Коронавирус

Беморланганларда коронавирусга иммунитет қанча вақтдан кейин йўқолади

683
Россия президенти ишлари бошқармаси бош кардиологининг айтишича, август ойида коронавирус билан беморланганига қарамай, Россиянинг "Спутник V" вакцинаси билан эмланишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Беморланган одамларда коронавирусга қарши иммунитет орадан бир неча ой ўтиб йўқолади, деб маълум қилган "Известия" нашрига клиник тадқиқотлар раҳбари, Россия президенти ишлари бошқармаси бош кардиологи, Марказий клиник шифохона бош тадқиқотчиси Никита Ломакин.

Врачнинг айтишича, август ойида коронавирус билан беморланганига қарамай, Россиянинг "Спутник V" вакцинаси билан эмланишни режалаштирган. Ломакин буни касалланган одамларда иммунитет турғун бўлмаслигини, шу боис, қайта касалланиш хатари мавжудлиги билан тушунтиради.

"COVID-19 билан беморланганларнинг деярли барчаси яқин уч-беш ой давомида гуморал иммунитетни йўқотадилар, такроран касалликка чалиниш хатари юқори бўлади уларда. Шу боис, мен ёшимга доир бериладиган тавсиялар асосида вакцинани олишни режалаштиряпман", - деди мутахассис.

Пандемияга уч марта зарба: Россияда коронавирусга қарши 3-чи вакцинани синовлари бошланди
Ruptly / РФПИ / АФК "Система", завод "Биннофарм" / Роспотребнадзор

Ломакиннинг айтишича, "Спутник V" тадқиқотларида иштирок этаётган, 60 ёшдан юқори бўлган кўнгиллиларнинг биринчи гуруҳи препаратнинг биринчи дозасини олишган. Аниқлик киритилишича, 28 кишининг ҳеч бирида нохуш реакциялар кузатилмаган. Тадқиқотларга 110 кишини жалб қилиш режалаштирилган. Ҳозирда 28 киши госпитализация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 11 август куни "Спутник V" вакцинасини рўйхатга олган эди. Октябрь ойининг бошида "ЭпиВакКорона" – COVID-19га қарши иккинчи  вакцина рўйхатга олинди.

Айни дамда Россияда учинчи вакцина ҳам клиник синовлар даражасида. РФАнинг Чумаков номидаги иммунобиологик маркази томонидан яратилган вакцина SARS-CoV-2 вируси асосида ишлаб чиқилган. Махсус ишлов берилган вирус ўзининг инфекцион хусусиятларини йўқотиб – иммунитет уйғотиш хусусиятига эга бўлган.

683
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)
Приземление самолета компании Air Astana в аэропорту Алматы

Тошкентдан Нур-Султонга мунтазам рейслар қайта тикланмоқда

151
(Янгиланган 18:03 03.12.2020)
"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Алматига қўшимча рейслар киритди. Компания шунингдек, Нур-Султонга мунтазам рейслар қайта тикланганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. "Uzbekistan Airways" Нур-Султонга мунтазам парвозлар қайта тикланганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Шунингдек, 2020 йил 8 декабридан бошлаб ҳар сешанба Алматига қўшимча рейслар амалга оширилади.

Парвозлар графиги қуйидагича:

Тошкент – Алмати учиш 15:20, етиб бориш вақти 17:50

Алмати – Тошкент учиш вақти 18:50, етиб бориш вақти 19:30

2020 йил 10 декабрдан бошлаб Қозоғистон пойтахти Нур-Султонга рейслар ҳар жума, 15 декабрдан бошлаб сешанба кунлари қуйидаги графикда амалга оширилади:

Тошкент – Нур-Султон учиш вақти 13:00, етиб келиш вақти 16:00

Нур-Султон – Тошкент учиш вақти 17:00, етиб бориш вақти 18:00

151
Российская вакцина против COVID-19 может появиться в СНГ

БМТда "Спутник V" вакцинаси тақдимоти ўтказилади

205
"Спутник V: COVID-19га қарши вакцина" виртуал тадбири БМТ Бош ассамблеяси махсус сессияси майдонларида бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Иккинчи декабр куни Россиянинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси тақдимотини ўтказадилар.

"Тадбирда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриев иштирок этишади", — деб хабар қилди РИА Новостига доимий ваколатхона матбуот-котиби Федор Стржижовский.

У шунингдек, "Спутник V: COVID-19га қарши вакцина" виртуал тадбири БМТ Бош ассамблеяси махсус сессияси майдонларида бўлиб ўтишини қўшимча қилди. Мажлисда Россия препарати тўғрисида янада батафсил маълумотлар тақдим этилади, деб қўшимча қилди агентлик суҳбатдоши.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёз ойи охирида COVID-19 профилактикасига қарши дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказган эди. Гамалея номидаги НИЦЭМда ишлаб чиқилган препаратга "Спутник V" номи берилди. Вакцина ўрганилган ва ишончли инсон аденовирус векторлари платформасида яратилди. Бундай метод асосида яратилган вакцинанинг асосий устуворликлари - хавфсизлиги, самарадорлик ва узоқ муддатли негатив оқибатларнинг йўқлиги билан изоҳланади.

205
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди

106
Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди, деди брифингда Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова.

Унинг сўзларига кўра, чоршанба куни БМТ Бош ассамблеясининг 31-махсус сессияси доирасида Россия вакцинасининг тақдимоти бўлиб ўтди ва бу халқаро шерикларда катта қизиқиш уйғотди.

"Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси ва Гамалея институти фаолияти тўғрисида яна бир неча сўз айтмоқчиман. Улар нафақат Россияда оммавий эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, балки хорижий мамлакатларда Россия препаратини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва хорижий бозорларга чиқиш учун иш олиб бормоқда", - деди Захарова.

Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Спутник V: COVID-19 га қарши вакцина" виртуал тадбирида Россия препаратини тақдим этди. Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг таъкидлашича, рўйхатдан ўтишдан кейинги синовлар Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Венесуелада ўтказилмоқда, бундан ташқари Бразилия ва бошқа давлатларда тест ўтказиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Унинг таъкидлашича, " Спутник V" "кучли иммунитет ва антитаначалар жавоб" ни кўрсатди.

Ўз навбатида, Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев “Спутник V”ни 40 мамлакатда тасдиқлаш учун ариза топширганини ва ушбу мамлакатлардаги назорат органлари билан иш олиб бораётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, вакцинанинг нархи дозаси 10 доллардан кам бўлади, "баъзи мРНК вакциналарига қараганда анча арзон".

106