Ҳафта охиригача Россия регионларида коронавирусга қарши вакцинация бошланади

228
(Янгиланган 18:30 10.12.2020)
Бугунги кунда "Спутник V" вакцинаси билан 150 мингдан зиёд россияликлар эмланган. Бу янги турдаги COVID-19 коронавирусига қарши дунёдаги биринчи препаратдир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уни август ойи ўрталарида рўйхатга ўтказган.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Регионлар COVID-19га қарши коронавирусга эмланишга тайёрлигини эълон қилди, деб хабар қилди бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова котибияти.

"Ҳафта охирига қадар вакцинация барча объектларда ишга туширилади", — дейилган релизда.

Маҳаллий ҳукуматга жараённи ташкил қилиш, айниқса, фақат иккитагача вакцинация пунктлари ҳозирланган регионларга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилган.

Хусусан, ушбу йўналишда ишларни Ингушетия, Калмыкия, Хакасия, Кабардино-Балкария, Олтой ва Перм ўлкалари, Амур, Астрахань, Брянск, Курск, Липецк, Сахалин, Тамбов вилоятларида, Яҳудий автоном вилоятида, Ямало-Ненецк, Ненецк ва Чукотка автоном округларида ҳамда Санкт-Петербургда давом эттириш тавсия этилган.

Якшанба куни Москвада оммавий вакцинацияга старт берилди. Ҳозирча фақат ўқитувчилар, шифокорлар ва ижтимоий соҳа ходимлари эмланиши мумкин, аммо тез орада ушбу вакцина билан барча хоҳловчилар эмланишлари мумкин бўлади.

Бугунги кунда "Спутник V" вакцинаси билан 150 мингдан зиёд россияликлар эмланган. Бу янги турдаги COVID-19 коронавирусига қарши дунёдаги биринчи препаратдир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уни август ойи ўрталарида рўйхатга ўтказган.

Вакцина Гамалея номидаги марказда яхши ўрганилган инсон аденовируси вектори платформасида яратилди.

Ёз фаслида вакцина 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган кўнгиллиларда икки стадияда муваффақиятли синовдан ўтказилди.

Натижада уларга иммун жавоб ва SARS-CoV-2 қарши антитаначалар шаклланди.

Айни вақтда рўйхатга олишдан кейинги синовлар бўлиб ўтмоқда.

Тез орада россияликларда коронавирусга қарши яна бир маҳаллий препарат - Новосибирскдаги "Вектор" илмий марказида яратилган "ЭпиВакКорона" билан эмланиш имконияти пайдо бўлади. Бошқа Россия вакциналарини ишлаб чиқиш устида ишлар давом эттирилмоқда.

228
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1382)

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

1192
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

1192

Ўзбекистонда Жанубий Корея гранти ҳисобидан 11 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади

146
(Янгиланган 17:26 27.02.2021)
Корейс дастури нафақат болалар билан машғулотларни, балки ота-оналар билан ўзаро муносабатларни ҳам таъминлайди.

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Пак Сунжин хоним билан учрашди, деб хабар бермоқда МТВ матбуот-хизмати.

Учрашув давомида Тошкентда Кадрларни қайта тайёрлаш марказини очиш ҳамда шу марказнинг ўзида давлат мактабгача таълим ташкилотини барпо этиш ҳақида келишилди.

Лойиҳа Корея Республикасининг ташқи ёрдами (гранти) ҳисобидан 11 миллион АҚШ доллари миқдорида (тахминий равишда) 2021-2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.

Комплекс марказ мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари ва методистларини ўқитади ва малакасини оширади.

Корейс дастури нафақат болалар билан машғулотларни, балки ота-оналар билан ўзаро муносабатларни ҳам таъминлайди.

"Биз мактабгача таълимга кўпроқ ота-оналарни жалб қилмоқчимиз, пандемия вақтида, мактабгача ёшдаги болалар вақтинча мактабгача таълим ташкилотларига қатнамаган пайтда, ота-оналар ўзлари мустақил равишда фарзандлари билан биргаликда уларнинг билимини ривожлантириш, қобилиятларини аниқлаш ва йўналтириш кераклиги маълум бўлди. Ушбу марказ инновацион рақамли кластер ва энг яхши мактабгача таълим лойиҳаларидан бири бўлади деган умиддаман”, - деди Агриппина Шин.

Бундан ташқари, Марказ МТТлар учун инновацион ўқув-услубий қўлланмалар ва ўқув материалларини ишлаб чиқади.
Комплекс марказнинг қурилиши 2022 йилга мўлжалланган.

146
Мужчина держит папку в руке

Ҳарбий хизмат, ички ишлар ва божхона: пенсия таъминотига доир янги қонун

151
(Янгиланган 20:20 02.03.2021)
“Ҳарбий хизмат ўтаган, ички ишлар ва божхона идораларида хизмат ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини давлат пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. “Ҳарбий хизмат ўтаган, ички ишлар ва божхона идораларида хизмат ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини давлат пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди.

Шавкат Мирзиёев 12 февраля принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел Республики Узбекистан
Пресс-служба президента Узбекистана

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан кўзланган мақсадлар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва собиқ Совет Социалистик Республикалар Иттифоқининг қонун ҳужжатларига мувофиқ яратилган бошқа ҳарбий тузилмаларда ҳарбий хизмат ўтаган бўлиб, собиқ Иттифоқ таркибига кирган, бироқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлмаган давлатлар ҳудудида истиқомат қилаётган шахслар ҳамда ушбу шахслар оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш (агар зикр этилган шахсларнинг пенсия таъминоти, мулоҳаза юритилаётган давлатларнинг ҳарбий хизмат (хизмат) ўтаган шахслар ва уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлашга оид қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган бўлса);

ҳарбий хизматчиларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш масалаларини нафақат уларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларига тааллуқли кўплаб меъёрларни бир бутун қилиб, ўз ичига мужассам этадиган кодекс хусусиятига эга ҳужжат асосида, балки соҳага оид устувор масалаларни белгилаш бўйича давлат ҳокимияти идораларининг мажбуриятларини аниқ ифодалайдиган, мулоҳаза юритилаётган масалаларни рўёбга чиқариш йўлларини белгилаб берадиган ҳужжат асосида йўлга қўйиш киради.

"Қонун лойиҳаси пенсияларнинг қуйидаги миқдорларини кўзда тутади:

а) ҳақиқий ҳарбий хизмат ўталган муддат 20 йилни ташкил этса, пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, хизмат ўташнинг чекланган ёшига етгани ёки соғлиги ёмонлашгани муносабати билан ҳақиқий ҳарбий хизматдан (хизматдан) истеъфога бўшатилган шахсга эса 45 фоизи тайинланади. 20 йилдан ортиқ ўталган ҳар бир тўлиқ хизмат йили учун пул таъминотига оид тегишли сумманинг 3 фоизи қўшилади. Бироқ пенсия миқдори, ушбу сумманинг жами 75 фоизидан ошмайди;

б) умумий меҳнат стажи 25 йилни ташкил этса, пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, 25 йилдан ортиқ ҳар бир тўлиқ стаж йили учун зикр этилган сумманинг 1 фоизи қўшилади;

в) меҳнат стажи ҳисобга олинган тарзда хизмат ўтаган йиллари учун пенсия тайинланаётганида: умумий меҳнат стажи 20 йилни ташкил этса,  пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, 20 йилдан ортиқ ҳар бир тўлиқ стаж йили учун зикр этилган сумманинг 3 фоизи қўшилади. Бироқ пенсия миқдори, пул таъминотига оид тегишли сумманинг жами  75 фоизидан ошмайди.

Хизмат ўтаган йиллари учун тайинланадиган пенсия миқдори Ўзбекистон Республикасида жорий этилган ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.

Ҳарбий хизматчилар тоифасига мансуб, ногиронлик ҳолати ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган (ҳарбий жароҳат олган) ногиронларга қуйидаги миқдорларда пенсия тайинланиши кўзда тутилган:

I гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  90 фоизи;

II гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  80 фоизи;

III гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  55 фоизи", - деб ёзилган ҳужжатда.

151
Теглар:
Давлат божхона қўмитаси, божхона, Ички ишлар органи, Тошкент, Ўзбекистон