Талимаржон ИЭС энергоблоклари фаолияти тикланди

© Министерство энергетики УзбекистанаТалимарджанская ТЭС
Талимарджанская ТЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда мазкур энергоблоклар штат режимида ишламоқда, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Талимаржон иссиқлик электр станциясининг 2 та буғ-газ қурилмалари ишга туширилди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот-хизмати.
Талимарджанская ТЭС - Sputnik Ўзбекистон
Талимаржон ИЭС: 2та буғ-газ қурилмасида тўхташ юзага келди
Эслатиб ўтамиз, кеча 8 январь куни соат 10:27да ва 10:31да Талимаржон ИЭСнинг 2- ва 3- буғ-газ қурилмаларида (жами 900 МВт қувват) энергоблок технологик ҳимоясининг ишлаши натижасида ушбу БГҚлари фаолияти тўхтатилган эди.
Шундан сўнг, мутахассислар томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида бугун, 9 январь куни соат 11:36да 3- ва соат 12:59да 2-сонли буғ-газ қурилмалари штат режимида ишга туширилди.
Айни пайтда мазкур энергоблоклар штат режимида ишламоқда.
 
Янгиликлар лентаси
0