В Узбекистане выпал первый снег

"Шамол ва қор": Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди

1332
(Янгиланган 19:52 09.10.2020)
Денгиз сатҳидан 2000 м баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Бугун республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Шимолий Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳавонинг бир-бирига яқинлашган қисмлари Ўзбекистон ҳудудига бирин-кетин кириб келмоқда.

Бугундан республика ҳудудига яна совуқ ҳаво кириб кела бошлади, куннинг биринчи ярмида ҳудуднинг айрим қисмларида ҳаво ҳарорати кечагидан 4-6 даражага паст бўлди, дея хабар беради Ўзгидромет.

Худди шундай совуқ ҳаво, эртага республика ҳудудида ҳам давом этади. Кечаси ҳарорат 3-6 даража, шимолда 0-3 даража совуққача пасаяди ва кундузи 13-17 даражадан юқори бўлмайди, бу 5-7 даражага меъёрдан паст.

Ҳудуднинг катта қисмида бугун ва эртага қуруқ ҳаво сақланиб қолади. Фақат Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий ҳудудлари Туркманистон ҳудудларидан нам булут массалари кириб келади. Фарғона водийси вилоятлари ҳамда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида ёмғир ёғади, денгиз сатҳидан 2000 м баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Бугун республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати 3-6 даража илиқ, шимолда 0-3 даража совуққача, кундузи эса ҳаво 18-20 даражагача исийди.

1332
Свеча, гвоздики

Машҳур турколог олим Андрей Кубатин вафот этди

5
Андрей Кубатин вафоти муносабати билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари олимнинг оиласига, биринчи галда турмуш ўртоғига чуқур ҳамдардлик изҳор қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Турколог олим Андрей Кубатин 36 ёшида коронавирус касаллигидан оламдан ўтди. Бу ҳақда Кубатиннинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида хабар берилди.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда олим вафоти муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирилмоқда.

Андрей Кубатин 2019 йил декабрдан буён Ўзбекистон ФА Миллий археология марказида фаолият юритиб келаётганди.

"Ўзбек илм дунёси умидли олимидан айрилди. Тўлдирилиши қийин бўлган йўқотиш... Минг афсуски, унинг ҳали қиладиган ишлари кўп эди... Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Аллоҳ раҳматига олсин", - деб ёзган Кубатинни таниган инсонлардан бири.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган ёш олим 2017 йили Жиноят кодексининг 157-моддаси ("Давлатга хоинлик қилиш") назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланиб ҳибсга олинганди. Ўша йили Кубатинга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2019 йил 26 сентябрь куни Тошкент вилояти судида Кубатиннинг иши қайта кўриб чиқилган ва олим тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилган. 

5

Ноябрдан умра зиёратига рухсат берилмоқда - талаблар ҳақида батафсил

77
Жумладан, умра зиёратчисининг ёши 18 дан 50 ёшгача бўлиши, коронавирусдан ҳоли эканини исботловчи манфий натижали ПЦР анализни тақдим этиши, Саудия Арабистонига етиб келгандан сўнг белгиланган меҳмонхонада 3 кун карантинда бўлиши ва бошқа шу каби талаблар белгиланган.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда 1 ноябрь кунидан эътиборан, хорижий зиёратчиларга умра қилиши учун рухсат берилгани мазмунида тарқалган хабарга ойдинлик киритди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Эслатиб ўтамиз, дунёда кечаётган мураккаб эпидемиологик вазият, қолаверса Саудия Арабистонидаги коронавирус касаллиги билан боғлиқ жиддий ҳолатдан келиб чиқиб, Ҳаж ва умра зиёратлари вақтинчалик тўхтатилган эди.

Эндиликда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўзининг расмий интернет нашрлари орқали тақдим этган маълумотларга кўра, Умра зиёрати тўрт босқичда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф ва тавсиялари асосида қайта ташкил этилмоқда.

Бугунга қадар умра тадбирлари 2 та босқичда қайта йўлга қўйилди. Шу йилнинг 4 октябрдан биринчи ва 18 октябрдан иккинчи босқичлар бошланди. Ҳозирга келиб кунлик зиёратчилар сони 15 мингтани ташкил этмоқда.

Ушбу икки босқичда Умра ибодатини адо этувчилар сони чекланган бўлиб, махсус онлайн навбат дастури орқали рўйхатга олинмоқда ва зиёратчиларнинг Масжидул Ҳарам ҳудудига киришлари ташкилий равишда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ҳаж ва умра вазирлигининг баёнотида жорий йил 1 ноябридан эътиборан, Умра ибодатини адо этиш учун хорижлик зиёратчиларни қабул қилиш назарда тутилган эди. Рухсат этилган давлатлар рўйхати мамлакатларнинг эпидемиологик ҳолатидан келиб чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилиши алоҳида таъкидланган.

1 ноябрь кунидан хорижий фуқароларга рухсат бериш юзасидан билдирилган Ҳаж ва умра вазирлиги баёнотида Умра ибодатига келувчилар учун бир қанча шарт ва талаблар белгилаб қўйилган:

Жумладан, унда умра зиёратчисининг ёши 18 дан 50 ёшгача бўлиши (Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифига кўра), коронавирусдан ҳоли эканини исботловчи манфий натижали ПЦР анализни тақдим этиши, ушбу анализ 72 соат ичида олинган бўлиши ва ишончли лабораторияда амалга оширилиши зарурлиги, "Умра қилдик" программаси орқали (Икки Ҳарамга кириш учун онлайн навбат) рўйхатдан ўтиб, ўз онлайн тартибига кўра умра ибодатини адо этиш, Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш, Масжидун Набавийни зиёрат қилиш ва Равзаи шарифда намоз ўқиш билан боғлиқ режали ишлар учун олдиндан буюртма бериш, Саудия Арабистонига етиб келгандан сўнг белгиланган меҳмонхонада 3 кун карантинда бўлиши ва бошқа шу каби талаблар белгиланган.

Шунингдек, Саудия мутасадди идоралари томонидан эпидемиологик ҳолат бўйича Умра зиёратини ташкил этиш учун рухсат этилган давлатлар рўйхати алоҳида эълон қилиниши қайд қилинган.

Ўз навбатида, "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони расмийлари билан мазкур масалалар бўйича белгиланган карантин талаблари асосида Умра зиёратини ташкил этиш юзасидан музокаралар ўтказмоқда.

Шунингдек, ушбу тадбирларни ташкил этишга ваколатли ташкилот – Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларнинг тўлиқ тиббий хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, расмий, ишончли, хавфсиз ва қулай Умра хизматларини тақдим этиш устида ҳамкорлар билан жадал иш олиб бормоқда.

Умра сафари билан боғлиқ якуний қарорлар юзасидан тез кунларда расмий баёнот берилиши маълум қилинган.

77