Хитойдан электровозларнинг биринчи партияси олиб келинди

© Sputnik / Дильшода РахматоваИз КНР в Узбекистан прибыла первая партия электровозов
Из КНР в Узбекистан прибыла первая партия электровозов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йил охирига қадар электровозларнинг 3-партиясини, яъни 3та юк электровозларини олиб келиш режалаштирилган. 2021 йилда эса шартномада белгиланган қолган 13та юк ва 5та юк-йўловчи электровозлар олиб келинади.

ТОШКЕНТ, 17 дек - Sputnik. Бугун, 17 декабрь куни Хитойдан Ўзбекистонга замонавий ва юқори қувватга эга бўлган юк ва йўловчи локомотивларининг биринчи партияси - яъни 3та юк ва 1та юк-йўловчи локомотиви ҳмда уларнинг эҳтиёт қисмлари олиб келинди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ермак юк ташувчи электровоз - Sputnik Ўзбекистон
"Ермак" Ўзбекистонга нимаси билан маъқул келди?

Мазкур жараён Осиё тараққиёт банки иштирокида "Локомотивларни сотиб олиш йўли билан локомотивлар паркини янгилаш" лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Ҳаммаси бўлиб Ўзбекистонга 30та замонавий электровозлар ва улар учун керакли бўлган эҳтиёт қисмларни олиб келиш режалаштирилган.

"Янги олиб келинаётган локомотивлар йўловчилар ва юкларни ташиш учун мўлжалланган бўлиб, шу жумладан мураккаб тоғли ҳудудларда оғир юкларни ташиш қувватига ҳам эга", деб таъкидлади тантанали тадбир давомида "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Ҳуснутдин Ҳасилов.

Яқин кунларда янги электровозларнинг 2-партиясида яна 5 дона (3та юк ва 2та юк-йўловчи) электровозларини олиб келиш кутилмоқда.

Трехсексционные грузовые электровозы Ермак для Узбекистан темир йуллари - Sputnik Ўзбекистон
"Ермак юкдан қўрқмайди": энг кучли локомотивлар Ўзбекистонга етиб келди

2020 йил охирига қадар электровозларнинг 3-партиясини, яъни 3та юк электровозларини олиб келиш режалаштирилган. 2021 йилда эса шартномада белгиланган қолган 13та юк ва 5та юк-йўловчи электровозлар олиб келинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2015 йил 6 мартдаги қарори билан "2015-2019 йиллар учун муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва замонавийлаштириш тўғрисида"ги қарори билан "Локомотивлар паркига 24 дона локомотив сотиб олиш йўли билан янгилаш" лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.

2019 йилда ОТБ билан лойиҳа учун 170 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит шартномаси имзоланди.

2019 йил 17 июлда халқаро тендерлар натижалари бўйича CNTIC-CRRC-DRLOCO консорциуми билан иккита кузовли 24та электровозни (16та юк ва 8та юк-йўловчи) олиб келиш бўйича 134,6 миллион АҚШ доллари миқдорида шартнома имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0