Узбекистан отправит в Кыргызстан три тысячи тонн пшеницы в качестве гуманитарной помощи

Ўзбекистон Қирғизистонга 200 койка-ўринга мўлжалланган тиббиёт контейнерларини юборди

121
"Ўзбекистон темир йўллари" бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Хусниддин Хасиловга кўра, шунингдек, Қирғизистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам кўрсатиш учун ўзбекистонлик шифокорларни ҳам юбориш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Ўзбекистон 18 ноябрь куни Қирғизистонга навбатдаги гуманитар ёрдамни — 200 койка-ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган шифохона контейнерларини юборди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" хабар бермоқда.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси Хуснитдин Хосилов Ўзбекистоннинг гуманитар ёрдами ҳақида қуйидагиларни гапирган.

"Шуниси эътиборлики, контейнер шифохоналари тажрибаси Ўзбекистонда синовдан ўтган ва ўзини яхши кўрсатди. Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши курашиш ва даволашда ёрдам бериш учун ўзбекистонлик шифокорларини юбориш ҳам режалаштирилган".

Поездни кузатиб борган Ўзбекистон делегациясини кутиб олган мутасаддилар, хусусан, Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Жарасул Абдураимов пандемия даврида Ўзбекистон томонидан кўрсатилган кўмак жуда долзарб эканлигини таъкидлаган ва кўрсатилаётган ёрдам учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирган.

"Тезкорлик билан кўрсатган ёрдам учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз. Биз ўзбек халқига фаровонлик ва соғлик-саломатлик тилаймиз, халқларимиз дўстлиги абадий бўлсин!", - деган Абдураимов.

121

Ўзбекистонга учадиган Россия авиакомпаниялари рўйхати кенгайди

92
(Янгиланган 13:43 05.12.2020)
Россия Федерацияси Марказий Осиё минтақасининг турли шаҳарларига парвозларни амалга оширадиган авиакомпаниялар рўйхатини кенгайтирди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Росавиация тегилши лицензияга эга бир нечта авиакомпанияларга фуқароларни ёки юкларни ташиш бўйича чет элга халқаро рейсларни амалга ошириш ҳуқуқини берди. Авиакомпаниялар рўйхати идора сайти қарорида эълон қилинган.

11та авиакомпаниялар ичида энг кўп йўналишда парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини AZUR air компанияси қўлга киритган.

Марказий Осиё мамлакатларига парвоз пунктлари орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Росавиация қарорига мувофиқ, эндиликда "ИрАэро", "Северный ветер", "Ред Вингс" каби авиакомпаниялар ҳафтасига 2-5 мартагача Россиянинг Нижневартовск, Москва, Красноярск, Уфа, Екатеринбург, Ростов-Дондан Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд сингари шаҳарларига парвозларни амалга ошириши мумкин.

Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам парвозларни амалга оширувчи авиакомпаниялар сони ортган. Хусусан, AZUR air Иркутскдан Тожикистонга, "Северный ветер", "Ред Вингс", "АЗУР эйр", "Азимут", "Северный Ветер" - Қозоғистонга, "Северный ветер" эса Қирғизистон(Бишкек)га парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган.

92
МДҲда COVID-19’га қарши Россия вакцинаси пайдо бўлиши мумкин

Қозоғистон "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда

35
Қозоғистонда коронавирусга қарши препарат сифатида рўйхатдан ўтган биринчи вакцинани ишлаб чиқариш Россия президенти Владимир Путин билан бўлган келишувга мувофиқ йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Қозоғистонда 2020 йилнинг 22 декабридан Россиянинг "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, аҳолини ихтиёрий равишда оммавий вакцина билан эмлаш ишларини 2021 йилдан бошлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Касим Жомарт-Токаевнинг бош вазир Аскар Мамин билан бўлган учрашувидан сўнг маълум бўлган, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон нашри.

"Давлат раҳбарига алоҳида блокда унинг Россия президенти Владимир Путин билан келишувига биноан шу йилнинг 22 декабрида Қозоғистонда Россиянинг "Спутник V" вактсинасини ишлаб чиқариш бошланиши ҳақида хабар берилди. Мамлакат аҳолисини оммавий равишда ихтиёрий эмлашни бошлаш ишлари 2021 йил бошидан режалаштирилган", - деб ёзади Акорда.

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди >>>

Таъкидланишича, биринчи босқичда аҳолининг вирусни юқтириб олиш хатарига кўпроқ мойил бўлган қисми, хусусан, шифокорлар, педагоглар ва куч тузилмалари ходимлари қамраб олинади.

Сал олдинроқ Қозоғистон декабр ойида қозоқ вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши маълум қилинган эди.

35
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси