Снег в Узбекистане

Ўзбекистонда совуқ об ҳаво 24 ноябргача сақланиб туради

564
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 8-13° совуқ бўлади.

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. 19-24 ноябрда Ўзбекистонда ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматлардан 10-15о га паст бўлган совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13° совуқ, кундузи 0-2° совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 8-13° совуқ бўлади.

564

БССТ: коронавирусга чалиниш ҳолатлари дунё бўйича пасайди

130
БССТ янги йил байрамлари олдидан масъулиятни намоён этиб, пандемия даврида байрамни нишонлаш қанчалик хавфсиз бўлиши борасида мулоҳаза қилиб кўришга чақирмоқда

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш (БССТ) ташкилоти сентябр ойи бошидан буён коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайганини қайд этди. Бу ҳақда брифингда ташкилот бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.

Унинг изоҳ беришича, бу Европада "жорий этилган оғир, аммо самарали чоралар туфайли" касалланиш ҳолатларининг  пасайиши билан боғлиқ.

"Бу яхши янгилик, аммо биз уни жуда эҳтиёткорлик билан қабул қилишимиз керак", — дея иқтибос келтиради Гебрейесус сўзларидан РИА Новости.

БССТ бош директори сўзларига кўра, COVID-19 коронавирусига чалиниш ҳолатлари, худди вирусдан ўлим ҳолатлари каби дунёнинг бошқа минтақаларида ҳамон ошиб бормоқда. Ушбу муносабат билан у янги йил байрамлари олдидан масъулиятни намоён этиб, пандемия даврида байрамни нишонлаш қанчалик хавфсиз бўлиши борасида мулоҳаза қилиб кўришга чақирди.

Сиёсат эмас, илм

У шунингдек, коронавирус келиб чиқиши бўйича ўтказилаётган тадқиқотларни сиёсийлаштирмасликка чақирди, Экспертлар ўз фикрларини илм-фанга асослашади.

"Бизнинг позициямиз аниқ ва қатъий эди. Биз вирус манбаини аниқлаш устида иш олиб боряпмиз, сабаби, бу нарса дунёга унинг генезисини тушунишга ва бўлажак эпидемияларнинг олдини олишга ёрдам беради", - деди у Женевада ўтказилган матбуот-анжуманида.

Адханомнинг айтишича, БССТ ҳозирда озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкилоти ҳамда бутунжаҳон жониворлар саломатлигини сақлаш ташкилотлари билан ҳамкорликда вирус манбаини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Россия первой в мире зарегистрировала вакцину от коронавируса
Ruptly / РФПИ / WHO / Дмитрий Куракин/Пресс-служба Минздрава России

Ушбу масала билан шуғулланаётган халқаро экспертлар жамоаси эса АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея, Судан ва бошқа мамлакатлар вакиллари киради. Аммо БССТнинг таъкидлашича, жаҳон ташкилотининг айрим аъзолари ҳар нега қарамасдан тадқиқотларни сиёсийлаштиришга уринмоқда.

"Шу боис, маслаҳатимиз: илтимос, бу масалани сиёсийлаштирманг. Биз илмга асосланган ҳолда, бор имкониятни ишга соламиз", - дея қайд этган у.

Бир кун аввал БССТ коронавирусга чалиниш бўйича тасдиқланган ҳолатлар дунёбўйича бир суткада 564 мингга етганини, 8985 киши вирус қурбонига айлангани ҳақида хабар берган эди.

Дунё бўйича ковидга чалиниш ҳолатлари 61,8 миллиондан ортган, қурбонлар сони 1,4 миллион кишини ташкил қилмоқда.

130
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Эмблемы Всемирной организации здравоохранения и Объединённой программы ООН по ВИЧ/СПИД (ЮНЭЙДС)

Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятда барқарорлашиш кузатилмоқда

97
(Янгиланган 11:10 01.12.2020)
Республика ОИСТга қарши кураш маркази директори Қаҳрамон Юлдашевнинг ССВ матбуот-хизматига маълумот беришича, Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони 43 581 нафарни ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабрь Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади.

Бутунжахон ОИТСга қарши кураш куни "Халқаро бирдамлик, умумий жавобгарлик" остида ўтмоқда.

Республика ОИСТга қарши кураш маркази директори Қаҳрамон Юлдашевнинг ССВ матбуот-хизматига маълумот беришича, Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига ОИВ инфекцияси билан яшовчилар сони 43 581 нафарни ташкил этмоқда.

"ОИВ инфекцияси ҳозирги кунда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган. ОИВ эпидемияси бошлангандан буён 75 миллиондан ортиқ киши у билан билан касалланган. Бу эса ўз навбатида инсон саломатлигига, мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳамда хавфсизлигига раҳна солаётир. Мамлакатимизда ОИТСга қарши кураш тизими охирги йилларда ўз фаолиятининг барча йўналишларида қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Юртимизда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятда барқарорлашиш кузатилмоқда. Бу эса БМТнинг ОИВ ва ОИТС бўйича қўшма дастурининг дунё миқёсида тан олинган “90-90-90” стратегик мақсадларига эришишида катта аҳамият касб этади", - деган Юлдашев.

Мамлакатда 78 та ОИВ диагностика лабораториялари фаолият олиб бормоқда, улардан 15 таси ОИТСга қарши кураш марказларидаги лаборатория комплекслари ва 63 та туманлараро лабораториялардир. Ушбу лабораторияларда ИФА, иммуноблот, ПЦР, иммунологик, клиник, биокимёвий ва бактериологик текширувлар ўтказилади.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан лабораторияларни тест-система ва реагентлар билан таъминлаш учун ҳар йили 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилмоқда.

Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни, юқорида таъкидланганидек, ҳар йили 1 декабрда нишонланади.

Пандемия бизга яна бир бор соғлиқни сақлаш инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ижтимоий ҳимоя ва иқтисодий ўсиш каби бошқа муҳим масалалар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатди. Шунинг учун, бу йил Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни шиори “Халқаро бирдамлик, умумий жавобгарлик” деб белгиланди.

97
Автомобили проезжают мимо плаката с изображением ученого-ядерщика Мохсена Фахризаде в Тегеране, Иран

Эрон уруш бошламайди, лекин Исроил барибир мағлуб бўлади

18
(Янгиланган 16:47 01.12.2020)
Бугунги дунёда терорчи-давлат ким? Нега ҳеч ким уни террорчилар рўйхатига қўшмайди ёки санкциялар киритмайди?

Агар бирор давлат бошқа давлатлар ҳудудида терактлар уюштирса, унга маъқул бўлмаган кишиларни ўлдирса, унинг армияси кутилмаганда бошқа давлат ҳудудига бостириб кирса, у ким деб аталади? Терорчи-давлат, албатта. Агар унинг қўлида атом бомбаси бўлса-чи? Атом бомбаси бор террорчи-давлат. Бундай давлатга жазо бериш керакми? Албатта – тўғридан тўғри жавоб беришнинг иложи бўлмаса, халқаро санкцияла билан, террорчилар рўйхатига қўшиш билан. Ахир террорчилик инсониятнинг асосий душмани-ку. Нима бўлганда ҳам бизга салкам 20 йилдан буён (АҚШ 09.11 воқеаларидан сўнг) шундай деб келишмоқда.

Лекин бирор ким Исроил ёки АҚШни террорчи деб кўрсинчи, дарҳол унга “америкафоб ва антисемит” тамғаси босилади. Чунки сиз Исроилнинг “ўз душманларини қаерда бўлмасин ва қачон бўлмасин ўлдириш ҳуқиқига” қарши чиқмоқдасиз.

Церемония прощания с иранским ученым-ядерщиком Мохсеном Фахризаде в Тегеране
REUTERS / WANA/Khodabakhsh Malmir
Ядро-физикаси олими Мохсен Фахризоданинг дафн маросими

Ҳа. Гап ўтган ҳафтада эрон ядрочи олими Мохсен Фаризоданинг ўлими ҳақида кетмоқда. Уни Теҳрон яқинида теракт оқибатида ўлдиришди. Исроил ушбу воқеага изоҳ беришдан бош тортган бўлса-да, дунёда ушбу қотиллик ортида Исроил махсус хизматлари турганига шубҳа қилмайди, чунки ушбу давлат Эроннинг бир неча ядровий физика олимларини ўлдирган ва Фахризодага ҳам бир неча бор суиқасд уюштирган эди.

Лекин Эрон ушбу қотиллик учун қасос олишига ҳеч ким ишонмайди. Чунки йил бошида америкаликлар Боғдод яқинида генерал Қосим Сулаймонийни ўлдиришганида ҳам Эроннинг қасоси унчалик кучли бўлмаган эди. Улар Ироқдаги АҚШ базасига ҳужум қилишди, лекин ҳарбийлар уни тарк этишган эди. Буни тушуниш учун Эронга яхшироқ назар ташлаш керак.

Протестующие с фотографиями убитого генерала КСИР Касема Сулеймани и президентом Хассаном Роухани, 3 января 2020 года
© AFP 2018 / TAUSEEF MUSTAFA
Қосим Сулаймони ўлдирилишига қарши намойиш

Бир неча ўнлаб йиллар давомида Эрон Ғарб ва Исроилга қарши маънавий кураш олиб бормоқда. Ислом революциясидан сўнг Эронда – сайлов демократиясига асосланган теократия тузими ўрнатилган эди. (теократия – дунёвий ва диний ҳукумат мужассамлашган давлат тузими).

СССР ва коммунизм тизими қулаганидан сўнг, дунёда ғарб ҳаёт тарзи ва истеъмолчилик роли кескин ошди. 1990 йиллардан сўнг Ғарбий глобализм ва технократияга қарши ягона альтернатив мафкура – Эроннинг исломий давлат ва жамият модели бўлиб қолди. Албатта. Ҳар қандай буюк қадимий халқларда бўлгани каби, эронликларда инсониятни қутқариб қолувчи “халаскорлик” ҳиси бор.

Эронликлар мусулмонликнинг кам сонли ҳисобланган шия мазҳабига мансуб бўлсада – уларнинг барча мақсадлари умумисломийдир. Ислом дини бугунги кунда дунёда 1,5 – 2 миллиард мусулмонларни бирлаштирган.

Атлантика давлатлари глобалистлари учун исломий жамиятлар жуда ноқулай, чунки улар анъанавий қадриятларга асосланган бўлиб, уларни “фақат истеъмол ва ҳаёт завқларига” йўналтиришнинг иложи йўқ.

Албатта ислом дунёси кўплаб бўлакларга бўлинган, сиёсий жиҳатдан исломнинг ички мазҳаблари жиҳатидан ҳам. Уларни ўзаро уриштириб ёки улар орасида бошқариш мумкин бўлган кучлар тарбиялаш йўли билан уларни бошқариш мумкин. Ғарб сўнгги бир неча йиллар давомида айнан шу иш билан шуғулланиб келмоқда, уларнинг асосий мақсади исломий давлатлар орасида барчани ўз ортидан бошлаши мумкин бўлган ягона лидер пайдо бўлишига йўл қўймаслик.  

Эрон бўлса, нафақат ўз мустақиллиги учун, балким исломга қарши уюштирилаётган фитналарга қарши туриш учун барча мусулмонларни бирлаштириш учун ҳаракат қилмоқда. Эроннинг Ғарбга қарши кураш тимсоли бу – Иерусалим шаҳри учун курашдир. Ғарб ва Исроил бир неча йил олдин уни мусулмонлардан тортиб олган эди. Марҳум генерал Сулаймоний қўмондонлик қилган ҳарбий бўлинма бекорга "Аль-Қудс" дейилмаган. Бу Иерусалимнинг олдинги арабча номидир.

Мна 50 йилдан ортиқ вақт давомида Исроил Шарқий Фаластинни эгаллаб олган ва уни БМТнинг ҳар қандай санкцияларига қарамасдан уни бўшатишдан воз кечмоқда. Агар Исроил “куч кимда бўлса ўша ҳақ” дегани бўлса, унда Исроил рақибнинг қаршилигига ва ҳайрон бўлмаслиги керак.

Англосакс ОАВлари Эрон “Хезболла”ни қўллаб қувватламоқда, деб жар солса, уларша бир нарсани тайин айтиш керак. Хезболла –  бу қуролланган террорчилар гуруҳи, ёки партия эмас. Бу қўшни Ливан давлатининг шия мусулмонларидан иборат кўнгиллилар ташкилоти. Унга мамлакатнинг аксарият аҳолиси аъзо бўлган. Фақат давлат бошқарувида уларнинг вакилари йўқ. Эрон нафақат Хезболладагия шияларни балким Фаластиндаги суннийларни ҳам қўллаб қувватламоқда. Исроилнинг босқинчилигига бундан бошқа яна қандай жавоб бериш керак? Мусулмонлар Ал-Қудса ва Ал-Акса масжидларини шундай беришади деб ўйлаш хато бўлади.

Бунга жавобан АҚШ ва Исроил ҳар қадамда Эронни ёмонлаб, уни террорчига чиқаришмоқда. Уни террорчиларни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатига қўшиб қўйишган, унга қарши халқаро санкциялар киритишмоқда. Нима сабаблан халқаро дейсизми? Чунки улар “Эрон атом бомбаси ясамоқда”  деб бутун дунёни қўрқитиб олишган. Исроил бўлса, 2003 йилда АҚШ Ироққа ҳужум қилганидан сўнг бир неча баробар АҚШ-Эрон урушини бошлашга, ҳеч бўлмаса АҚШ кучлари Эронга зарба бериши учун турли иғволар ташкил қилишда чарчамаяпти.

Эрон бўлса бир неча йилдан буён бутун дунёга атом бомбаси яратиш ниятида эмаслигини айтиб келмоқда. Аятолла Ҳомайни 2013 йилда “ядровий қурол исломга мувофиқ эмас”, деб фатво чиқарган эди.  

Лекин Эрон барибир санкциялар остида яшашга мажбу бўлмоқда. Улар нафақат қурол-яроғ балким нефт савдоси ва иқтисоднинг бошқа соҳаларига ҳам таалуқли бўлиб қолмоқда. Лекин чекловларга қарамасдан Эрон қўшни Ливанда ўз позицияларини кучайтириб, Сурияга ёрдам бериш учун қўшинлар юборди.

2015 йилда Россия ёрдами билан Эрон ядровий дастури имзоланган эди. Эрон санкциялардан озод бўлишига бир баҳя қолганди, Ироил Трампни гиж-гижлаб АҚШни ушбу шартномадан чиқаришга муваффақ бўлди. Январда эра Трамп Сулаймонийни ўлдиришга буйруқ берди. Ушбу қотиллик – аслида бутун дунёга жуда қимматга тушиши мумкин бўлган провокация эди.

Эрон АҚШ ва Исроил каби ўзини “беақл” тутганида, генрерал ўлими учун қасос олишга киришарди ва янги жаҳон уруши бошланиши мумкин эди. Лекин Эронда юқориджаги икки давлат каби “жазосизлик” ҳисси йўқ ва асосийси, унда – узоқ муддатли стратегия бор: Эрон келажакда ислом дунёнинг етакчисига айланиши мумкин.

Нега деганда, Ғарб – Яқин Шарқдан барибир кетади. Уларга дўст тутинган бадавлат араб давлатлари раҳбарлари эса ўзларнинг ҳаёт тарзи, америкаликлар “ноғораси остида ўйнаши”  билан – ўз халқлари ва бошқа мусулмонлар орасида ҳурматини йўқотиб бўлган. Улардан ҳеч бири Ал-Қудс учун курашаётгани йўқ.

Эрондан бошқа фақат Туркия президенти бугунги кунда умумисломий қадриятлар ҳақида гапирмоқда. Лекин Америка ва Ғарб Туркияни осонгина енгиш мумкин деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича у ерда президентни алмаштирса – иш битади. Шу сабабли улар Туркияда давлат тўнтариш ва сайлов уюштиришга ҳаракат қилишмоқда. Эрон эса – ўнта президент алмашса ҳам ўз йўлидан қайтмайди. Шу сабаб у ерда Сулаймони ва Фахризаде каби кишиларни ўлдиришмоқда.

Лекин Фахризоданинг ўлдирилиши ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Унинг ўрнига бошқаси келади ва унинг ишини давом эттиради. Эрон ракета дастурларини ривожлантиришда давом этади. Демак Эронда бир кун келиб атом бомбаси барибир яратилади.

Ундан ушбу қотилликдан қандай фойда? Аслида бу ҳақиқий провокация. Исроил Эрон ушбуга жавобан бирор ҳужум уюштиришини жуда ҳам хоҳламоқда. Агар шундай бўлса АҚШнинг Эронга жавоб зарбаси оқланган бўлади. Нетаньяху мана 15 йилдан буён АҚШни ана шундай зарбага гиж-гижлаб келмоқда. Лекин бу сафар ҳам унинг режалари амалга ошмайди.

Биринчидан Эрон бу иғво эканини жуда яхши тушуниб турибди. Иккинчидан Трам Яқин Шарқдан қўшинларни олиб чиқишга ва умуман АҚШ аралаш бўлган ҳарбий можаролар сонини камайтиришни ваъда берган. Ундан ташқари АҚШнинг бошқа йирик сиёсатчилари, масалан собиқ вице-президент Дик Чейни, ҳам Эронга зарба бериш – Армагеддон бошланиши эканини яхши тушунишади.

Эронга ҳужум – Яқин Шарқда катта уруш бошланишига олиб келади ва ушбу урушда барча, жумладан унинг бошланишига сабабчи бўлганлар ҳам куйиб кул бўлиши аниқ.

Эрон эса ўз йўлидан тўғри кетишда – ислом дунёсида Фаластин ва Ал-Қудс учун курашаётган кучларни қўллаб-қувватлашда давом этади. Эртами кечми Исроил океан ортидаги дўстидан маҳрум бўлади ва бу жанг унинг мағлубияти билан тугайди.

Уни атом бомбаси эмас – ноҳақлик ўлдиради.

18