Подпись документов

Ўзбекистонда депутатлар туҳмат ва ҳақорат учун жазони юмшатишмоқчи

180
Қонун лойиҳаси депутатлар ташаббуси билан киритилган. Қонун лойиҳаси Сенатга юборилди, деб хабар қилди ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида депутат Расул Кушербаев

ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Қонунчилик палатаси мажлисида Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ҳужжат билан жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси олиб ташланмоқда. Бу ҳақда ўзининг Телеграм саҳифасида депутат Расул Кушербаев маълум қилди.

"Қонун лойиҳасига кўра, Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун мавжуд бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилиниб, ўрнига жарима ёки мажбурий жамоат иши жазоси қўшилмоқда", - дейилади хабарда.

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ва Жиноят кодексига ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Порнографик маҳсулотларни тарқатиш ва шавқатсизликни тарғиб қилганлик учун ҳам жарима миқдорлари оширилмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар ташаббуси билан киритилган. Қонун лойиҳаси Сенатга юборилган.

180
Торжественная встреча нового Boeing 787 Dreamliner в Ташкенте

Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун ўз чегараларини очди

57
Бешинчи мартдан эътиборан Ўзбекистон фуқароларига яна бир давлатга кириб боришга рухсат берилди. Авиа-чегарани коронавирус йўқлигини тасдиқловчи ПЦР-тест билангина кесиб ўтиш мумкин

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Грузия Ўзбекистон фуқароларига ПЦР-тест мавжуд бўлган тақдирда чегарани кесиб ўтишга рухсат берди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида хабар берилган.

Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон фуқаролари қўлларида салбий жавобли тест билан келган бўлишлари ва ПЦР-тест Грузияга учишдан 72 соат олдин амалга оширилган бўлиши шарт.

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили коронавирус инфекцияси аниқланмаган тақдирда республикага кириб келишларига рухсат берилган мамлакатлар фуқаролари рўйхатини кенгайтириш тўғрисида қарорни имзолади.

Ушбу рўйхатдан Марказий Осиёнинг тўртта давлати ўрин олди.

"Грузияга ҳаво чегараси орқали Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари киришлари мумкин", - дейилади хабарда.

Илгарироқ, 1 мартдан Грузияга Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларус ва Россия фуқароларига киришга рухсат берилган эди.

57

"Спутник Лайт" вакцинаси клиник синовларининг иккинчи фазаси якунланди - ССВ

71
(Янгиланган 15:43 05.03.2021)
РТТИФ раҳбари Кирилл Дмитриевнинг сўзларига кўра, "лайт-версия" асосан, кучли эпидемик ўчоқлар бўлган ташқи бозорларга мўлжалланган, Россияда эса асосий вакцина мақомини "Спутник V" сақлаб қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Россияда "Спутник Лайт" вакцинаси клиник синовларининг иккинчи фазаси якунланди, деб хабар қилди РФ Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко.

"Ҳозир улар (маълумотлар. — таҳр.) экспертлар баҳолаши учун йўналтирилган", — деди у журналистларга.

Учинчи фаза тадқиқотларини ўтказишга рухсатнома бор, у феврал ойи ўрталарида олинган. Бу тадқиқотни икки гуруҳда плацебодан фойдаланган ҳолда ўтказишади, синовлар 2022 йилнинг 28 январида якунланиши керак.

"Спутник Лайт" - Гамалея маркази томонидан Россия тўғридан-тўғри инфестициялар фонди билан ҳамкорликда яратилган ва яхши ўрганилган инсон аденовирусли векторлари платформасида яратилган "Спутник" вакциналари линейкасига киради.

РТТИФ раҳбари Кирилл Дмитриевнинг сўзларига кўра, "лайт-версия" асосан, кучли эпидемик ўчоқлар бўлган ташқи бозорларга мўлжалланган, Россияда эса асосий вакцина мақомини "Спутник V" сақлаб қолмоқда.

Гамалея маркази директори Александр Гинцбургнинг қайд этишича, юқорида айтилган давлатларда "Спутник Лайт"дан фойдаланиш касалланиш пик даражасини туширишга ва маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларига тушадиган юкни енгиллатишга имкон яратади.

Ушбу вакцинадан сўнг иммунитет, 3-4 ой сақланиши мумкин, эмлаш самарадорлиги эса 85%ни ташкил этади, деди олим.

Схемага мувофиқ фақат битта инъекция қилинади ("Спутник V"нинг биринчи компоненти) ва антитаначалар ишлаб чиқилиши даври ҳам қисқа бўлади. Шу билан бирга, агарда эмланган инсон коронавирус билан касалланса, COVID-19нинг оғир тури унга хавф солмайди, нега деганла вирус қўзғатувчиси ўпкага тушмайди. Ҳимояни узайтириш учун уч ойдан сўнг иккинчи компонентни олса бўлади.

71
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси