Информационное табло в отделении по вопросам гражданства РФ, разрешений на временное проживание и вида на жительство отдела УФМС России по городу Москве в ЮАО.

Ўзбекистон ИИВ иккинчи фуқароликни олган шахслар борасида қўшимча изоҳ берди

683
Маълум қилинишича, агарда шахс бошқа давлат фуқаролигидан ўз вақтида воз кечмаса, ундан Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақида тилхат олинади.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ИИВ вакили Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечмаган ҳолда Россия паспортини олган фуқаролар юзасидан берган маълумотларига қўшимча изоҳ берди.

Маълум қилинишича чет элга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқароси фуқароликдан чиқмаган ҳолда чегарадан чет давлат паспорти билан кириб келса, унинг фақат Ўзбекистон фуқаролиги тан олинади.

Аммо бу – шахснинг доимий равишда ҳам Ўзбекистон, ҳам бошқа давлат фуқаролигида юриши мумкинлигини англатмайди. Яъни ички ишлар органлари шахснинг бошқа давлат фуқаролигини олганини эшитиши ёки ундаги бошқа давлат паспортини кўриши ҳамон Ўзбекистон фуқаролигидан автоматик тарзда чиқариб юбориш масаласини кўрмайди.

Бунда, дастлаб ушбу шахснинг ростдан ҳам бошқа давлат фуқаролигини олганига тегишли ташкилотлар ёрдамида аниқлик киритилади. Шундан сўнг, ушбу шахсдан агарда бошқа давлат фуқаролигидан ўз вақтида воз кечмаса, Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақида тилхат олинади.

Бунда, шахсга фуқаролик тўғрисидаги қонунчилик батафсил тушунтирилади ва чет эл фуқаролигидан воз кечмаслик оқибатларидан огоҳлантирилади.

Берилган муддат давомида шахс чет эл фуқаролигидан воз кечмаса, унинг Ўзбекистон фуқаролиги президент фармони билан тугатилади. Ушбу ҳолатда шахс ҳеч қандай маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилмайди.

683

ДХХдаги вакант жойни 5 минг $га пуллаётган уддабурро шахс қўлга олинди

26
(Янгиланган 10:05 06.03.2021)
Жиноятчи катта лейтенант унвонидаги ДХХ формасида аризачидан келишилган 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтда, операция иштирокчилари томонидан ушланган

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Тошкент шаҳрида ДХХга ишга киргизиб қўйиш учун фуқародан 5 000 доллар талаб қилган шахс далилий ашёлар билан ушланди, деб хабар бермоқда ИИББ ахборот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро Х.Н. 3 март куни вилоят ИИББга ариза билан мурожаат қилган. Аризада, ўзини "ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи" деб таништирган шахс ўғлини ДХХ ҳарбий қисмларидан бирига ишга киритиб қўйиш учун 5 минг АҚШ доллари талаб қилаётганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўришини сўраган.

Мазкур мурожаатга асосан, Тошкент вилояти ИИББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ва Ўз хавфсизлик бошқармаси вилоят бўлими ходимлари ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

"ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи" деб таништирган Э.М. катта лейтенант унвонидаги ДХХ формасида аризачидан келишилган 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтда, операция иштирокчилари томонидан ушланган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ўтказилган суҳбат давомида ушбу шахс – Сурхондарё вилоятида яшовчи 1998 йилда туғилган Э.М. ҳеч бир давлат органи ёки бошқа ташкилотда ишламаслиги, шунингдек, аввалроқ ДХХга қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлиги аниқланган.

Ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

26
Российская вакцина Sputnik V в аэропорту

"Спутник V" дунёдаги машҳур вакциналар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади

72
"Спутник V" коронавирусга қарши оммабоп вакциналар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади: жаҳон пойгасида қайси мамлакат Россияни ортда қолдирди?

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси дунё бўйича ушбу инфекцияга қарши қўлланилишда машҳур бўлган иккинчи препарат номини олди. Бу ҳақда вакцина ишлаб чиқарувчилари ўзларининг Twitter’ида маълум қилдилар.

"Спутник V" - коронавирусга қарши қўлланилишда машҳур бўлган иккинчи вакцина. Регуляторлар овози шуни кўрсатмоқда. Ишончингиз учун раҳмат!" - дея қайд этишган мутахассислар.

Тақдим этилган рейтинг саккизта позицияни ўз ичига олган. Битта колонкада препарат номи кўрсатилган, иккинчисида - вакцинани қўллаш учун тасдиқлаган мамлакатлар сони.

Шу тариқа, "Спутник V" американинг Pfizer вакцинасини ортда қолдирган ҳолда рейтингда иккинчи қаторни эгаллаган.

Россияда ишлаб чиқарилган препаратни 45та мамлакат фойдаланиш учун маъқуллаган бўлса, АҚШ маҳсулотини - 43та мамлакат маъқуллаган.

Рейтингда етакчи позицияни инглиз-швед препарати AstraZeneca эгаллаган. Препарат 49та мамлакатда қўлланилиш учун рухсат олган.

Қаторда бешинчи ўрин американинг Moderna препарати, сўнгра хитойнинг Sinopharm, Sinovac ва CanSino препаратлари эгаллаган. Рейтингдаги охирги қатор Johnson&Johnson компанияси томонидан бозорга яқинда чиқарилган вакцина эгаллаган, бу препаратни тўртта давлат маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, Оксфорд универститети маълумотларига кўра, AstraZeneca препарати самарадорлиги 70%ни ташкил қилади.

Гамалея маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган "Спутник V" вакцинаси коронавирусга қарши рўйхатга олинган дунёдаги биринчи препарат бўлди. Вакцина ўзининг самарадорлиги ва хавфсизлигини кўплаб маротаба исботлаган, препарат салбий оқибатларни келтириб чиқармайди ва шу боис Россия вакцинасига бўлган ишонч кун сайин ортиб бормоқда.

72
Теглар:
коронавируснинг “британча” штамми аломатлари, Британияда коронавируснинг янги штамми, коронавирус пандемияси, Спутник, Спутник V, Спутник Лайт, вакцина
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси