Национальная валюта Узбекистана. Архивное фото

Ўзбекистон илк маротаба сўмда суверен облигацияларни жойлаштирди

257
(Янгиланган 13:21 21.11.2020)
Халқаро облигацияларнинг миллий валютада чиқарилиши валюта хатарларини камайтиришга хизмат қилиш билан бирга, келажакда ички молия бозорига, жумладан, давлат ғазначилик облигациялари бозорига халқаро инвесторларни жалб қилиш учун замин яратади.

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Ўзбекистон тарихида илк маротаба халқаро молия бозорларида миллий валютада 2 триллион сўм ҳажмида суверен облигациялар жойлаштирди. Бу ҳақда молия вазири Тимур Ишметов Twitterда маълум қилди.

"Ўзбекистон тарихида илк бор халқаро молия бозорларида миллий валютамиз — сўмда 2 триллион сўм ҳажмда суверен облигациялар Лондон фонд биржасига жойлаштирилди. Ушбу ютуқ ўзбек сўмини молия бозорларида ўз ўрнини топишига дадил қадам бўлсин", — деб ёзади Ишметов.

​Молия вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, олдинроқ қатор йирик халқаро инвесторлар томонидан республиканинг макроиқтисодий истиқболлари ва тизимли ислоҳотлари юзасидан ижобий хулоса берилган, ҳамда нафақат долларда, балки ўзбек сўмида ҳам деноминация қилинган суверен халқаро облигацияларнинг чиқарилишига ҳам қизиқиш билдирилган.

Халқаро облигацияларнинг миллий валютада чиқарилиши валюта хатарларини камайтиришга хизмат қилиш билан бирга, келажакда ички молия бозорига, жумладан, давлат ғазначилик облигациялари бозорига халқаро инвесторларни жалб қилиш учун замин яратади.

Миллий банк облигациялари савдоси муваффақиятли бошланди >>>

Инвесторлар таклифларига биноан 750 миллион АҚШ доллари миқдоридаги суверен халқаро облигацияларни 2 траншда — 10 йиллик муддат билан АҚШ долларида ва 3 йиллик муддат билан ўзбек сўмида — чиқариш ва Лондон фонд биржасида жойлаштириш бўйича бошланғич фоиз ставкалар, мос равишда 4,25 фоиз атрофида ва 15,25 фоиз атрофида белгиланди.

257
Шавкат Мирзиёев принял российскую делегацию во главе с министром промышленности и торговли РФ Денисом Мантуровым.

Мирзиёев РФ саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди

15
Денис Мантуров самимий қабул учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Тошкент металлургия заводининг очилишига бағишланган тантанали тадбирлар доирасида Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлат раҳбари пойтахт ҳудудида амалга оширилган металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича йирик ва замонавий корхонани ташкил этиш лойиҳаси Ўзбекистон ва Россия компания ва банклари ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг намунаси эканини катта мамнуният билан қайд этди.

Ушбу заводнинг вужудга келиши кейинги йилларда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликда жиддий сифат ўзгаришлари кузатилаётганидан ҳам далолат беради.

Денис Мантуров самимий қабул учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда устувор қўшма дастур ва лойиҳаларнинг бориши кўриб чиқилди, амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги режалар муҳокама қилинди.

Машинасозлик, агросаноат, фармацевтика, енгил ва озиқ-овқат саноати, кўплаб бошқа тармоқларда юқори технологик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишда икки мамлакатнинг етакчи корхоналари ўртасидаги кооперация лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Саноат кооперацияси лойиҳаларини, шу жумладан ташкил этилган қўшма Лойиҳа офиси фаолияти доирасида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳамроҳлик қилиш, шунингдек, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларига инвестицияларни кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш муҳимлиги қайд этилди.

 

15
Кпп на границе

Ўзбекистон ҚР яхлитлигини бузмаган Ҳукумат Дейрес қишлоғи атрофидаги ҳолат ҳақида

81
(Янгиланган 12:42 04.12.2020)
Ҳукумат ҳузуридаги котибиятнинг таъкидлашича, Ўзбекистон томони Қирғизистон ҳудудининг яхлитлигини бузмасдан иш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Ҳукуматнинг чегара олди масалалари бўйича махсус вакили котибияти Жалолобод вилоятининг Дейрес қишлоғи яқинидаги вазият бўйича тушунтириш берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон нашри.

Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг хабар беришича, чегарадош қишлоқ аҳолиси Ўзбекистон ҳарбийлари ушбу аҳоли пункти яқинида муҳандислик иншоотларини ўрнатишни бошлагани ҳақида хабар беришган.

 

Ҳукумат 2017 йилда ушбу участка делимитация жараёнидан ўтганини тушунтирган.

Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг хабар беришича, чегарадош қишлоқ аҳолиси Ўзбекистон ҳарбийлари ушбу аҳоли пункти яқинида муҳандислик иншоотларини ўрнатишни бошлагани ҳақида хабар беришган.

"Шу нуқтаи назардан, ушбу соҳада муҳандислик ишлари Қирғизистонга тегишли бўлган ҳудуднинг яхлитлигини бузиш эмас", - деди котибият.

Ўзбекистон томонидан режалаштирилган муҳандислик ишлари, келишувга биноан, қўшни мамлакат ҳудудида 10 метрдан 30 метргача амалга оширилади, дея тушунтирди Вазирлар Маҳкамаси.

Қайд этилишича, маҳаллий ҳокимият маҳаллий аҳолига вазиятни тушунтирган. Қишлоқда вазият барқарор, дея қўшимча қилинади ҳукумат хабарида.

81