҳақида батафсил

73
Жумладан, умра зиёратчисининг ёши 18 дан 50 ёшгача бўлиши, коронавирусдан ҳоли эканини исботловчи манфий натижали ПЦР анализни тақдим этиши, Саудия Арабистонига етиб келгандан сўнг белгиланган меҳмонхонада 3 кун карантинда бўлиши ва бошқа шу каби талаблар белгиланган.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда 1 ноябрь кунидан эътиборан, хорижий зиёратчиларга умра қилиши учун рухсат берилгани мазмунида тарқалган хабарга ойдинлик киритди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Эслатиб ўтамиз, дунёда кечаётган мураккаб эпидемиологик вазият, қолаверса Саудия Арабистонидаги коронавирус касаллиги билан боғлиқ жиддий ҳолатдан келиб чиқиб, Ҳаж ва умра зиёратлари вақтинчалик тўхтатилган эди.

Эндиликда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўзининг расмий интернет нашрлари орқали тақдим этган маълумотларга кўра, Умра зиёрати тўрт босқичда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф ва тавсиялари асосида қайта ташкил этилмоқда.

Бугунга қадар умра тадбирлари 2 та босқичда қайта йўлга қўйилди. Шу йилнинг 4 октябрдан биринчи ва 18 октябрдан иккинчи босқичлар бошланди. Ҳозирга келиб кунлик зиёратчилар сони 15 мингтани ташкил этмоқда.

Ушбу икки босқичда Умра ибодатини адо этувчилар сони чекланган бўлиб, махсус онлайн навбат дастури орқали рўйхатга олинмоқда ва зиёратчиларнинг Масжидул Ҳарам ҳудудига киришлари ташкилий равишда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ҳаж ва умра вазирлигининг баёнотида жорий йил 1 ноябридан эътиборан, Умра ибодатини адо этиш учун хорижлик зиёратчиларни қабул қилиш назарда тутилган эди. Рухсат этилган давлатлар рўйхати мамлакатларнинг эпидемиологик ҳолатидан келиб чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилиши алоҳида таъкидланган.

1 ноябрь кунидан хорижий фуқароларга рухсат бериш юзасидан билдирилган Ҳаж ва умра вазирлиги баёнотида Умра ибодатига келувчилар учун бир қанча шарт ва талаблар белгилаб қўйилган:

Жумладан, унда умра зиёратчисининг ёши 18 дан 50 ёшгача бўлиши (Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифига кўра), коронавирусдан ҳоли эканини исботловчи манфий натижали ПЦР анализни тақдим этиши, ушбу анализ 72 соат ичида олинган бўлиши ва ишончли лабораторияда амалга оширилиши зарурлиги, "Умра қилдик" программаси орқали (Икки Ҳарамга кириш учун онлайн навбат) рўйхатдан ўтиб, ўз онлайн тартибига кўра умра ибодатини адо этиш, Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш, Масжидун Набавийни зиёрат қилиш ва Равзаи шарифда намоз ўқиш билан боғлиқ режали ишлар учун олдиндан буюртма бериш, Саудия Арабистонига етиб келгандан сўнг белгиланган меҳмонхонада 3 кун карантинда бўлиши ва бошқа шу каби талаблар белгиланган.

Шунингдек, Саудия мутасадди идоралари томонидан эпидемиологик ҳолат бўйича Умра зиёратини ташкил этиш учун рухсат этилган давлатлар рўйхати алоҳида эълон қилиниши қайд қилинган.

Ўз навбатида, "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони расмийлари билан мазкур масалалар бўйича белгиланган карантин талаблари асосида Умра зиёратини ташкил этиш юзасидан музокаралар ўтказмоқда.

Шунингдек, ушбу тадбирларни ташкил этишга ваколатли ташкилот – Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларнинг тўлиқ тиббий хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, расмий, ишончли, хавфсиз ва қулай Умра хизматларини тақдим этиш устида ҳамкорлар билан жадал иш олиб бормоқда.

Умра сафари билан боғлиқ якуний қарорлар юзасидан тез кунларда расмий баёнот берилиши маълум қилинган.

73

Филиппинларда жангчи хўроз полициячини ўлдирди

180
Ҳозирда хўроз жанглари мамлакатда пандемия туфайли таъқиқланган. Полициячилар ушбу таъқиқни бузган жойда рейдни амалга ошираётган бўлган.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Филиппинларда жангчи хўроз уй жониворларининг ноқонуний жанггига чек қўйишга уринган полициячини ўлдирди, деб хабар бермоқда ABS News.

Ҳодиса ўтган душанбада Шимолий Самар провинциясида юз берган. Полиция лейтенанти Кристин Болок ноқонуний тарзда уюштирилган хўроз жангларига қарши рейдда иштирок этган. "Облава" вақтида хўрозлардан бири полициячининг чап оёғига зарба берган. Парранданинг оёғида пўлатдан ясалган шпора (пих) бўлган. Оқибатда, полициячи оёғи сон артерияси йиртилган. Ҳуқуқ посбони касалхонага етиб боргунча кўп қон йўқотиш оқибатида вафот этган.

Юз берган ҳодисадан сўнг уч киши ҳибсга олинган, еттита хўроз мусодара қилинган. Уч нафар шахс қочган ва қидирувга берилган. Қотил-хўроз тақдири номаълум.

Хўроз жанглари - Филиппинларда энг оммабоп бўлган кўнгилочар воқеалардан ҳисобланади. Ўйин ғолибга катта пуллларни тикадиган мухлислар тўдасини тўплайди. Бундай жангларни лицензияси бор муассасаларда якшанба ва байрам кунлари уюштиришга рухсат берилган. COVID-19 пандемияси вақтида зўроз жанглари буткул таъқиқланган эди.

180
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте

ИИВ фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

31
Вазирлик хабарига кўра, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Хабарда ёзилишича, айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

“Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда  (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз”,  - дейилган хабарда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқиш сўралган.

31