Девушка с книгами

Тошкентда юқори малакали педагогларни тайёрлайдиган хорижий ОТМ филиали иш бошлайди

149
Тўлов-контракт миқдори Филиал томонидан Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда Университет билан келишилган ҳолда белгиланади.

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Президент қарори билан "А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси (Университет)нинг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилди.

Филиал фаолиятининг асосий йўналишларидан бири халқаро таълим стандартларига мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали педагог кадрларни тайёрлаш ҳисобланади.

Қарорга кўра, Филиал:

* барча даражадаги мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади;

* таълим жараёнини рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам олиб боради;

* кадрлар тайёрлашни кундузги, кейинчалик сиртқи таълим шаклида олиб боради;

* абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказишни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Университет томонидан белгиланган талаблар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширади.

* битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломини беради.

Шунингдек, Филиалга қабул параметрлари Филиал томонидан Молия, Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари ҳамда Университет билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Филиалга талабалар давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Тўлов-контракт миқдори Филиал томонидан Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда Университет билан келишилган ҳолда белгиланади.

149
Свеча, гвоздики

Машҳур турколог олим Андрей Кубатин вафот этди

34
Андрей Кубатин вафоти муносабати билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари олимнинг оиласига, биринчи галда турмуш ўртоғига чуқур ҳамдардлик изҳор қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Турколог олим Андрей Кубатин 36 ёшида коронавирус касаллигидан оламдан ўтди. Бу ҳақда Кубатиннинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида хабар берилди.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда олим вафоти муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирилмоқда.

Андрей Кубатин 2019 йил декабрдан буён Ўзбекистон ФА Миллий археология марказида фаолият юритиб келаётганди.

"Ўзбек илм дунёси умидли олимидан айрилди. Тўлдирилиши қийин бўлган йўқотиш... Минг афсуски, унинг ҳали қиладиган ишлари кўп эди... Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Аллоҳ раҳматига олсин", - деб ёзган Кубатинни таниган инсонлардан бири.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган ёш олим 2017 йили Жиноят кодексининг 157-моддаси ("Давлатга хоинлик қилиш") назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланиб ҳибсга олинганди. Ўша йили Кубатинга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2019 йил 26 сентябрь куни Тошкент вилояти судида Кубатиннинг иши қайта кўриб чиқилган ва олим тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилган. 

34

Ноябрдан умра зиёратига рухсат берилмоқда - талаблар ҳақида батафсил

78
Жумладан, умра зиёратчисининг ёши 18 дан 50 ёшгача бўлиши, коронавирусдан ҳоли эканини исботловчи манфий натижали ПЦР анализни тақдим этиши, Саудия Арабистонига етиб келгандан сўнг белгиланган меҳмонхонада 3 кун карантинда бўлиши ва бошқа шу каби талаблар белгиланган.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда 1 ноябрь кунидан эътиборан, хорижий зиёратчиларга умра қилиши учун рухсат берилгани мазмунида тарқалган хабарга ойдинлик киритди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Эслатиб ўтамиз, дунёда кечаётган мураккаб эпидемиологик вазият, қолаверса Саудия Арабистонидаги коронавирус касаллиги билан боғлиқ жиддий ҳолатдан келиб чиқиб, Ҳаж ва умра зиёратлари вақтинчалик тўхтатилган эди.

Эндиликда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўзининг расмий интернет нашрлари орқали тақдим этган маълумотларга кўра, Умра зиёрати тўрт босқичда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф ва тавсиялари асосида қайта ташкил этилмоқда.

Бугунга қадар умра тадбирлари 2 та босқичда қайта йўлга қўйилди. Шу йилнинг 4 октябрдан биринчи ва 18 октябрдан иккинчи босқичлар бошланди. Ҳозирга келиб кунлик зиёратчилар сони 15 мингтани ташкил этмоқда.

Ушбу икки босқичда Умра ибодатини адо этувчилар сони чекланган бўлиб, махсус онлайн навбат дастури орқали рўйхатга олинмоқда ва зиёратчиларнинг Масжидул Ҳарам ҳудудига киришлари ташкилий равишда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ҳаж ва умра вазирлигининг баёнотида жорий йил 1 ноябридан эътиборан, Умра ибодатини адо этиш учун хорижлик зиёратчиларни қабул қилиш назарда тутилган эди. Рухсат этилган давлатлар рўйхати мамлакатларнинг эпидемиологик ҳолатидан келиб чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилиши алоҳида таъкидланган.

1 ноябрь кунидан хорижий фуқароларга рухсат бериш юзасидан билдирилган Ҳаж ва умра вазирлиги баёнотида Умра ибодатига келувчилар учун бир қанча шарт ва талаблар белгилаб қўйилган:

Жумладан, унда умра зиёратчисининг ёши 18 дан 50 ёшгача бўлиши (Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифига кўра), коронавирусдан ҳоли эканини исботловчи манфий натижали ПЦР анализни тақдим этиши, ушбу анализ 72 соат ичида олинган бўлиши ва ишончли лабораторияда амалга оширилиши зарурлиги, "Умра қилдик" программаси орқали (Икки Ҳарамга кириш учун онлайн навбат) рўйхатдан ўтиб, ўз онлайн тартибига кўра умра ибодатини адо этиш, Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш, Масжидун Набавийни зиёрат қилиш ва Равзаи шарифда намоз ўқиш билан боғлиқ режали ишлар учун олдиндан буюртма бериш, Саудия Арабистонига етиб келгандан сўнг белгиланган меҳмонхонада 3 кун карантинда бўлиши ва бошқа шу каби талаблар белгиланган.

Шунингдек, Саудия мутасадди идоралари томонидан эпидемиологик ҳолат бўйича Умра зиёратини ташкил этиш учун рухсат этилган давлатлар рўйхати алоҳида эълон қилиниши қайд қилинган.

Ўз навбатида, "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони расмийлари билан мазкур масалалар бўйича белгиланган карантин талаблари асосида Умра зиёратини ташкил этиш юзасидан музокаралар ўтказмоқда.

Шунингдек, ушбу тадбирларни ташкил этишга ваколатли ташкилот – Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларнинг тўлиқ тиббий хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, расмий, ишончли, хавфсиз ва қулай Умра хизматларини тақдим этиш устида ҳамкорлар билан жадал иш олиб бормоқда.

Умра сафари билан боғлиқ якуний қарорлар юзасидан тез кунларда расмий баёнот берилиши маълум қилинган.

78
Гостиница Узбекистан в центре Ташкента

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига кирди

12
“Gallup” Халқаро тадқиқот институти рейтингида Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига киритилди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. “Gallup” Халқаро тадқиқот институти “Глобал қонун ва тартиб” бўйича йиллик бутунжаҳон рейтингини эълон қилди.

Рейтингга кўра, Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўнталигига киритилган. Мамлакат 100 дан 92 балл тўплаган.

Всемирный индекс закона и порядка

Исландия, Қувайт, Норвегия, Aвстрия, Швейцария ва Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳам кучли ўнликка кирган.

Биринчи ўринни 97 балл билан Сингапур эгаллаган бўлса, Туркманистон (97) иккинчи, Хитой эса (94) учинчи поғонадан ўрин олган. Сўнгги ўринни 43 балл билан Афғонистон банд қилган.

Таъкидланишича, Сингапур бир неча йиллардан бери ушбу рейтингда етакчилик қилмоқда. Афғонистон эса кетма-кет иккинчи йил охирги ўринда қайд этилмоқда.

12