Кайраккумское водохранилище. Архивное фото

Тожикистондаги Қайроққум сув омбори бузилмаган - ФВВ

678
(Янгиланган 09:53 15.01.2021)
Таъкидланишича, Тожикистондаги фавқулодда вазиятларга масъул идорадан олинган аниқ маълумотларга кўра, Қайроққум сув омбори бузилмаган ва нормал ҳолатда ишламоқда.

ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тожикистонда жойлашган Қайроққум сув омбори бузилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Вазирлик расмий баёноти идоранинг телеграмдаги саҳифасида жойлаштирилган.

"2021 йил 14 январь куни кечқурун ижтимоий тармоқларда қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омбори бузилиб кетганлиги ҳақида маълумот тарқалди. Ушбу маълумот ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмас", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Тожикистондаги фавқулодда вазиятларга масъул идорадан олинган аниқ маълумотларга кўра, Қайроққум сув омбори бузилмаган ва нормал ҳолатда ишламоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақириб қолган.

Ўз навбатида ушбу миш-мишларга Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги ҳам расмий муносабат билдирган ва тарқалган хабарларни "ёлғон", дея баҳолаган.

"Баҳри тожик" сув омборидаги гидроэлектр станцияси директори Файзулла Азизовнинг маълум қилишича, сув омборида ҳеч қандай муаммо йўқ, барча иншоотлар техник соз ҳолатда. Гидроэлектр станциясидаги агрегатлар одатдаги тартибда ишлаб турибди. Барча иншоотларнинг хавфсизлиги назоратга олинган. Сув омбори атрофидаги ҳудудларда яшовчи аҳоли саросимага тушиб, хавфсиз ҳудудларга кўчиб ўтаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам асоссиз", - дейилади Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги баёнотида.

678

Францияда ўқитувчини ўлдирган қотилни шериги Тожикистон фуқароси бўлиб чиқди

184
Франциялик терговчилар Париж яқинида мактаб ўқитувчисини бошидан жудо қилган радикал исломчи мулоқотда бўлган сурияликнинг шахсини аниқладилар

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Махсус хизматлар Францияда ўқитувчини бошидан жудо қилган террорчининг шеригини аниқладилар, у Тожикистон фуқароси бўлиб чиқди, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон нашри Le Parisien газетасига таянган ҳолда.

Қотилнинг шериги Фарук Шами - Суриядаги "Хайат Таҳрир аш-Шом" (РФда таъқиқланган "Жабхат ан-Нусра"нинг яна бир номи) террористик уюшмасининг фаол иштирокчиси эканлиги маълум бўлди.

Қотил, радикал исломчи, 18 яшар Абдуллоҳ Анзоров 2020 йилнинг октябрида Конфлан-Сент-Онорин комуннасида ўқитувчини бошидан жудо қилишдан олдин айнан у билан мулоқотда бўлган.

Полициячилар Анзоровни йўқ қилишларидан олдин у Instagram да охирги хабарни Dnevnik_71 ники остидаги фойдаланувчига ёзган. Маълум бўлишича, бу ник остидаги фойдаланувчи тожикистонлик Фарук Шами бўлиб чиқади.

Эркак ўз аккаунтида ўзини Суриядаги ноқонуний қуролланган уюшмалар фаолиятини ёритадиган мустақил журналист сифатида кўрсатган.

Аммо, француз нашрининг ёзишича, аслида Фарук Суриядаги номи юқорида тилга олинган террористик гуруҳнинг фаол иштирокчиларидан бири бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 16 октябрида кечқурун Франциянинг Конфлан-Сент-Онорин комуннасида маҳаллий мактаб ёнида тарих ва география фани ўқитувчиси Самюэль Патига ҳужум уюштирилган эди.

Жиноят қурбоннинг бўйнидан сўйган, сўнгра жиноят содир бўлган жойга етиб келган полициячиларга таҳдид қила бошлаган ва оқибатда отиб ўлдирилган.

Франция президенти Эмманюэль Макрон содир бўлган ҳодисани теракт, деб номлади.

184
Теглар:
Янгиликлар
Усыпальница И.Каримова, Самарканд

Самарқандда аҳоли пунктларининг бош режаси ишлаб чиқилмоқда

81
Бундан ташқари, вилоят бўйича бош режанинг амал қилиш муддати яқинлашган 3 та шаҳар, бош режа лойиҳаси билан таъминланмаган 40 та шаҳар посёлкаларининг бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Самарқанд вилоятида ўтган 2020 йилда 8 та шаҳар ва шаҳарчанинг бош режаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда вилоят бош архитектори Ҳаёт Мирзаевга таянган ҳолда "Зарафшон" нашри хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 июлдаги "2020-2022 йилларда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда қишлоқ (овул) аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилиган.

Қарор асосида Қўшработ, Пайшанба шаҳарлари, Ургут туманининг Муродқишлоқ, Оқмачит, Ғиштмачит ва Чоштепа, Нуробод туманининг Сазағон, Улус маҳаллаларининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Дастурга мувофиқ, 2021 йилда вилоят бўйича 12 та аҳоли пунктининг бош режаси ишлаб чиқилади. Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори асосида Тойлоқ ва Митан шаҳарчалари ҳамда 10 та (Тойлоқ туманида Боғизоғон, Олмазор, Қўшчинор ва Таллиота, Нарпай туманида Гулистон, Дедон, Чархин ва Хўжақўрғон, Жомбой туманида Ғазира ва Сўхмон маҳаллалари) бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқиш ишлари бошланган.

Бундан ташқари, вилоят бўйича бош режанинг амал қилиш муддати яқинлашган 3 та шаҳар, бош режа лойиҳаси билан таъминланмаган 40 та шаҳар посёлкаларининг бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган. 51 та маҳалла аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини 2023-2027 йилларда ишлаб чиқиш бўйича дастлабки таклифлари шакллантирилиб, Қурилиш вазирлигига тақдим этилган.

Туман ва шаҳарлар марказларини ободонлаштириш бўйича 47 та марказий кўчалар танлаб олиниб, дастлабки манзилли рўйхати шакллантирилган. Мазкур кўчаларни ободонлаштириш ва "Саломатлик йўлаклари" ташкил этиш мақсадида 71,2 километр пиёдалар ва велосипед йўлаклари, 52,1 километр кўчани таъмирлаш (йўл элементлари), 560 дона тунги ёритиш қурилмалари, 76 километр суғориш тизими ҳамда 292 та чиқинди ташлаш қутилари ўрнатиш бўйича дастлабки таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Бунда йўлаклар атрофида ҳар хил турдаги соғломлаштириш майдонлари "Workout", "Стритбол", шунингдек, бадминтон ва мини-футбол спорт майдончалари жойлаштириш назарда тутилган.

81
Теглар:
Янгиликлар
Президент Кыргызстана Садыр Жапаров

Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи тафсилотлари борасида маълумот берилди

0
0
Теглар:
Сиёсат