Астероид в космосе на фоне земли. Иллюстративное фото

Ерга 17 млрд доллар учиб келмоқда: энг қиммат астероидни хавфли, дея аташмоқда

798
(Янгиланган 14:13 21.11.2020)
Ер сайёрасига олимлар томонидан потенциал хавфли, дея баҳоланган астероид яқинлашмоқда. Маълум бўлишича, само кезувчиси орбитаси Ер орбитаси билан кесишиши туфайли, унга шундай характеристика берилган

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Ўлчами 370дан 820 метргача бўлган ва каталогларда 153201 (2000 WO107) рақами билан қайд этилган астероид Ер сайёрасига яқинлашмоқда. Бу ҳақда НАСА Ер олдидаги объектларни ўрганиш маркази сайтида хабар берилган.

Сайёрамизга астероиднинг яқинлашиши 29 ноябр куни рўй беради. Олимларнинг таъкидлашларича, Ер ва астероид масофаси тўрт миллион километрдан ортиқни ташкил қилади (Ойгача бўлган масофадан 11 карра кўп). Бундан келиб чиқадики, Ер учун хавф туғдирмайди аммо унинг орбитаси Ер шари орбитаси билан кесишиш туфайли у потенциал хавфли, дея баҳоланмоқда.

Унинг қизиқ томони: 600 мингта астероидлар ҳақида маълумотлар тўпланган Asterank хабарига мувофиқ, 153201 (2000 WO107)ги фойдали қазилмалар қиймати 17,4 миллиард долларга баҳоланмоқда. Само жисми никел, темир ва кобальтдан иборат.

798
Кпп на границе

Ўзбекистон ҚР яхлитлигини бузмаган Ҳукумат Дейрес қишлоғи атрофидаги ҳолат ҳақида

65
(Янгиланган 12:42 04.12.2020)
Ҳукумат ҳузуридаги котибиятнинг таъкидлашича, Ўзбекистон томони Қирғизистон ҳудудининг яхлитлигини бузмасдан иш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Ҳукуматнинг чегара олди масалалари бўйича махсус вакили котибияти Жалолобод вилоятининг Дейрес қишлоғи яқинидаги вазият бўйича тушунтириш берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон нашри.

Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг хабар беришича, чегарадош қишлоқ аҳолиси Ўзбекистон ҳарбийлари ушбу аҳоли пункти яқинида муҳандислик иншоотларини ўрнатишни бошлагани ҳақида хабар беришган.

 

Ҳукумат 2017 йилда ушбу участка делимитация жараёнидан ўтганини тушунтирган.

Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг хабар беришича, чегарадош қишлоқ аҳолиси Ўзбекистон ҳарбийлари ушбу аҳоли пункти яқинида муҳандислик иншоотларини ўрнатишни бошлагани ҳақида хабар беришган.

"Шу нуқтаи назардан, ушбу соҳада муҳандислик ишлари Қирғизистонга тегишли бўлган ҳудуднинг яхлитлигини бузиш эмас", - деди котибият.

Ўзбекистон томонидан режалаштирилган муҳандислик ишлари, келишувга биноан, қўшни мамлакат ҳудудида 10 метрдан 30 метргача амалга оширилади, дея тушунтирди Вазирлар Маҳкамаси.

Қайд этилишича, маҳаллий ҳокимият маҳаллий аҳолига вазиятни тушунтирган. Қишлоқда вазият барқарор, дея қўшимча қилинади ҳукумат хабарида.

65

Россия Саноат ва савдо вазири Ўзбекистонга "Cпутник V" вакциналарини шахсан олиб келди

146
(Янгиланган 11:42 04.12.2020)
Намуналар улар синовлардан ўтказилиши учун Ўзбекистон томонига топширилган. Шундан сўнг вакцина рўйхатдан ўтказилади ва Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Ўзбекистон Республикасига шахсан COVID-19га қарши "Cпутник V" вакциналарини етказди. Қимматбаҳо юк Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Холмамат Норбоев томонидан қабул қилиб олинган.

Намуналар улар синовлардан ўтказилиши учун Ўзбекистон томонига топширилган. Шундан сўнг вакцина рўйхатдан ўтказилади ва Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Айни вақтда ишлаб чиқарилаётган "Спутник V" вакцинаси ҳажми 2 млн дозага етади ва бу бизнинг аҳолимизни вакцинация қилиш учун имконият туғдиради, дейилади хабарда. Таъкидланишича, вакцинани ишлаб чиқариш ва фуқаролик оборотига киритиш ҳажмлари кундан-кунга ортиб бормоқда.

Россия вакцинасини ташқи бозорларда илгари суриш масаласи билан Россия саноат вазирлигининг фаол қўллаб-қувватлови ёрдамида РФПИ шуғулланмоқда.

Ҳозирда вакцина Беларус, Венесуэла, БАА, Ҳиндистонда клиник синовлардан ўтмоқда, шунингдек, Бразилия, Аргентина ва бошқа давлатлардаги регуляторлар билан ишлар олиб борилмоқда.

146
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси