Ўғирланган шахсий маълумотлар ва UzIMEI-код муаммоси: уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинган

© Sputnik / Владимир ПесняСотрудник правоохранительных органов
Сотрудник правоохранительных органов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИВ масуъл ходими Бахтиёр Сулаймановнинг аниқлик киритишича, шу пайтга қадар ўзгаларнинг паспорт маълумотларига IMEI-кодни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган 7 мингга яқин  ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Бу иш йирик уюшган жиноий гуруҳ томонидан амалга оширилган
ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik, Дилшода Раҳматова. "Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази" ДУК директори вазифасини бажарувчи Улуғбек Шокиров UzIMEI тизимидаги фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга ўз муносабатини билдирди. У паспортига кидир UzIMEI-код оволган фуқаролар ушбу кодни ўзларига қайтиб олиш учун қандай йўл тутишлари кераклигини тушунтирди, дея хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Мобильный телефон - Sputnik Ўзбекистон
UzIMEI тизими жорий қилинишига нима сабаб бўлди
Шокировнинг айтишича, пандемия вақтида хориждан қайтган фуқаролар, айниқса, бундай ҳолатларга жуда кўп дуч келдилар.
"Фуқароларимизнинг аксарияти хориждан қайтганларида ўзлари билан олиб келган мобил қурилмани IMEI-кодини рўйхатдан ўтказмоқчи бўлса, "паспортингизга IMEI-код рўйхатга олиниб бўлинган деган хабар олишган. Бундай ҳолатда амалдаги тартиб бўйича ички ишлар органларига ариза билан мурожаат этилиши лозим. "Шахсий маълумотлар тўғрисида қонун"га мувофиқ. Дейлик, яшаш жой манзили бўйича ички ишлар бўлинмасига. Ўз навбатида, ИИВ паспортдан ким фойдаланганлиги бўйича биздан маълумот сўрайди, биз ушбу имей-код бўйича қандай мобил қурилмаси рўйхатга олингани борасида уларга маълумот берамиз", - дея тушунтирди Шокиров.
Руки с мобильными телефонами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгарди
"Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази" ДУК директори вазифасини бажарувчиси сўзларига кўра, ўғирланган паспорт маълумотларидан ким фойдаланганлиги тўғрисидаги маълумот ИИВга бир соат вақт ичида узатилиши мумкин.
ИИВ чора кўрган тақдирда, паспорт маълумотлари ўғирланган фуқаро Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази ўз мобил қурилмаси билан шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганида, IMEI-код унинг номига рўйхатдан ўтказиб берилади.
Шокиров, шунингдек, Ҳукуматининг 2020 йил 31 декабрдаги қарори билан Ўзбекистонда фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганини алоҳида қайд этди.
Янги низом бўйича IMEI-код бошқа фуқаронинг паспорт маълумотларига ноқонуний рўйхатдан ўтказилган бўлса, телефон ўчирилади. Имей-код учун тўланган пуллар ҳам қайтариб берилмайди.
Презентация новых смартфонов Nokia и и обновленной Nokia 3310 в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда IMEI кодсиз телефонлардан фойдаланиш таъқиқланади
ИИВ масуъл ходими Бахтиёр Сулаймановнинг аниқлик киритишича, шу пайтга қадар ўзгаларнинг паспорт маълумотларига IMEI-кодни расмийлаштириш билан боғлиқ 7 мингга яқин  ҳуқуқбузарликлар аниқланган (бунда фақат Ички ишлар органларига мурожаат қилган фуқаролар аризаси инобатга олинган) ва ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда. Шу ҳолат бўйича уюшган гуруҳ жиноий жавобгарликка тортилган, улар орасида фаррошдан тортиб, тадбиркорларгача ва мансабдор шахсларгача бор.
Уюшган гуруҳ орасида пандемия вақтида хориждан қайтарилган шахслар маълумотларини карантин зонасида пуллаган жиноятчилар бор, дея аниқлик киритди Сулаймонов.
Ҳозирда тергов жараёни олиб борилаетгани учун, айбсизлик презумпциясига кўра тергов жараёни тугуганидан кейин батафсил маълумот берилади, дея аниқлик киритди ИИВ ходими.
Янгиликлар лентаси
0