Ситуация на дорогах Ташкента из-за снегопада

Қизил Тошкент: Ўзбекистон пойтахтида қор туфайли кўчаларда ҳаракат тўхтаб қолди

964
(Янгиланган 22:05 18.11.2020)
"Яндекс.Карты" хизмати пойтахт кўчаларида ўн баллик тирбандлик юзага келганини кўрсатмоқда. Пойтахтдаги биринчи қор туфайли автомобил йўллари ҳақиқатан фалаж ҳолатга келди

ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Бугун, 18 ноябрда Ўзбекистон пойтахтида ёққан қор туфайли Тошкент кўчалари "тўхтаб қолди".

"Яндекс.Карты" хизмати автомобил йўлларида ўн баллик тирбандлик юзага келганини кўрсатмоқда.

"Машиналар одамлар каби юряптими", - дея ҳайратини яширмайди ёшгина талаба қиз Нигора. Чиндан ҳам, жамоат транспортлари қатнови сустлашган, автомобиллар ҳам деярли одамдай одимлар эди.

Тирбандлик кучлилигидан айрим автобуслар бекатларда тўхтамади, йўловчилар жуда секин ҳаракатланаётган автобусга чиқишга мажбур бўлган ҳолатлар ҳам кузатилди.

"Ҳеч ким бундай бўлишини кутмаганди, қор яхши, аммо уч соат деганда ўз манзилимга етиб олдим", - дея йўллардаги пробкаларга муносабат билдиради Мухтор исмли ҳайдовчи.

Красный Ташкент: столица встала в десятибальных пробках
Яндекс.Пробки
Красный Ташкент: столица встала в десятибальных пробках

Синоптикларнинг айтишича, минус даража Ўзбекистон пойтахтида яна бир неча кун ушланиб туради.

Дарвоқе, мактаблардан фарзандини олиб қайтаётган автоуловли ота-оналар, қолаверса, иш билан кўчага чиққан фуқаролар ҳам такси кутиб турган ёш болали инсонларга ёрдам қўлини чўзиб - манзилларига бепул элтиб ташлашмоқда. Йўллардаги бесаранжомлик ва таксичиларнинг йўл пулини уч карра ошириб олишгани фонида бу ҳамжиҳатлик инсонийлик намунасидир.

964

Ўзбекистон қайси вакцинани харид қилади - ССВ жавоби

191
Бирор мамлакатнинг вакцинаси ижобий кўрсаткичлар қайд этгани илмий исботлансагина, уни харид қилиш, сотиб олинган вакцинани сақлаш ва ташиш билан боғлиқ масалалар тегишли мезонлар асосида кўриб чиқилади, деб таъкидланади хабарда

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Ўзбекистон 3-босқич клиник синовлари ижобий ўтган вакцинани харид қилади, дея баёнот берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Хабарга таъкидланишича, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича энг самарали йўл бу – иммунизация тадбирлари, яъни соғлом инсонларни ушбу касалликка қарши эмлашдир. Дунёда бу йўналишда қатор илмий текшириш институтлари ҳамда фармацевтика корхоналари томонидан коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Ҳозирда "COVID-19"га қарши Хитойнинг "Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical" компаниясининг вакцинаси ва Россия Федерациянинг "Спутник-V" вакцинасининг 3-босқич клиник тадқиқотлари Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Бунда вакциналарнинг хавфсизлик кўрсаткичларини баҳолаш, уларнинг инфекцияни олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш асосий вазифа қилиб белгиланган. Шунингдек, "Sinopharm group" компанияси билан ҳам ушбу йўналишда иш олиб борилмоқда.

"Ижтимоий тармоқларда тарқалган Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган вакцинани республикага олиб келиш ва аҳолига етказиш ваколати ягона хусусий ширкатга берилгани ҳақида билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳақиқатга зид. Чунки "COVID-19" инфекциясига қарши вакцина харид қилиш ва ундан фойдаланиш масалалари бутун жаҳонда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам клиник тадқиқотларнинг 3-босқичи натижаларига кўра белгиланади", - дейилади хабарда.

Бирор мамлакатнинг вакцинаси ижобий кўрсаткичлар қайд этгани илмий исботлансагина, уни харид қилиш, сотиб олинган вакцинани сақлаш ва ташиш билан боғлиқ масалалар тегишли мезонлар асосида кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, ҳозирда БМТ билан ҳамкорликда COVAXга аъзо давлатлар қаторида Ўзбекистонга жаҳонда олиб борилаётган клиник тадқиқотлар асосида самараси ижобий баҳоланган коронавирусга қарши вакциналарни етказиб бериш бўйича музокаралар ҳам олиб борилмоқда.

191
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Мясо на рынке в Ташкенте

Қаршидан Тошкентга олиб келинаётган 351 кило гўшт истеъмолга яроқсиз бўлиб чиқди

108
(Янгиланган 19:59 04.12.2020)
Гўшт лабораторияда текширилиб, истеъмолга учун яроқсиз эканлиги юзасидан хулоса олингач, белгиланган тартибда йўқ қилинди.

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Сирдарё вилоятида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди, деб хабар бермоқда ИИВ ППХваЖТСББ.
Воқеа 3 декабрь соат 02:30 ларда Сирдарё туманида жойлашган "Сирдарё" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда ППХваЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида "Қарши-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида яшовчи 20 ёшли Э.Х. бошқарувидаги "Нексия-2" машинаси тўхтатилиб текширилганда, унинг салон қисми ва юк хонасида ветеринария-санитария қоидаларига зид ҳамда ветеринария кузатув ҳужжатисиз жами 351 кг. қорамол гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Гўшт вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси лабораториясида текширилганида, истеъмолга учун яроқсиз эканлиги аниқланиб, у белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Фуқаро Э.Х.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сирдарё вилояти бошқармасига топширилган.

108

Қрим сабабли: НАТО Россия армиясини тақиқлашни орзу қилмоқда

0
(Янгиланган 21:32 04.12.2020)
НАТО Қора денгиздаги ҳарбий кучини кўпайтирмоқда, бу Россиянинг ҳаракатларига жавобан амалга оширилмоқда, деб айтди Йенс Столтенберг.

Бироқ, Шимолий Атлантика алянси бош котиби ҳарбий блокнинг кучлари Россия чегаралари яқинида нима қилаётганига аниқлик киритмади.

Сўнгги пайтларда альянснинг Россия чегаралари яқинидаги тажовузкор ҳаракатлари сони сезиларли даражада ошди, шу сабабли Россия ўз хавфсизлигини таъминлашга мажбур бўлмоқда.

0