Состоялась встреча Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова

Мирзиёев Бердимуҳаммедов билан мулоқот қилди

153
Давлат раҳбарлари 2021 йилда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма режаларни, шунингдек, икки томонлама алоқалар ва халқаро тузилмалар, аввало, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасидаги бўлажак тадбирлар режасини атрофлича кўриб чиқдилар

ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари бир-бирларини дилдан қутлар эканлар, кириб келаётган Янги йил муносабати билан самимий табриклар алмашиб, мамлакатларнинг биродар халқларига тинчлик, фаровонлик, бахт-саодат, муваффақият ва равнақ тиладилар.

Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган глобал инқироз оқибатларига қарамай, якунига етаётган йилда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталарига, яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига, ўхшаш тарих, маданий ва маънавий қадриятлар муштараклигига асосланган стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда катта натижаларга эришилгани таъкидланди.

Давлат раҳбарлари 2021 йилда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма режаларни, шунингдек, икки томонлама алоқалар ва халқаро тузилмалар, аввало, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасидаги бўлажак тадбирлар режасини атрофлича кўриб чиқдилар.

Президентлар савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга, келгуси йилда ишбилармонлик ва маданий тадбирларга бой дастурни амалга оширишга келишиб олдилар.

Янги йилда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

153
Теглар:
Туркманистон, президент
Головное сооружение Фархадской гидроэлектростанции (ГЭС).

Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасида йирик форум ўтказилади

89
Мазкур йирик конгресс учун 150 дан ортиқ компаниялар ҳамда 20 дан ортиқ давлатлар вакилларининг иштироки кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 17-18 феврал кунлари Гидроэнергетика соҳасидаги йирик форум ва кўргазма бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Мазкур йирик конгресс учун 150 дан ортиқ компаниялар ҳамда 20 дан ортиқ давлатлар вакилларининг иштироки кўзда тутилган.

Мазкур йирик гидроэнергетика форуми ва кўргазмаси Европа, Лотин Амерекаси, Буюк Британия, Эрон, Грузия ва МДҲ давлатлари ҳамкорлигида энергетика соҳасини ривожлантириш ҳамда халқаро йирик тадбирлар, форум ва кўргазмаларни ўтказишда етакчи ҳисобланган халқаро "Vostock Capital" ташкилоти томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади.

Ўтган йилларда мазкур йирик конгресс Қирғизистон, Грузия ҳамда Россия Федерацияларида ташкил этилган. Жорий йил ўтказилиши режалаштирилаётган йирик тадбир "Vostock Capital" ҳамда "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Форумдан ўрин олган асосий маърузалар мамакатимизда гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жорий ва кутилаётган истиқболларга бағишланиши кутилмоқда.

Конгресс доирасида асосий 30 та маъруза ўрин олган бўлиб, соҳа мутахассислари иштирокида бир қатор давра суҳбатлари, семинарлар, брифинглар ташкил этилади.

89

ЕОИИ ичида транспорт қатнови қачон тўлақонли тикланади - Малкина изоҳи

598
Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси ёрдамчиси Ия Малкина ЕОИИ мамлакатлари ўртасида қатновлар қайта тикланиши учун яратилаётган шароитлар ҳақида гапирди

Транспорт қатновини қайта тиклаш бўйича қарорлар миллий даражада қабул қилинади, дея таъкидлади Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси ўринбосари Ия Малкина. ЕИК ўзи томонидан қатновлар тикланиши бўйича критерийларни таклиф этмоқда, деди у.

Хусусан, Малкина сўзларига кўра, ЕИК хайъати сешанба куни фуқароларни ташувчи темир йўл қатновида COVID-19 тарқалишига йўл қўймаслик бўйича методологик тавсияларни тақдим этган.

"Ҳужжатда поездлар ва вокзаллар, шу жумладан ташкилий ва профилактик тадбирлар давомида ишларни ташкил этиш бўйича таклифлар ўрин олган. Бу қатновларни қайта тиклаш учун шароитлар яратишга йўналтирилган биринчи қадамдир", - деди Малкина брифингда.

Бундан ташқари, COVID-19 қарши вакцинациядан ўтган йўловчилар учун ЕОИИ мамлакатлари орасида ҳаракатланиш масаласини қайта ишлаш бўйича қарор қабул қилинган, деб ҳикоя қилди Ия Малкина.

Эслатиб ўтамиз, Евроосиё иқтисодий иттифоқи иштирокчилари бўлган давлатлар - бу Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистондир. Ўзбекистон, Молдова ва Куба - кузатувчи мақомига эга.

598
узбекский региональный аэропорт

Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога парвозларни йўлга қўймоқчи

54
Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди. 

54