Президент Шавкат Мирзиёев на заседании Сената Олий Мажлиса

Олий Мажлис Сенати 18 декабр куни Конституцияга тузатишларни муҳокама қилади

196
(Янгиланган 13:11 12.12.2020)
Ялпи мажлисда шунингдек Ўзбекистон Давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижроси муҳокама қилиниши назарда тутилган.

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисини 2020 йил 18 декабрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.  

  • "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги;
  • "Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларга доир суд қарорларини қайта кўришнинг процессуал тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги;
  • "Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларга доир суд қарорларини қайта кўришнинг процессуал тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги;
  • "Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги;
  • "Суд ҳужжатларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги,
  • "Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари шулар жумласидандир.
Ситуация после выборов президента в Республике Узбекистан
© Sputnik / Валерий Мельников

Бундан ташқари, "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети  тўғрисида"ги, "Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижроси муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти, Наманган вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботи эшитилиши  режалаштирилган.

Шунингдек, 2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ижро этилишининг бориши тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Бундан ташқари, Кенгаш мажлисида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига доир намунавий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

196
Самолет президента Узбекистана во время взлета

Ўзбекистон янги йўналишлар бўйича парвозларни йўлга қўяди - тартиблар белгиланмоқда

672
Ўзбекистонда зиёрат туризми индустриясини янада такомиллаштириш мақсадида зиёратчиларга қатор қулайликлар яратилиб, хизмат кўрсатиш тизимлари учун алоҳида тартиблар белгиланди.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризми индустриясини янада такомиллаштириш мақсадида зиёратчиларга қатор қулайликлар яратилиб, хизмат кўрсатиш тизимлари учун алоҳида тартиблар белгиланди.

"Uzbekistan Airports" АЖ ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган дастур асосида зиёратчиларни ташиш бўйича мамлакат халқаро аэропортларида хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари учун эълон қилинган тарифларга 50%гача чегирмалар жорий қилинади.

Шунингдек, парвозлар кўламини кенгайтириш ва Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар жозибадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга имтиёзлар берилиши ҳам кўзда тутилди. Унга кўра, хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари бўйича эълон қилинган тарифларга 30%гача табақалаштирилган чегирма қуйидаги ҳолларда тақдим этилишини маълум қиламиз:

– Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортларига янги йўналишлар бўйича парвозларни йўлга қўйиш ва уларни ривожлантириш таклифи билан илк бор мурожаат қилган хорижий авиакомпаниялар учун;

- Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий аэропортларига (аэропортларидан) парвозларни амалга ошираётган хорижий авиакомпанияларнинг янги йўналишлари учун;

- мавжуд парвозлар сонидан ташқари шу йўналиш бўйича қўшимча қатновлар учун.

672
Азиатский форум по правам человека в Самарканде

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича глобал форум ўтказилади

107
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази маълумотларига кўра, жорий йилда мамлакатда "Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим" глобал форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда, унда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришнинг янги муаммолари ва вазифалари муҳокама қилинади.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида олимлар, давлат идоралари ва халқаро ташкилотлар иштирокида Илмий-мувофиқлаштириш кенгаши йиғилиши ўтказилди. Тадбир доирасида Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида янграган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги масалалар кўриб чиқилди.

Ситуация после выборов президента в Республике Узбекистан
© Sputnik / Валерий Мельников

Тадбир давомида Ўзбекистоннинг ҳозирги босқичидаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатига алоҳида эътибор қаратилди.

"Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзолиги илмий жамоатчиликка инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқий жараёнларни таҳлил қилиш ва бундан тадқиқот ва таълим жараёнида кенг фойдаланиш заруратини келтириб чиқаради", -  дейилади релиз матнида.

Шунингдек, республика манфаатларини халқаро миқёсда илгари суриш инсон ҳуқуқларининг халқаро аспектида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни талаб қилиши таъкидланган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази маълумотларига кўра, жорий йилда мамлакатда "Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим" глобал форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда, унда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришнинг янги муаммолари ва вазифалари муҳокама қилинади.

Кутилишича, тадбир ғоя алмашиш ва инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш борасида энг яхши тажрибага айланади.

Эслатиб ўтамиз, 2021-йил БМТ нинг таълим ва инсон ҳуқуқлари соҳасида декларацияси қабул қилинганининг 10 йиллиги нишонланади. Декларация 2011 йилнинг декабрида БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган. 2019 йилда Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан ҳужжатда қайд этилган низомларни амалга ошириш учун "Йўл харитаси" бўйича миллий режалар дастури тасдиқланган.

107

Тоғли Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари COVID-19га қарши эмланмоқда видео

0
Тоғли Қорбоққа жами 2 минг дозага яқин вакцина келтирилган. Бу тинчликпарвар кучларнинг бутун шахсий таркибини эмлаш учун етарли.

Тоғли Қорабоғда бир кун ичида 100 нафарга яқин Россия тинчликпарвар кучлари коронавирусга қарши Спутник-V билан эмланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.

Sputnik Арманистон маълумотларига қараганда, эмлаш икки босқичда ўтказилади: ҳарбийлар 14 январдан 31 январгача вакцинанинг биринчи, 1 февралдан 28 февралгача иккинчи дозасини олади.

0