Ўзбекистонда дам олиш кунларида яна иссиқ бўлади

221
Ҳаво ҳарорати кечаси 8-10 даража атрофида, кундузи 23-25 даража бўлади. Бундай ҳарорат иқлимий меъёрдан 4-5 даражага юқоридир

ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Бугун ва дам олиш кунлари хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳавонинг кириши давом этади, Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво кам булутли бўлади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати кечаси 8-10 даража атрофида, кундузи 23-25 даража бўлади. Бундай ҳарорат иқлимий меъёрдан 4-5 даражага юқоридир.

Ўзбекистонда октябрь ўртасининг об-ҳавоси ҳар хил бўлади.

Шундай 2012, 2016 ва 2018 йилларда кечаси ҳаво ҳарорати аёзларгача пасайган, кундузи эса термометр устунчаси 6-8 даража илиқдан кўтарилмаган.

2008, 2010, 2011, 2017 йилларда октбрь ўртасида энг иссиқ об-ҳаво кузатилган — кундузи ҳарорат 28-30 даражага кўтарилган. Октябрнинг шу кунлари учун максимал ҳарорат рекорди 32-34 даражани ташкил этади.

221

Лўли болаларини ҳуқуқий ҳимоялаш масаласи Парламент комиссиясида кўриб чиқилди

285
2018 йилда 1 200 дан, 2019 йилда 1 400 дан ва 2020 йилда 1 800 дан ортиқ лўли болаларига ижтимоий ёрдам берилган.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича парламент комиссиясида "Ирқий камситишларнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида"ги халқаро конвенцияни бажариш бўйича миллий ҳаракатлар режаси юзасидан Бош прокуратуранинг ахбороти эшитилди.

Мазкур миллий ҳаракатлар режасининг 12 та тадбирида Бош прокуратура ижрочилар қаторида назарда тутилган бўлиб, унга кўра этник гуруҳларнинг ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омиллар мунтазам таҳлил қилинмоқда.

Жумладан, "Таълим тўғрисида"ги Қонун билан жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатланиши белгиланган.

Республикада 2020 йил якуни бўйича 28 мингдан ортиқ лўли болалари қайд этилган бўлиб, уларнинг 15 минг нафари уй, 428 нафари мактабгача таълим тарбиясида, 12 минг нафари мактабларда, 98 нафари коллеж ва лицейларда таълим олаётганлар ҳисобига тўғри келади. 2018 йилда 1 200 дан, 2019 йилда 1 400 дан ва 2020 йилда 1 800 дан ортиқ лўли болаларига ижтимоий ёрдам берилган.

Қайд этилган этник гуруҳлар ва апатридлар учун ирқий камситишлар соҳасида ҳуқуқий ҳимоя масалалари бўйича Бош прокуратура Академияси томонидан Ички ишлар вазирлиги Академияси билан ҳамкорликда семинар-тренинглар ишлаб чиқилган.

Парламент комиссиясида БМТ Ирқий камситишни тугатиш бўйича қўмитасининг якуний мулоҳазалари ва тавсияларини бажариш юзасидан Миллий ҳаракатлар режаси доирасида Бош прокуратура томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар ҳам белгиланиб олинди.

285
Самолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways

"Uzbekistan Airways" Краснодар ва Қозондан чартер рейсларни амалга оширади

189
Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2021-йил 9 ва 23-феврал кунлари Краснодардан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.

Краснодар - Тошкент жўнаб кетиш 21:20 да, етиб келиш соат 02:50 да

Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ва Ўзбекистон Республикаси виза режимига риоя қилинган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади. ПЗР маълумотномасига ега бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг қатновларига қўйилмайди.

Шунингдек, авиакомпания 2021-йил 2, 9, 16 ва 23-феврал кунлари Қозондан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.

Қозон - Тошкент жўнаб кетиши соат 18:30да, етиб келиш соат 23:30да.

189
Флаг с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС)

ЕОИИ-Ўзбекистон ҳамкорлик “Йўл харитаси” тасдиқланди

42
(Янгиланган 15:26 25.01.2021)
Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи юзасидан 2021 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” лойиҳаси атрофлича муҳокама қилиниб, тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИ билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Акмал Саидов, ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ишчи гуруҳининг мақсади - ЕОИИга аъзоликнинг ижобий ва салбий жиҳатларини чуқур таҳлил қилиш, миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганиш, бошқа халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик истиқболларига ўзаро боғлиқлигини ҳар томонлама кўриб чиқиш.

Дастлаб йиғилишда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномадан келиб чиқиб, 2021 йилда ЕОИИ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил этиш, Ўзбекистоннинг ЕОИИга кузатувчи мақомида ушбу миинтақавий тузилманинг кенг имкониятларидан ҳар томонлама фойдаланиш йўлларини қидириш Қонунчилик палатасида тузилган мазкур ишчи гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини олганлиги ҳамда ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиши учун ҳамкорликнинг ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини чуқур ўрганиш, миллий техник тартибга солиш меъёрларини ЕОИИ талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлашди. ЕОИИ билан Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик ишларини самарали ташкил этиш мақсадида 2021 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” лойиҳаси атрофлича муҳокама қилиниб, тасдиқланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан тузилган мазкур ишчи гуруҳи йиғилишида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни тегишли мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотларга етказиш ва ижроси устидан парламент назоратини ўрнатишга оид аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

42
Теглар:
Шавкат Мирзиёев, президентнинг парламентга мурожаатномаси, Олий Мажлис, Россия, ЕОИИ, Ўзбекистон
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари
Мавзу бўйича
Муроса қилиш: Тюрденев ЕОИИга қўшилишнинг фойдали ва хатарли томонлари ҳақида
Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, бу меҳнат мигрантларига нима беради?
Ўзбекистон ЕОИИга қўшилса, Тожикистонда танлов қолмайди – Мигранян
Оверчук: ЕОИИ Ўзбекистоннинг иттифоққа қўшилишига умид қилмоқда