Асака заводи фаоляти 2021 йил январда вақтинча тўхтатилади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда барча ҳудудларидаги Шевроле дилерлик тармоғи янги стандартларга ўтказилади. Янги стандартларга жавоб бермайдиган дилерларнинг дилерлик шартномалари бекор қилинади.

ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Uzavto Ўзбекистонда янги Chevrolet стандартларини жорий этмоқда, деб хабар қилди Ўзавтосаноат матбуот-хизмати.

Chevrolet Spark - Sputnik Ўзбекистон
UzAuto Motors Россияда Chevrolet сотувини қайта йўлга қўйди

"UzAuto мижозлар томонидан билдирилган фикрлар ва мулоҳазалар билан ишлашни давом эттирмоқда ҳамда ижобий томонга ўзгаришлар қилиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. GM компаниясидаги ҳамкорлар билан самарали ишлар олиб бориб, натижада UzAuto Motors расман BIQ4 (build in quality) сифат стандартлари сертификатини қўлга киритди. Келгуси яқин йилларда ДжиЭм тизимидаги энг юқори BIQ NEXT сифат даражасини олиш мақсад қилиб олинди. Сифат стандартларига бўлган талабнинг ошиши барча Chevrolet моделларига бевосита таъсир қилади, шу сабабли ишлаб чиқаришда барча зарур модернизация жараёнларини амалга ошириш мақсадида 2021 йил январ ойида Асака заводи фаолятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилган", - дейилади хабарда.

Республиканинг барча ҳудудларидаги Шевроле дилерлик тармоғи янги стандартларга ўтказилади. Бундан аввал дилерлик тармоғини Chevrolet брендига ўтказиш ишлари экспорт бозорларида бошланган эди. Бу ўзгаришлар дилерлик марказларини янги Chevrolet брендбукига мувофиқ қайта жиҳозлашни ўз ичига олиб, амалга оширилаётган ишларни давом эттириш учун зарур шароит бўлиб хизмат қилади. Янги стандартларга жавоб бермайдиган дилерларнинг дилерлик шартномалари бекор қилинади.

Бундан ташқари, дилерлик тармоғи тамонидан тақдим этилаётган хизматларнинг сифати хам оширилади, юқори даражадаги кафолатланган хизмат жорий этилади. Ушбу хизматларнинг сифат даражаси кадрларни тайёрлаш, содиқлик дастурларини жорий қилиш, мижозларнинг фикрларини ўрганиш ва бошқа кўплаб амалга оширилаётган ишлар эвазига ошириб борилади.

Янгиликлар лентаси
0