Календарь

Ўзбекистонликлар байрамларда қўшимча дам олишлари мумкин бўлади

445
Президент раислигида ўтказилган йиғилишда таъкидландики, "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" номли ички туризм дастури келгуси йили изчил давом эттирилади.

ТОШКЕНТ, 9 дек - Sputnik. Ўзбекистонликлар байрамларда қўшимча дам олиш имкониятига эга бўладилар. Бу ҳақда бугун, чоршанба куни мамлакат президенти раислигида туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеселектор йиғилишида айтилган.

Йиғилишда таъкидландики, "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" номли ички туризм дастури келгуси йили изчил давом эттирилади.

Бунинг учун Рўза ва Қурбон ҳайитлари, Наврўз, Мустақиллик куни ва Янги йил байрамлари даврида қўшимча дам олиш кунлари белгиланмоқда. Шунингдек, номавсумий саёҳатлар учун Ички туризм ойлиги, ҳафталиги ва кунлари ташкил этилади.

Президент пандемия сабабли туризм соҳаси учун 2020 йил охиригача берилган имтиёз ва преференцияларни 2021 йил охирига қадар узайтириш, аҳоли учун транспорт ва меҳмонхона хизматлари бўйича чегирмалар бериб, ички туризмни оммавий ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистон президентнинг "2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармони лойиҳаси эълон қилинган эди.

2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланиши мумкин: 2 сентябрь-пайшанба; 3 сентябрь-жума.

2021 йилда дам олиш куни 27 март-шанба, 22 март-душанба кунига кўчирилади.

2021 йил 2 январь-шанба, 4 сентябрь-шанба ва 22 март-душанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади.

Бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини икки иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. 

Ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга қўшимча дам олиш куни қўшилади.

445
Самолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways

"Uzbekistan Airways" Краснодар ва Қозондан чартер рейсларни амалга оширади

36
Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2021-йил 9 ва 23-феврал кунлари Краснодардан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.

Краснодар - Тошкент жўнаб кетиш 21:20 да, етиб келиш соат 02:50 да

Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ва Ўзбекистон Республикаси виза режимига риоя қилинган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади. ПЗР маълумотномасига ега бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг қатновларига қўйилмайди.

Шунингдек, авиакомпания 2021-йил 2, 9, 16 ва 23-феврал кунлари Қозондан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.

Қозон - Тошкент жўнаб кетиши соат 18:30да, етиб келиш соат 23:30да.

36
Народная приемная президента Узбекистана

Президент халқ қабулхоналарига 2020 йилда бир миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган

49
Президент Халқ қабулхоналари томонидан киритилган ахборот ва эшитилган ҳисоботлар натижасида мурожаатлар билан талаблар даражасида ишламаган 752 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилган.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. 2020 йилда Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 1 миллион 196 минг 370дан зиёд мурожаат (ойига ўртача 99,7 мингта, 1 кунда – 3,2 мингта) келиб тушган, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ушбу мурожаатларнинг 58 фоизи (693,9 минг) ижобий ҳал қилиш ва ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ечимини топган. 373,6 мингдан зиёд мурожаат эгасига тушунтириш берилган, қолган мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнида.

Шунингдек, 2020 йилда аҳолидан қуйидаги йўналишларда энг кўп мурожаатлар келиб тушган:

- моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар (2 ёшли, 14 ёшли болалар нафақаси) масаласи – 129 минг 472 та

- иш билан таъминлаш - 55 минг 203 та

- уй-жой таъминоти - 47 минг 307 та

- алимент ундириш - 44 минг 780

- карантин даврида моддий ёрдам, озиқ-овқат ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш - 44 минг 293

- электр энергияси таъминотидаги узилишлар - 37 минг 874

- иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш ва ундириш - 24 минг 80

- ер майдони ажратмаслик ёки олиб қўйиш - 20 минг 491

- маиший газ баллони билан таъминлаш - 18 минг 588

- аҳоли уй-жойларини таъмирлаш - 15 минг 722.

2020 йилда фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларидан норозиликка оид мурожаатлар 20 фоизга, ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мурожаатлар 9 фоизга, уй-жой билан таъминлаш 3 фоизга, ер майдони ажратмаслик ёки олиб қўйишга доир масалалар билан мурожаат қилиш 2 фоизга камайган.

Битта оммавий қабулда ўртача 300 га яқин масала кўриб чиқилгани, ўртача 201 масала ҳал қилинган.

2020 йилда ҳудудларда қатъий карантин қоидалари асосида мунтазам оммавий қабуллар ташкил қилингани пандемия давридаги муаммоларни биринчи бўғинда аниқлаш ва уларга ечим топишда ниҳоятда муҳим платформа бўлди.

Президент Халқ қабулхоналари томонидан киритилган ахборот ва эшитилган ҳисоботлар натижасида мурожаатлар билан талаблар даражасида ишламаган 752 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилди.

2020 йилда Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ижроси бўйича Халқ депутатлари кенгашлари мажлисларига Халқ қабулхоналари томонидан 743 та ахборот киритилган. Унга кўра 1 минг 759 нафар сектор ёки давлат идоралари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилган.

Киритилган ахборотлар ва эшитилган ҳисоботлар натижаси бўйича 752 нафар масъул ходим аҳоли мурожаатлари билан талаблар даражасида ишламаганлиги учун жавобгарликка тортилган. Уларнинг 26 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 20 нафарига жарима қўлланилган, 89 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 617 нафар масъул ходимлар эса расман огоҳлантирилган.

Президент халқ қабулхоналари тақдимномаларга асосан 3 минг 108 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилган.

2020 йилда Халқ қабулхоналари томонидан секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолияти тизимли ўрганилиб, кўриб чиқилиши мажбурий бўлган 3 минг 353 та тақдимнома киритилган. Тақдимномаларга асосан 3 минг 108 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилган, шундан 201 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 286 нафарига жарима қўлланилган, 1 минг 467 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 1 минг 154 нафар масъул ходим эса расман огоҳлантирилган.

49

Сандерс қўлқоплари: Жо Байден инаугурациясидан мемларга айланган суратлар

0
Юморни тушунадиган одамлар Байден инаугурацияси узоқ вақт кўпчиликнинг ёдида қолишига ҳаракат қилдилар. Фотолентани томоша қилинг!

Шу ҳафтада, аниқроғи, 20 январ куни Вашингтонда АҚШнинг 46-президентининг лавозимга киришиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир, журналистлар томонидан суратга олинган кулгили суратлар билан ҳам ёдда қолди, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эса дарҳол бу суратлардан мемларни тайёрладилар.

0
  • © AFP 2018 / Brendan Smialowski

    Сенатор Берни Сандерснинг Жо Байден инаугурациясидаги сурати кўпчиликка завқ бағишлади ва ҳозирда Сандерс сурати туширилган бокал ва футболкалар савдога чиқарилган. Хусусан, қизлардан бири Сандерс қўлқопларини қайта ишланган чиқиндидан ишлаб чиқармоқда.

  • © Sputnik / Stringer

    Қасамёд қилаётган Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл Байден суратлари ҳам машҳур мемлар қаторидан ўрин олди.

  • © REUTERS / Brendan McDermid

    Хонанда Женнифер Лопес ва АҚШ вице-президенти Камала Харрис инаугурация вақтида.

  • © REUTERS / Jim Bourg

    АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байден рафиқаси Жилл Байден билан.

  • © REUTERS / Mike Segar

    Ходимлар инаугурация вақтида ерга тушиб кетган шляпаларни йиғиб чиқишмоқда.

  • © REUTERS / Kevin Dietsch / Pool

    Биринчи хоним Жилл Байдендан массаж.

  • © REUTERS / Patrick Semansky / Pool

    Леди Гага АҚШ президентининг 59-инаугурацияси вақтида.

  • © REUTERS / Tasos Katopodis / Pool

    АҚШ президенти Жо Байден президентнинг 59-инаугурацияси вақтида Вашингтонда.

  • © REUTERS / Mike Segar

    АҚШ президенти Жо Байден, биринчи хоним Жилл Байден, вице-президент Камала Харрис ва унинг турмуш ўртоғи Дуг Эмхофф Вашингтонда бўлиб ўтган инаугурация маросимидан сўнг.

  • © REUTERS / Erin Scott

    АҚШ вице-президенти Камала Харрис ўзининг набира-жияни Амара Ажагу билан АҚШ президенти Жо Байденнинг Вашингтондаги инаугурацияси вақтида.