Ўзбекистонга ўн ойда 568 нафар фуқаро жасади олиб келинди

В Узбекистан доставили тела мигрантов, погибших в России
В Узбекистан доставили тела мигрантов, погибших в России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг вақтинчалик сақлаш марказларидан 625 киши қайтарилган. 2019 йилда бу миқдор 3323 кишини ташкил этган

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Январ-октябр ойлари оралиғида чет элда турли сабабларга кўра вафот этган 568 нафар ватандошларнинг жасадлари Ўзбекистонга қайтарилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили Азим Ахматов Sputnik Ўзбекистон нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Выдача видов на жительство и разрешений на временное проживание - Sputnik Ўзбекистон
Россияда мигрантлар учун РВП квотаси кескин қисқартирилди

"2020 йилнинг ўтган ўн ойи давомида Ўзбекистонга чет элдан 568та "Груз-200" олиб келинди. Шу жумладан, Россиядан — 546та, Туркиядан — тўққизта, Қозоғистондан — олтита, Ямандан — битта, Ливиядан — битта, Мисрдан — битта", - деди Ахматов.
Ўтган йилда республикага олиб келинган "Груз-200"лар сони 308тани ташкил қилган.

Шунингдек, Ахматовнинг айтишича, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг вақтинчалик сақлаш марказларидан 625 киши қайтарилган. 2019 йилда бу миқдор 3323 кишини ташкил этган.

COVID-19 пандемияси туфайли йил бошидан чет давлатлардан Ўзбекистонга кириб келган фуқаролар сони 392 371 нафарни ташкил қилган. Пандемия туфайли хорижга ишлашга кета олмаган фуқаролар сони 483 121 нафарни ташкил қилган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра узоқ муддатда хорижда юрган Ўзбекистон фуқаролари сони бугунги кунда 1 739 468 нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0