Коронавирус

Коронавирусни юқтириб олишнинг ўта хавфли йўли айтилди

1695
Коронавирусни предметларни ушлаб юқтириб олиш эҳтимоли жуда паст, аммо инфекцияланган бемор билан яқиндан ва узоқ мулоқотда бўлиш ҳақиқий хавф туғдиради

COVID-19ни юқтириб олишнинг деярли ягона усули - инфекцияланган билан узоқ ва яқиндан мулоқотдир. Германиянинг Бонн университети ОИВ соҳасида вирусология ва тадқиқотлар институти  тадқиқотчилари шундай хулосага келдилар.

Кенг кўламли тадқиқотлар бир неча ҳафта давомида 1,4 минг касалланганлар аниқланган ва 46 киши вафот этган Хайнсберг шаҳрида ўтказилган. Олимларнинг таъкидлашларига кўра, улар турли сатҳларда жонли вирусларни топа олмаганлар.

"Биз эшик тутгичлари, телефонлар ёки ҳожатхоналардан намуналар олдик, аммо улар асосида лабораторияда вирусни ўстира олмадик", - деб хулоса қилган институт раҳбари Хендрик Штреек матбуот-анжумани давомида, унинг сўзларидан RTL Today портали иқтибос келтирган.

Тадқиқотчилар шундай хулосага келишдики, предметлар билан контактдан кейин касалланиш эҳтимоли жуда паст, аммо шу билан бирга, касалланган одамлар билан яқиндан ва узоқ мулоқот ҳақиқий таҳдиддир.

"Сиз дўконларни айланганингизда бу касалликни юқтириб олиш эҳтимоли у қадар катта бўлмайди. Вируснинг жиддий тарқалиши одамлар узоқ вақт давомида бир-бирларига яқин бўлганликлари натижаси бўлган", - дея таъкидлайди институт раҳбари.

1695
Боксёр Майк Тайсон

Афсоналар жанги: Майк Тайсон ва кичик Рой Жонс учрашуви қандай якунланди

472
(Янгиланган 10:37 29.11.2020)
Мутахассислар Темир Майкнинг асосий қуроли сифатида кучли зарбасини, Рой Жонснинг эса тезкор тана ҳимоя ҳаракатларини эътироф этишмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 ноя - Sputnik. Бугун, 29 ноябрь куни 10.00да (Тошкент вақти билан) жаҳон бокс қироллари жанги бошланди.

Унда ўн беш йилдан кейин рингга қайтган Майк Тайсон ва кичик Рой Жонс АҚШнинг Калифорния штати Лос Анжелес шаҳридаги Стейплс центрда жанг ўтказмоқда.

Майк Тайсоннинг вазни 99,9 килограмм, кичик-Жонсники - 95 килограммлиги қайд этилган.

Мутахассислар Темир Майкнинг асосий қуроли сифатида кучли зарбасини, Рой Жонснинг эса тезкор тана ҳимоя ҳаракатларини эътироф этишмоқда.

Ушбу қарама-қаршилик ҳақиқатан афсонавий бўлиши кутилмоқда, жанг "УзРепорт" ТВда бокс шарҳловчиси Даврон Файзиев томонидан шарҳланмоқда. 

Қуйида эса иккила афсонанинг жанг олдидан бир кун аввал вазн ўлчаниши кадрларини томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтиш жоизки, жанг спортчиларнинг ёши ва имкониятини ҳисобга олган ҳолда 12 эмас, 8 раунд этиб белгиланган.

Ҳозир иккинчи раунд давом этяпти, хабар тўлдирилади.

10.11. Ҳозирда тўртинчи раунд давом этмоқда: Майк Тайсон яқин масофада фаол ҳаракатларни амалга ошираётган бўлса, Рой Жонс уни узоқ масофада ушлашга ҳаракат қилмоқда.

10.14. Майк Тайсон бешинчи раундни жуда фаол ўтказди. У ташаббусни ўз қўлига олди. Рой Жонсда чарчоқ аломатлари сезила бошлади.

Майк Тайсон ва кичик Рой-Жонс ўртасидаги жанг ҳақиқий афсонавий қарама-қаршиликка айланиши кутилмоқда: Тайсон ўз спорт фаолияти давомида 58та жанг ўтказган. Шундан 50тасини ғалаба билан якунлаган.

10.17. Олтинчи раунд тенг курашларда ўтди, Рой Жонс ўзини фишкаси бўлган тана ҳаракатлари билан ҳаракатланишни бошлади.

Рой Жонс 75 та жанг ўтказган ва шундан 66тасини ғалаба билан якунлаган.

10.18. Еттинчи раунднинг дастлабки секундларида Рой Жонс ўта фаол позицияга ўтди, шунга қарамасдан Майк Тайсон кўпроқ чап қўл зарбаларини амалга оширмоқда.

10. 21. Охирги раунд. Ушбу икки дақиқа ҳақиқий триллерга айланади.

Рой тактик жиҳатдан устун келаяпти, лекин Майкда ушбу жанга нуқта қўйиш имконияти кўпроқ. Иккала боксчи ҳам жуда яхши ишлашди.

Бир неча бокс афсоналари очколарни ҳисоблашда иштирок этишмоқда. Очколарни аниқлаш қизғин баҳс асосида олиб борилмоқда.

Майк Тайсон ва кичик Рой Жонс ўртасидаги жанг умумий ҳисобда 76/76 очкода дурранг, деб баҳоланди.

472

Ўзбекистонда коронавирус: 28 ноябрь асосий хабарлари

618
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда пандемия бошланганидан буён айни вақтгача 61 миллиондан ортиқ инсонларда коронавирус қайд этилган. Қурбонлар сони бир ярим миллион нафарга етган.

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. 28 ноябрь coaт 20:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 718 (+71) нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 71 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, мамлакатда 69 980 (+121) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистонда 2130 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган инсонлар сони 608 нафарга етган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда пандемия бошланганидан буён айни вақтгача 61 миллион коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган. Қурбонлар сони бир ярим миллион нафарга етган.

618
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Дунё COVID-19 устидан ғалабага эришилгани ҳақида қачон гапира бошлайди ССВ раҳбари фикри

0
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев дунё коронавирус пандемияси устидан ғалаба қозонилгани ҳақида қачон гапиришни бошлаши борасида фикр билдирди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган яқин 30-40 йил ичида бундай кенг кўламли пандемия бўлмаганини ҳисобга олган ҳолда ўзини ҳурмат қилувчи ҳеч бир киши бу саволга аниқ жавоб беришни зиммасига олмайди.

Олимлар ва ЖССТ мутахассислари фикрига кўра, 2021 охирига қадар ҳар ҳолда коронавирус ҳолатлари аниқланиб туради. Лекин пандемия жараёни секинлашиб боришига умид қилинмоқда.

“Айтайлик, 2021 йилнинг биринчи чорагида оммавий эмлашни бошлайдиган мамлакатлар бор деб ўйламайман. Ҳойнаҳой бу 2021 йилнинг иккинчи ярмида бўлади. Оммавий эмлаш бошланиши билан эса биз дунё тиббиёт ходимлари босқичма-босқич бунинг устидан ғалабага эришамиз”, - деди ССВ раҳбари Sputnik мухбири билан суҳбатда.

0
Теглар:
Абдуҳаким Хаджибаев \\, коронавирус пандемияси