Вид на город Анкару

Туркияга йўл олган ўзбекистонликларга тиббий суғурта полисини сотиб олиш тавсия этилди

141
(Янгиланган 14:31 17.10.2020)
Шу билан бирга суғурта шартномасига "ПЗР тестининг натижаси салбий бўлишига қарамай, суғурталанувчи "COVID-19" ташувчиси билан мулоқотда бўлганлик сабабли мажбурий карантинда қолишига тўғри келса, тегишли харажатларни қоплаш" тўғрисида бандни киритилиши лозим

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Ўзбекистон ТИВ Туркияда бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.

Мурожаатда айтилишича, жорий йилнинг сентябр ойида "Тошкент-Истанбул-Тошкент" йўналиши бўйича мунтазам рейслар тиклангандан сўнг, Ўзбекистон фуқароларининг турли хил мақсадларда (бизнес, даволаниш, ўқиш, туризм ва ҳк.) Туркияга келиши сезиларли даражада ошган.

Қайд этилишича, Ўзбекистонга қайтаётганда 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда топширилган ПЗР-тест таҳлили талаб этилади ва баъзи фуқароларда ушбу тестларнинг натижаси ижобий чиқаётгани аниқланмоқда.

Туркиядаги тегишли вазирлик ва ташкилотларнинг баёнларига мувофиқ "COVID-19" суғуртасига эга чет эл фуқаролари касалланиб қолганда давлат ташкилотларида бепул даволанишлари мумкин. Шунингдек, касалликни енгил ўтказаётган туристларнинг 10-14 кунлик карантин муддатини меҳмонхона махсус хонасида ўтказишлари ва бунинг учун кетган харажатлар ҳам суғурта ҳисобидан қопланиши белгиланган.

Шу билан бирга, коронавирус ташувчилари билан бевосита мулоқотда бўлган фуқароларнинг ҳам меҳмонхоналарда мажбурий карантинда қолишлари мажбурий бўлган ҳолатлар кузатилмоқда. Аммо бу вазиятда фуқаро бевосита "COVID-19" билан касалланмагани сабабли суғурта полислари меҳмонхонада қолиш харажатларини қоплашни назарда тутмаган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркияга турли мақсадларда келишни режалаштираётган фуқароларимизга қуйидагиларни тавсия қилмоқда:

- "COVID-19" билан эҳтимолий касалланиш хавфини инобатга олиб, тиббий суғурта полисини сотиб олиш;

- суғурта шартномасига "ПЗР тестининг натижаси салбий бўлишига қарамай, суғурталанувчи "COVID-19" ташувчиси билан мулоқотда бўлганлик сабабли мажбурий карантинда қолишига тўғри келса, тегишли харажатларни қоплаш" тўғрисидаги бандни киритиш;

- суғурта агентлигидан коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатида амалга ошириладиган зарур ҳаракатлар алгоритмини билиб олиш.

Ўз навбатида, "COVID-19" билан касалланишнинг олдини олиш мақсадида, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан карантин чоралари кучайтирилгани муносабати билан вирусга қарши гигиенага ва ижтимоий масофага қатъий амал қилиш сўралган.

141
Самолет президента Узбекистана во время взлета

Ўзбекистон янги йўналишлар бўйича парвозларни йўлга қўяди - тартиблар белгиланмоқда

982
Ўзбекистонда зиёрат туризми индустриясини янада такомиллаштириш мақсадида зиёратчиларга қатор қулайликлар яратилиб, хизмат кўрсатиш тизимлари учун алоҳида тартиблар белгиланди.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризми индустриясини янада такомиллаштириш мақсадида зиёратчиларга қатор қулайликлар яратилиб, хизмат кўрсатиш тизимлари учун алоҳида тартиблар белгиланди.

"Uzbekistan Airports" АЖ ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган дастур асосида зиёратчиларни ташиш бўйича мамлакат халқаро аэропортларида хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари учун эълон қилинган тарифларга 50%гача чегирмалар жорий қилинади.

Шунингдек, парвозлар кўламини кенгайтириш ва Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар жозибадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга имтиёзлар берилиши ҳам кўзда тутилди. Унга кўра, хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари бўйича эълон қилинган тарифларга 30%гача табақалаштирилган чегирма қуйидаги ҳолларда тақдим этилишини маълум қиламиз:

– Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортларига янги йўналишлар бўйича парвозларни йўлга қўйиш ва уларни ривожлантириш таклифи билан илк бор мурожаат қилган хорижий авиакомпаниялар учун;

- Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий аэропортларига (аэропортларидан) парвозларни амалга ошираётган хорижий авиакомпанияларнинг янги йўналишлари учун;

- мавжуд парвозлар сонидан ташқари шу йўналиш бўйича қўшимча қатновлар учун.

982
Азиатский форум по правам человека в Самарканде

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича глобал форум ўтказилади

140
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази маълумотларига кўра, жорий йилда мамлакатда "Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим" глобал форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда, унда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришнинг янги муаммолари ва вазифалари муҳокама қилинади.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида олимлар, давлат идоралари ва халқаро ташкилотлар иштирокида Илмий-мувофиқлаштириш кенгаши йиғилиши ўтказилди. Тадбир доирасида Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида янграган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги масалалар кўриб чиқилди.

Ситуация после выборов президента в Республике Узбекистан
© Sputnik / Валерий Мельников

Тадбир давомида Ўзбекистоннинг ҳозирги босқичидаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатига алоҳида эътибор қаратилди.

"Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзолиги илмий жамоатчиликка инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқий жараёнларни таҳлил қилиш ва бундан тадқиқот ва таълим жараёнида кенг фойдаланиш заруратини келтириб чиқаради", -  дейилади релиз матнида.

Шунингдек, республика манфаатларини халқаро миқёсда илгари суриш инсон ҳуқуқларининг халқаро аспектида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни талаб қилиши таъкидланган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази маълумотларига кўра, жорий йилда мамлакатда "Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим" глобал форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда, унда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришнинг янги муаммолари ва вазифалари муҳокама қилинади.

Кутилишича, тадбир ғоя алмашиш ва инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш борасида энг яхши тажрибага айланади.

Эслатиб ўтамиз, 2021-йил БМТ нинг таълим ва инсон ҳуқуқлари соҳасида декларацияси қабул қилинганининг 10 йиллиги нишонланади. Декларация 2011 йилнинг декабрида БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган. 2019 йилда Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан ҳужжатда қайд этилган низомларни амалга ошириш учун "Йўл харитаси" бўйича миллий режалар дастури тасдиқланган.

140

Камикадзе ва изқувар: Тошкент ИИББ кинология хизматидан фото-репортаж

0
(Янгиланган 21:14 18.01.2021)
  • Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
  • Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
  • Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
  • Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
  • Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
  • Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
  • Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
  • Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
  • Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
  • Хизмат ити жиноятчини ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
  • Ит боласи.
  • Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.
Sputnik мухбирлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кинология хизматига ташриф буюришди. У ерда тасвирга олинган энг сара суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистонда кинология XIX асрнинг охирларида ривожлана бошлади, Тошкентда илк питомникни ташкил этиш 1911 йилда қайд этилган.

ИИББ кинология хизматида инструкторлар итларни наркотик, портловчи моддаларни қидириш, изқувар, террорчилар тузоқларини зарарсизлантириш йўналишида ўргатишади, яқинда эса камикадзе йўналишида хизмат итлари тайёрлашни бошладилар: итларга рация орқали буйруқ берилади.

0
  • Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.

  • Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.

  • Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.

  • Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.

  • Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.

  • Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.

  • Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.

  • Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.

  • Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.

  • Хизмат ити жиноятчини ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Хизмат ити "жиноятчи"ни ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.

  • Ит боласи.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ит боласи.

  • Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.
    Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.

Теглар:
ИИББ, Тошкент