МДҲ давлатлари Улуғ Ватан уруши манзиллари бўйлаб туристик маршрутни тузади

166
МДҲ давлатлари томонидан Улуғ Ватан уруши кечган манзиллар бўйлаб сайёҳликни ривожлантириш 2021 йилда халқаро туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг энг устувор вазифасига айланди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. МДҲга аъзо мамлакатларнинг туризм бўйича кенгаши туристик соҳани қайта тиклаш бўйича чораларни ишлаб чиқмоқда, деб хабар қилди Ижроия қўмитаси ташкилоти матбуот-хизмати.

Онлайн конференция давомида мамлакатлар вакиллари бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилдилар. Шулар орасида энг асосийси COVID-19 пандемиясидан азият чеккан сайёҳлик соҳасини тиклашга йўналтириладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўлди.

Шундай қилиб, конференция иштирокчилари сайёҳлик соҳасидаги таҳдидларга жавоб бериш учун ишчи гуруҳ тузадилар. Бундан ташқари, ташкилот 2021 йилда - МДҲ ҳудудида туризм соҳасини қайта тиклашни устувор вазифа сифатида белгилаб олди.

Масофавий учрашувда давлатлар вакиллари Улуғ Ватан уруши воқеалари билан боғлиқ трансчегаравий сайёҳлик маршрутларини ишлаб чиқиш қарорини қабул қилишди.

"Ушбу йўналиш халқаро туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди", деб таъкидлади МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.

Мамлакат таклифлари асосида тузилган бундай маршрут йўналишлар вариантлари қўмитанинг Интернет-ресурсларида оммага ҳавола этилади.

Йиғилиш давомида кенгаш иштирокчилари Ҳамдўстлик мамлакатларида электрон визалардан фойдаланиш ва чет эл фуқаролари учун визасиз кириш ва чиқишни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

166

Ўзбекистонга учадиган Россия авиакомпаниялари рўйхати кенгайди

50
(Янгиланган 13:43 05.12.2020)
Россия Федерацияси Марказий Осиё минтақасининг турли шаҳарларига парвозларни амалга оширадиган авиакомпаниялар рўйхатини кенгайтирди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Росавиация тегилши лицензияга эга бир нечта авиакомпанияларга фуқароларни ёки юкларни ташиш бўйича чет элга халқаро рейсларни амалга ошириш ҳуқуқини берди. Авиакомпаниялар рўйхати идора сайти қарорида эълон қилинган.

11та авиакомпаниялар ичида энг кўп йўналишда парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини AZUR air компанияси қўлга киритган.

Марказий Осиё мамлакатларига парвоз пунктлари орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Росавиация қарорига мувофиқ, эндиликда "ИрАэро", "Северный ветер", "Ред Вингс" каби авиакомпаниялар ҳафтасига 2-5 мартагача Россиянинг Нижневартовск, Москва, Красноярск, Уфа, Екатеринбург, Ростов-Дондан Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд сингари шаҳарларига парвозларни амалга ошириши мумкин.

Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам парвозларни амалга оширувчи авиакомпаниялар сони ортган. Хусусан, AZUR air Иркутскдан Тожикистонга, "Северный ветер", "Ред Вингс", "АЗУР эйр", "Азимут", "Северный Ветер" - Қозоғистонга, "Северный ветер" эса Қирғизистон(Бишкек)га парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган.

50
МДҲда COVID-19’га қарши Россия вакцинаси пайдо бўлиши мумкин

Қозоғистон "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда

30
Қозоғистонда коронавирусга қарши препарат сифатида рўйхатдан ўтган биринчи вакцинани ишлаб чиқариш Россия президенти Владимир Путин билан бўлган келишувга мувофиқ йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Қозоғистонда 2020 йилнинг 22 декабридан Россиянинг "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, аҳолини ихтиёрий равишда оммавий вакцина билан эмлаш ишларини 2021 йилдан бошлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Касим Жомарт-Токаевнинг бош вазир Аскар Мамин билан бўлган учрашувидан сўнг маълум бўлган, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон нашри.

"Давлат раҳбарига алоҳида блокда унинг Россия президенти Владимир Путин билан келишувига биноан шу йилнинг 22 декабрида Қозоғистонда Россиянинг "Спутник V" вактсинасини ишлаб чиқариш бошланиши ҳақида хабар берилди. Мамлакат аҳолисини оммавий равишда ихтиёрий эмлашни бошлаш ишлари 2021 йил бошидан режалаштирилган", - деб ёзади Акорда.

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди >>>

Таъкидланишича, биринчи босқичда аҳолининг вирусни юқтириб олиш хатарига кўпроқ мойил бўлган қисми, хусусан, шифокорлар, педагоглар ва куч тузилмалари ходимлари қамраб олинади.

Сал олдинроқ Қозоғистон декабр ойида қозоқ вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши маълум қилинган эди.

30
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси