Путиннинг матбуот-анжумани янгича тартибда ўтади

Oбуна бўлиш
Бу тадбирнинг одатий жадаллигини анчайин ўзгартиради: ёрқин либослар, юмшоқ ўйинчоқлар, плакатлардаги лозунглар - бу йил давлат раҳбари эътиборини жалб қилишда буларнинг ҳеч бири иш бермайди.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Шахмат тартибида жойлашув, ниқоблар ва қўлқоплар — пандемия шароитида Владимир Путиннинг матбуот-анжумани янгича форматда ўтказилади.

ресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон
Песков: Путин ҳақидаги миш-мишларни ким тарқатаётганини биз биламиз

Бу тадбирнинг одатий жадаллигини анчайин ўзгартиради: ёрқин либослар, юмшоқ ўйинчоқлар, плакатлардаги лозунглар - бу йил давлат раҳбари эътиборини жалб қилишда буларнинг ҳеч бири иш бермайди.

Путин ўзининг Ново-Огареводаги қароргоҳида бўлади, журналистлар ва фотосуратчилар бир нечта матбуот-марказларида жойлашадилар. Жой учун курашдан фойда йўқ. Аммо бунинг ҳам ўзига яраша "плюс" томонлари бор.

Плакатлар ўрнига - ниқоб режими

Ҳар йили бир ярим мингдан зиёд одамлар (2019 йилда эса рекорд даражадаги 1895 киши) тўпланадиган Халқаро савдо марказига бу йил фақатгина 247 журналистни киритади. Санитар талаблар шунақа.

Сотрудники колл-центра в Гостином дворе принимают вопросы во время ежегодной специальной программы Прямая линия с Владимиром Путиным  - Sputnik Ўзбекистон
Путинни матбуот-анжумани: фуқаролар ҳам савол беришлари мумкин бўлади

Матбуот-анжумани иштирокчиларини федерал округлар бўйича гуруҳларга тақсимлашган. Халқаро савдо марказида чет эл ва Россия федерал ОАВ вакиллари жой олишади. Регионларда эса ўз майдонлари бўлади. Улар матбуот-анжумани бошлангунига қадар икки ярим соат олдин ишга тушади. Москвада — уч ярим соат олдин. Аммо пойтахтда асосий ҳаракатлар куннинг ярмида старт олса, Владивостокда бу кечга тўғри келади.

Кремль матбуот-хизмати бу йил плакатларни таъқиқлаган. Олдинги йилларда бу шоунинг асосий элементларидан бири бўларди - журналистлар қай бирининг транспаранти ёки сўзлари кўпроқ эътиборни жалб қилиши борасида ўзаро баҳслашар эдилар.

Бу сафар омма ичида ажралиш мураккаброқ бўлади. Аммо, ниқоблар устида ёзувлар ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса демаган. Шу боис, танкчилар шлемида, космонавтлар костюмида келадиган журналистлар қўлқоплардан ҳам ижодий фойдаланишлари мумкин.

Саволларни нафақат матбуот-марказида орқали, балки Moskva-Putinu.ru сайти ёрдамида ҳам йўллаш мумкин.

Олтинчи декабр куни колл-марказ ўз ишини бошлаган, уларнинг операторларига кўплаб саволлар келиб тушган. Хабарлар Умумроссия халқ фонди томонидан қайта ишланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0