ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. "Ўзгидромет" 31 декабрь, пайшанба куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқгача бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқгача бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризми индустриясини янада такомиллаштириш мақсадида зиёратчиларга қатор қулайликлар яратилиб, хизмат кўрсатиш тизимлари учун алоҳида тартиблар белгиланди.
"Uzbekistan Airports" АЖ ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган дастур асосида зиёратчиларни ташиш бўйича мамлакат халқаро аэропортларида хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари учун эълон қилинган тарифларга 50%гача чегирмалар жорий қилинади.
Шунингдек, парвозлар кўламини кенгайтириш ва Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар жозибадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга имтиёзлар берилиши ҳам кўзда тутилди. Унга кўра, хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари бўйича эълон қилинган тарифларга 30%гача табақалаштирилган чегирма қуйидаги ҳолларда тақдим этилишини маълум қиламиз:
– Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортларига янги йўналишлар бўйича парвозларни йўлга қўйиш ва уларни ривожлантириш таклифи билан илк бор мурожаат қилган хорижий авиакомпаниялар учун;
- Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий аэропортларига (аэропортларидан) парвозларни амалга ошираётган хорижий авиакомпанияларнинг янги йўналишлари учун;
- мавжуд парвозлар сонидан ташқари шу йўналиш бўйича қўшимча қатновлар учун.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида олимлар, давлат идоралари ва халқаро ташкилотлар иштирокида Илмий-мувофиқлаштириш кенгаши йиғилиши ўтказилди. Тадбир доирасида Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида янграган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги масалалар кўриб чиқилди.
Тадбир давомида Ўзбекистоннинг ҳозирги босқичидаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатига алоҳида эътибор қаратилди.
"Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзолиги илмий жамоатчиликка инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқий жараёнларни таҳлил қилиш ва бундан тадқиқот ва таълим жараёнида кенг фойдаланиш заруратини келтириб чиқаради", - дейилади релиз матнида.
Шунингдек, республика манфаатларини халқаро миқёсда илгари суриш инсон ҳуқуқларининг халқаро аспектида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни талаб қилиши таъкидланган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази маълумотларига кўра, жорий йилда мамлакатда "Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим" глобал форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда, унда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришнинг янги муаммолари ва вазифалари муҳокама қилинади.
Кутилишича, тадбир ғоя алмашиш ва инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш борасида энг яхши тажрибага айланади.
Эслатиб ўтамиз, 2021-йил БМТ нинг таълим ва инсон ҳуқуқлари соҳасида декларацияси қабул қилинганининг 10 йиллиги нишонланади. Декларация 2011 йилнинг декабрида БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган. 2019 йилда Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан ҳужжатда қайд этилган низомларни амалга ошириш учун "Йўл харитаси" бўйича миллий режалар дастури тасдиқланган.
Тоғли Қорабоғда бир кун ичида 100 нафарга яқин Россия тинчликпарвар кучлари коронавирусга қарши Спутник-V билан эмланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.
Sputnik Арманистон маълумотларига қараганда, эмлаш икки босқичда ўтказилади: ҳарбийлар 14 январдан 31 январгача вакцинанинг биринчи, 1 февралдан 28 февралгача иккинчи дозасини олади.