Скоростной поезд Afrosiyob

Бухородан Тошкентга келаётган поезд 1,5 соатдан ортиқ тўхтаб қолди

255
Носозликни бартараф қилиш чоралари кўрилгандан сўнг, шу куни соат 09:50 да ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатни давом эттирган. "Ўзбекистон темир йўллар" АЖ раҳбарияти юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. 14 ноябрь куни Бухоро—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган "Афросиёб" поезди носозликка учради. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 765-сонли "Афросиёб" электропоезди техник носозлик сабаб соат 08:11 да "Бахт" станциясида тўхтаган. Носозликни бартараф қилиш чоралари кўрилгандан сўнг, шу куни соат 09:50 да ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатни давом эттирган.

"Ўзбекистон темир йўллар" АЖ раҳбарияти юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 14 ноябрида ҳам Бухородан Тошкентга келаётган поезд электр таъминотидаги узилиш сабаб Жомбойда тўхтаб қолганди.

255
МДҲда COVID-19’га қарши Россия вакцинаси пайдо бўлиши мумкин

Қозоғистон "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда

22
Қозоғистонда коронавирусга қарши препарат сифатида рўйхатдан ўтган биринчи вакцинани ишлаб чиқариш Россия президенти Владимир Путин билан бўлган келишувга мувофиқ йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Қозоғистонда 2020 йилнинг 22 декабридан Россиянинг "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, аҳолини ихтиёрий равишда оммавий вакцина билан эмлаш ишларини 2021 йилдан бошлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Касим Жомарт-Токаевнинг бош вазир Аскар Мамин билан бўлган учрашувидан сўнг маълум бўлган, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон нашри.

"Давлат раҳбарига алоҳида блокда унинг Россия президенти Владимир Путин билан келишувига биноан шу йилнинг 22 декабрида Қозоғистонда Россиянинг "Спутник V" вактсинасини ишлаб чиқариш бошланиши ҳақида хабар берилди. Мамлакат аҳолисини оммавий равишда ихтиёрий эмлашни бошлаш ишлари 2021 йил бошидан режалаштирилган", - деб ёзади Акорда.

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди >>>

Таъкидланишича, биринчи босқичда аҳолининг вирусни юқтириб олиш хатарига кўпроқ мойил бўлган қисми, хусусан, шифокорлар, педагоглар ва куч тузилмалари ходимлари қамраб олинади.

Сал олдинроқ Қозоғистон декабр ойида қозоқ вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши маълум қилинган эди.

22
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Шавкат Мирзиёев и охрана

ОАВ: Ўзбекистон президенти давлат хавфсизлик хизматига янги раҳбар тайинланди

112
(Янгиланган 12:28 05.12.2020)
Алишер Усмонов илгари Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2007 йилда у II даражали "Шон-шараф" ордени билан тақдирланган.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Алишер Усмонов Ўзбекистон президенти давлат хавфсизлик хизматига раис этиб тайинлланди, деб хабар берди маҳаллий ОАВлар.

Хусусан, "Gazeta.uz" ҳукуматдаги бир неча манбаларига таяниб бу ҳақда хабар қилган.

Kun.uz нашри ушбу тайинлов жорий йил октябр ойи охирларида амалга оширилганлигини таъкидламоқда.

Алишер Усмонов илгари Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2007 йилда у II даражали "Шон-шараф" ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Ўзбекистон президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси сифатида фаолият юритиб келган Баҳодир Тошматов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котибининг ўринбосари этиб тайинланган эди. 

Баҳодир Тошматов шу йилнинг мартидан Президент давлат хавфсизлик хизматини бошқариб келаётган эди, 2017−2020 йилларда Миллий гвардия қўмондони бўлиб ишлаган.

112