Медицинские работники оказывают помощь пациенту с COVID-19

Экспертлар дунёда COVID-19га қарши чекловлар қачон бекор қилина бошлашини айтишди

511
(Янгиланган 10:04 13.11.2020)
Дунёнинг турли нуқталарида иқтисодий ўсишга қайтиш аҳолини коронавирусга қарши умумий эмлаш ва иммунлашга боғлиқ бўлади. Бу фикр Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен томонидан пайшанба куни Париж тинчлик форумида билдирилди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik, Мария Князева. COVID-19 тарқалишини жиловлаш мақсадида жорий этилган ижтимоий ва иқтисодий чекловларни барқарор бекор қилиш дунё бўйича келаси йилнинг ўрталаридан бошланади, дейилади Oxford Economics аналитик компанияси мақолачасида.

Дунёнинг турли нуқталарида иқтисодий ўсишга қайтиш аҳолини коронавирусга қарши умумий эмлаш ва иммунлашга боғлиқ бўлади. Бу фикр Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен томонидан пайшанба куни Париж тинчлик форумида билдирилди.

"Вакцинация комплекс дастури кўплаб ойларни олади, бу эса бизнинг пандемия туфайли киритилган чекловларнинг барқарор ва мазмунли бекор қилиниши фақатгина 2021 йилнинг ўрталаридан бошланади, деган фикрни тасдиқлайди", - дейилади материалда.

Германия биотехнологик компанияси BioNTech ва америка фармацевтика гигант Pfizer сал олдин учинчи фаза синовларининг муваффақиятли ўтгани ҳақида хабар берган эди - вакцина COVID-19нинг олдини олишда 90%дан ортиқ самарадорлик кўрсатган. АҚШ вакцинани рўйхатга ўтказиш учун аризани ноябр ойида беришни режалаштирмоқда.

Pfizer-BioNTech вакцинаси юқори самарадорли эканлиги ҳақидаги хабарлар, ҳозирча дунё иқтисодиёти нормал ҳолати тикланишида энг катта одимдир, дейилган мақолада.

"Нормал ҳаётга қайтиш, эҳтимол, узоқ давом этади", - деб ҳисоблайди экспертлар.

Агар қатор бошқа вакциналар пайдо бўлмаса, кўриниб турибдики, дунё аҳлининг аксарияти келаси йилда ҳам вакцина олмайди. Вакцина тарқатилиши билан боғлиқ маълум қийинчиликларга қўшимча равишда, Pfizer компанияси шуни маълум қилдики, жорий йил якунига қадар препарат фақат 50 миллион дозада, келаси йил эса 1,3 миллиард дозада чиқарилади.

"Бу миқдор 2021 йилнинг якунига келиб 675 миллион кишини, ёки дунё аҳолисининг 8%ини вакциналаш учун етарли саналади", - дейилади мақолада.

Бугунги кунда Россияда коронавирусга қарши учта вакцина мавжуд: Гамалея номидаги институтнинг "Спутник V" вакцинаси, "Вектор" илмий марказининг "ЭпиВакКорона" вакцинаси ва РФА Чумаков номидаги маркази вакцинаси.

511
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1294)
Российская вакцина против COVID-19 может появиться в СНГ

БМТда "Спутник V" вакцинаси тақдимоти ўтказилади

149
"Спутник V: COVID-19га қарши вакцина" виртуал тадбири БМТ Бош ассамблеяси махсус сессияси майдонларида бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Иккинчи декабр куни Россиянинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси тақдимотини ўтказадилар.

"Тадбирда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриев иштирок этишади", — деб хабар қилди РИА Новостига доимий ваколатхона матбуот-котиби Федор Стржижовский.

У шунингдек, "Спутник V: COVID-19га қарши вакцина" виртуал тадбири БМТ Бош ассамблеяси махсус сессияси майдонларида бўлиб ўтишини қўшимча қилди. Мажлисда Россия препарати тўғрисида янада батафсил маълумотлар тақдим этилади, деб қўшимча қилди агентлик суҳбатдоши.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёз ойи охирида COVID-19 профилактикасига қарши дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказган эди. Гамалея номидаги НИЦЭМда ишлаб чиқилган препаратга "Спутник V" номи берилди. Вакцина ўрганилган ва ишончли инсон аденовирус векторлари платформасида яратилди. Бундай метод асосида яратилган вакцинанинг асосий устуворликлари - хавфсизлиги, самарадорлик ва узоқ муддатли негатив оқибатларнинг йўқлиги билан изоҳланади.

149
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1294)

Сингапур дунёда биринчи бўлиб сунъий ишлаб чиқарилган товуқ гўштини сотишга рухсат берди

170
Сунъий равишда ўстирилган гўшт ишлаб чиқарувчи америкалик тадбиркор ўз маҳсулотини Сингапурда ишлаб чиқаришга рухсат олди, аммо бундай товуқни оддий истеъмолчилар қачон таътиб кўришлари мумкин бўлади, ҳозирча номаълум

ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. Сингапурда дунёда илк бор лабораторияда етиштирилган товуқ гўшти озуқа маҳсулоти сертификатини қўлга киритди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Калифорнияда жойлашган Eat Just компанияси технологиялари асосида сунъий товуқ гўшти етиштирилди. Фирма эндиликда Сингапурда ҳам ўз филиалларини очмоқчи, бу иш амалга оширилгач, бундай гўштга ресторанларда ҳам буюртма берса бўлади. Аниқ муддатлар ҳозирча айтилмаяпти.

Лабораторияларда тирик ҳужайралардан сунъий гўшни етиштиришдан мақсад - жониворларни ўлдирмасдан туриб, гўшт ишлаб-чиқаришни йўлга қўйишдан иборат.

Ўтган йили россиялик олимлар янги туғилган бузоқ ҳужайраларидан сунъий гўшт етиштиришга муваффақ бўлишгани ҳақида хабарлар берилган эди. Ўшанда берилган прогнозларда сунъий гўштни саноат кўламларида 2023 йилга келиб ишлаб чиқариш мумкин бўлиши ҳақида айтилган. Айни вақтда "инсонпарварлик" гўшт истеъмолининг энг катта камчилиги бу маҳсулот нархи бўлиб қолмоқда.

170
Национальная валюта Узбекистана — сум

Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

166
Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритишга доир ҳужжат тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳанинг асосий мақсади - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” 2020 йил 15 октябрдаги қонунига асосан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунида белгиланган “ногирон” деган атамани “ногиронлиги бўлган шахс” атамасига алмаштириш.

- меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида пенсияси тўхтатиб қўйилиб, беш йилдан муддатдан сўнг шахсни такроран ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганида, амалда бўлган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ногиронлик пенсиясини тайинлаш.

- пенсионернинг вафоти муносабати билан унинг вафот этган ойдаги пенсия пулини оила аъзоларига тўлиқ миқдорда тўлаш.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига 4,4 млрд сўм қўшимча маблағ талаб этилади.

166