Преступник за решеткой

TikTok учун видеога Қуръонни йиртган ўзбекистонлик қўлга олинди

778
(Янгиланган 11:34 30.10.2020)
Ўзбекистон ИИВ маълумотларга кўра, шу кунларда ижтимоий тармоқларда ислом динини таҳқирловчи, диний адоватни қўзғатувчи маълумотлар тарқатилмоқда

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Шу кунларда ижтимоий тармоқларда турли диний адоватни қўзғатиш ва диндорлар орасида муросасизликни келтириб чиқаришни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда, дея огоҳлантирмоқда Ўзбекистон ИИВ.

Маълумотда айтилишича, 29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда ўзини "атеист", деб таништириб, ислом динининг илоҳий манбаси ва энг муқаддас китоби - Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик акс этган видеолавҳа тарқалган. Видео кескин баҳс-мунозара ва норозиликларга сабаб бўлган.

"Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида, мазкур шахс Мингбулоқ туманидан бўлган Шерзод Турдиев эмаслиги аниқланди", - дейилади хабарда.

Ўтказилган текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу видеотасвирни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган шахс аниқланиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига жалб қилинган.

Текширув натижасига кўра, мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Жиноят иши бўйича тергов натижасига кўра, қўшимча маълумот бериб борилади.

ИИВ фуқароларни мамлакатда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик каби азалий анъаналарга кундалик ҳаётда амал қилишларини ҳамда муқаддас динни оёқ-ости қилиб, аҳоли орасида ихтилофлар келтириб чиқаришга бўлган уринишлар учун қонунда жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтган.

778
Российская вакцина против COVID-19 может появиться в СНГ

БМТда "Спутник V" вакцинаси тақдимоти ўтказилади

153
"Спутник V: COVID-19га қарши вакцина" виртуал тадбири БМТ Бош ассамблеяси махсус сессияси майдонларида бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Иккинчи декабр куни Россиянинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси тақдимотини ўтказадилар.

"Тадбирда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриев иштирок этишади", — деб хабар қилди РИА Новостига доимий ваколатхона матбуот-котиби Федор Стржижовский.

У шунингдек, "Спутник V: COVID-19га қарши вакцина" виртуал тадбири БМТ Бош ассамблеяси махсус сессияси майдонларида бўлиб ўтишини қўшимча қилди. Мажлисда Россия препарати тўғрисида янада батафсил маълумотлар тақдим этилади, деб қўшимча қилди агентлик суҳбатдоши.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёз ойи охирида COVID-19 профилактикасига қарши дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказган эди. Гамалея номидаги НИЦЭМда ишлаб чиқилган препаратга "Спутник V" номи берилди. Вакцина ўрганилган ва ишончли инсон аденовирус векторлари платформасида яратилди. Бундай метод асосида яратилган вакцинанинг асосий устуворликлари - хавфсизлиги, самарадорлик ва узоқ муддатли негатив оқибатларнинг йўқлиги билан изоҳланади.

153
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Сингапур дунёда биринчи бўлиб сунъий ишлаб чиқарилган товуқ гўштини сотишга рухсат берди

170
Сунъий равишда ўстирилган гўшт ишлаб чиқарувчи америкалик тадбиркор ўз маҳсулотини Сингапурда ишлаб чиқаришга рухсат олди, аммо бундай товуқни оддий истеъмолчилар қачон таътиб кўришлари мумкин бўлади, ҳозирча номаълум

ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. Сингапурда дунёда илк бор лабораторияда етиштирилган товуқ гўшти озуқа маҳсулоти сертификатини қўлга киритди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Калифорнияда жойлашган Eat Just компанияси технологиялари асосида сунъий товуқ гўшти етиштирилди. Фирма эндиликда Сингапурда ҳам ўз филиалларини очмоқчи, бу иш амалга оширилгач, бундай гўштга ресторанларда ҳам буюртма берса бўлади. Аниқ муддатлар ҳозирча айтилмаяпти.

Лабораторияларда тирик ҳужайралардан сунъий гўшни етиштиришдан мақсад - жониворларни ўлдирмасдан туриб, гўшт ишлаб-чиқаришни йўлга қўйишдан иборат.

Ўтган йили россиялик олимлар янги туғилган бузоқ ҳужайраларидан сунъий гўшт етиштиришга муваффақ бўлишгани ҳақида хабарлар берилган эди. Ўшанда берилган прогнозларда сунъий гўштни саноат кўламларида 2023 йилга келиб ишлаб чиқариш мумкин бўлиши ҳақида айтилган. Айни вақтда "инсонпарварлик" гўшт истеъмолининг энг катта камчилиги бу маҳсулот нархи бўлиб қолмоқда.

170
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

189
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

189