Ўзбекистон регионларида 26 та кўприкнинг таянчлари критик ҳолатга келиб қолган

207
(Янгиланган 16:14 17.11.2020)
Дарё ва сойларнинг ўзанларидан – тош, қум ва шағалнинг назоратсиз ва ноқонуний равишда қазиб олиниши натижасида, айрим кўприкларнинг оралиқ таянчлари критик қийматлардан ортиқча ювилиб кетганлигини аниқланди - Транспорт вазирлиги

ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан Ўзбекистондаги кўприклар ҳолати ўрганилди, деб хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

Ушбу ўрганишлар натижасида, дарё ва сойларнинг ўзанларидан – тош, қум ва шағалнинг назоратсиз ва ноқонуний равишда қазиб олиниши натижасида, айрим кўприкларнинг оралиқ таянчлари критик қийматлардан ортиқча ювилиб кетганлигини аниқланган.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 26-бандига кўра, дарёлардаги кўприклардан – ўзан бўйлаб юқорига ва пастга қараб 2,5 кмгача бўлган масофада қум ва тошлар қазиб олиш учун карьерлар барпо этиш таъқиқланган, дея эслатади вазирлик.

Айтилишича, мазкур талаб бажарилмаганлиги оқибатида, сув ўзани сатҳининг пасайиши сабабли Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Андижон вилоятларида барпо қилинган жами 26 та кўприкнинг таянчлари критик ҳолатга келиб қолган.

207
Доллары США

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори йирик фирибгарликка қўл урди

50
Директор фуқаролардан бирини юқори лавозимдаги танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиш учун 30 минг доллар "рағбат" сўраган

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўтказилган тезкор тадбир давомида фирибгарлик устида ушланди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, гап Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. ҳақида бормоқда.

У фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллар талаб қилган.

У бу ишни юқори лавозимдаги танишлари орқали бажармоқчи бўлган.

Пулнинг учдан бир қисмини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

50

COVID-19га чалинган инсон ҳаётининг сўнгги лаҳзасида нимани кўради - шифокор видеоси

122
"Нафас олишингиз бир дақиқада 40тага етганида, кислород даражаси эса 80тагача тушганида сиз шундай кўра бошлайсиз", - дея аниқлик киритган мутахассис.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Сент Луисдаги Вашингтон университети Тиббиёт маркази интенсив даволаш бўлими шифокори Кен Реми Фейсбук ижтимоий тармоғида COVID-19 га чалинган беморлар ўз ҳаётларининг сўнгги дақиқаларида нимани кўришларини аниқ кўрсатиб берди.

Шифокорнинг таъкидлашича, беморлардан бири жон бериб, бу ҳақдаги хабарни бемор қариндошларига етказишга мажбур бўлганидан сўнг у ушбу роликни суратга олишга қарор қилган.

Видео аввалида Реми ўзининг юзига камерани бир неча бор яқинлаштиради ва узоқлаштиради. Шифокорнинг тушунтиришича, ҳаёти қил устида турган ва ўткир кислород етишмовчилигини ҳис қилаётган инсон атрофдагиларни худди шундай кўради.

"Нафас олишингиз бир дақиқада 40тага етганида, кислород даражаси эса 80тагача тушганида сиз шундай кўра бошлайсиз", - дея аниқлик киритган мутахассис.

Шундай ҳолатни бошдан кечирмаслик учун, шифокор барча инсонларни индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланишга ва ижтимоий масофани сақлашга чақириб қолган.

122
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси