Демонстрация ходовых возможностей бронетранспортера БТР-82А

Самарқандлик ҳарбийлар Россия БТРларини бошқаришни машқ қилмоқда

298
Самарқанд гарнизонида ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар техникалар ёрдамида сув тўсиқлардан кечиб ўтиш ҳамда эвакуация қилиш бўйича амалий машғулотлар бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 9 дек - Sputnik. Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар ўқув-машғулотларда Россиянинг БТР-82А бронетранспортерларини бошқариш бўйича амалий машғулотларни бажардилар, деб хабар қилади Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати.

Идора хабарига кўра, Самарқанд гарнизонида ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар машиналарни ҳайдаш тайёргарлигининг муҳим босқичларидан бири – жанговар техникалар ёрдамида сув тўсиқлардан кечиб ўтиш ҳамда эвакуация қилиш бўйича амалий машғулотлар бўлиб ўтди.

"Дастлаб ўқув нуқталарида машғулот раҳбаридан муҳим топшириқ ва эслатмаларни олган шахсий таркиб БТР-82 "А" жанговар машиналари ёрдамида Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказидаги сув ҳавзаси бўйлаб ҳаракатлана бошлади. Бундан кўзланган асосий мақсад – сувли тўсиқлардан машинада ўтиш техникасини шакллантириш, экипаж аъзолари орасида ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳамкорликда ҳаракатлар тажрибасини оширишдан иборат", - дейилади хабарда.

2019 йилнинг июль ойида РИА Новости Ўзбекистон Россияга БТР-82А бронетранспортерлари партиясига буюртма бергани ҳақида хабар берган эди.

Харид қилинажак техника миқдори санаб ўтилмаганди.

БТР-82А - БТР-80 бронетранспортерининг чуқур модернизацияланган версияси ҳисобланади. Машиналарнинг тажриба намуналари 2009 йилда йиғилган. 2013 йилда бронетранспортер Россия армияси қуроллари сафига қабул қилинган.

298

Ўзбекистон доимий аҳолиси сони маълум бўлди

100
(Янгиланган 12:12 16.01.2021)
Мамлакат аҳолиси ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига кўпайган 2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонини маълум қилди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн. кишини ташкил этмоқда.

Аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган. Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 % га тенг.

Мамлакатда аҳолиси ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига кўпайган 2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган.

Эслатиб ўтамиз, янги 2021 йилнинг биринчи суткасида, ССВ маълумотига кўра, Ўзбекистонда 1644 нафар чақалоқ дунёга келган. Бу охирги 4 йилдаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади. Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда — 1708 нафар, 2020 йилда эса —1974 нафар чақалоқ туғилган.

100
Информационное табло в отделении по вопросам гражданства РФ, разрешений на временное проживание и вида на жительство отдела УФМС России по городу Москве в ЮАО.

Ўзбекистон ИИВ иккинчи фуқароликни олган шахслар борасида қўшимча изоҳ берди

161
Маълум қилинишича, агарда шахс бошқа давлат фуқаролигидан ўз вақтида воз кечмаса, ундан Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақида тилхат олинади.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ИИВ вакили Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечмаган ҳолда Россия паспортини олган фуқаролар юзасидан берган маълумотларига қўшимча изоҳ берди.

Маълум қилинишича чет элга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқароси фуқароликдан чиқмаган ҳолда чегарадан чет давлат паспорти билан кириб келса, унинг фақат Ўзбекистон фуқаролиги тан олинади.

Аммо бу – шахснинг доимий равишда ҳам Ўзбекистон, ҳам бошқа давлат фуқаролигида юриши мумкинлигини англатмайди. Яъни ички ишлар органлари шахснинг бошқа давлат фуқаролигини олганини эшитиши ёки ундаги бошқа давлат паспортини кўриши ҳамон Ўзбекистон фуқаролигидан автоматик тарзда чиқариб юбориш масаласини кўрмайди.

Бунда, дастлаб ушбу шахснинг ростдан ҳам бошқа давлат фуқаролигини олганига тегишли ташкилотлар ёрдамида аниқлик киритилади. Шундан сўнг, ушбу шахсдан агарда бошқа давлат фуқаролигидан ўз вақтида воз кечмаса, Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақида тилхат олинади.

Бунда, шахсга фуқаролик тўғрисидаги қонунчилик батафсил тушунтирилади ва чет эл фуқаролигидан воз кечмаслик оқибатларидан огоҳлантирилади.

Берилган муддат давомида шахс чет эл фуқаролигидан воз кечмаса, унинг Ўзбекистон фуқаролиги президент фармони билан тугатилади. Ушбу ҳолатда шахс ҳеч қандай маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилмайди.

161
Руки в наручниках.

АҚШда "ИД"га ёрдам берган ўзбекистонлик 12,5 йилга қамалди

4
Коннектикутнинг Нью-Хейвенидан бўлган Азизжон Рахматов чет эл террористик ташкилотига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тил бириктирувда иштирок этганлигини тан олган

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Федерал Бруклин суди ўзбекистонликни "Ислом давлати" террористик уюшмасига кўмак кўрсатгани учун 12,5 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда New York Post.

Коннектикутнинг Нью-Хейвенидан бўлган Азизжон Рахматов чет эл террористик ташкилотига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тил бириктирувда иштирок этганлигини тан олган.

Суд жараёни давомида 2015 йилда Рахматов ИД сафига янги қўшилган Ахрор Саидахметовга у ИШИД сафига қўшилиш учун Сурияга етиб олиши ва қурол сотиб олиши учун 400 АҚШ доллари бергани маълум бўлган.

Саидахметов, ўз навбатида ИДга содиқ экани, аммо агарда жиҳод учун Сурияга етиб бора олмаса, бор ҳалокатли уринишларини АҚШдаги полициячилар ва ФБР агентларига қаратишга қасамёд қилган.

Ёвуз ният билан у Жон Кеннеди номидаги аэропортдан Истанбулга (Туркияга) қараб учган. Аммо Сурия билан чегарадан ўтмоқчи бўлганида ҳукумат томонидан қўлга олинган. 2017 йилда у 15 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Прокуратура баёнотига мувофиқ, иккала жиноятчи ҳам жазони ўтиб бўлганидан сўнг ватанга депортация қилинади.

4