Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор тайинланди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Даврон Тўлаганов кўп йиллар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази тизимида турли вазифаларда ишлаб келган.
ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимида ишлаб келган Даврон Тўлаганов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса - Sputnik Ўзбекистон
"Вазиятни мураккаблаштирмайлик": Отабеков тиббий ниқобларни тақишда давом этишга чақирди
Тиббиёт фанлари доктори Даврон Тўлаганов кўп йиллар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази тизимида турли вазифаларда ишлаб келган. 2016—2017 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош шифокор муовини вазифасини бажарувчи бўлган.
Маълумот учун, бирлаштирилган шошилинч тиббий ёрдам хизмати таркибига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг 13 та вилоят филиали, 176 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими, 2400 дан ортиқ тез тиббий ёрдам бригадаси, санитар-авиация хизмати ва фавқулодда вазиятларда аҳолини тиббий таъминлаш тезкор бригадалари киради.
Эслатиб ўтамиз, Тўлагановга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор сифатида Абдуҳаким Хожибоев ишлаб келган. У 2020 йилнинг ноябрида Президент фармони билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланганди.
Янгиликлар лентаси
0