Мужчина голосует на избирательном участке

Ўзбекистонда президент сайловига тайёргарлик қачондан бошланиши айтилди

307
(Янгиланган 10:51 19.01.2021)
Дастурда сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда шакллантириш ҳамда аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилади

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан президент сайловига тайёргарлик бошланади. Бу ҳақда муҳокамага қўйилган 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасида келтирилган.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чоралар белгиланади. Мазкур вазифани бажариш муддати этиб, 2021 йил 1 март санаси белгиланган.

Дастурда сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда шакллантириш ҳамда аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилади.

Шунингдек, халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ҳам ишлаб чиқилади.

307

Россия ва Франция махфий тарзда дипломатларни чиқариб юборишди

535
Экспертлар Les Echos билан суҳбатда, дипломатларнинг чиқариб юборилгани ҳақидаги факт Россия ва Франция ўртасидаги шундоқ ҳам зиддийлашиб турган муносабатларни мураккаблаштирмаслик учун оммага ошкор қилинмаганлигини тахмин қилишди.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Россия ва Франция 2020 йилнинг охирида бир нафардан дипломатни махфий тарзда чиқариб юборишган, деб хабар бермоқда Les Echos.

Нашрнинг ёзишича, Россиянинг Париждаги элчихонаси иқтисодий бўлим ходимини жосусликда гумонлаб, Франциядан чиқариб юборишган. Россия акс жавоб чораларини қўллаган ва Франциянинг Москвадаги элчихонаси иқтисодий бўлим ходимини чиқариб юборган.

Россия ТИВ ва Франциянинг Москвадаги элчихонаси нашрга ушбу хабар юзасидан изоҳ бермаган.

Экспертлар Les Echos билан суҳбатда, дипломатларнинг чиқариб юборилгани ҳақидаги факт Россия ва Франция ўртасидаги шундоқ ҳам зиддийлашиб турган муносабатларни мураккаблаштирмаслик учун оммага ошкор қилинмаганлигини тахмин қилишди.

Сал аввал РФ ТИВ Россияда санкцияланмаган акцияларда иштирок этган Швеция, Польша ва Германия дипломатлари "ушбу мамлакатда бўлиши хуш кўрилмаган" шахслар сифатида эълон қилингани ва яқин вақт ичида мамлакатни тарк этишларини эълон қилган эди.

Бунга жавобан Германия, Польша ва Швеция ташқи ишлар вазирликлари ҳар бир мамлакатда бир нафардан россиялик дипломатларни "персона нон-грата" дея эълон қилишди.

535
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов ЕИ делегацияси раҳбарини қабул қилди: қандай масалалар кўриб чиқилди?

236
Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов 5-март куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган, элчи Шарлотта Aдрианни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Элчи вазирга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Вазир Европа Иттифоқи делегацияси раҳбарини мазкур тайинлов билан табриклади, унга Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар жараёнини ижобий баҳоладилар.

Бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши, "Европа Иттифоқи - Марказий Осиё" сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотининг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали, кун тартиби ва ташкилий масалалари кўриб чиқилди.

2021-йил март ойининг охирига қадар Ўзбекистонга "GSP+" мақоми берилишига умид билдирилди, бу эса Ўзбекистон ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни оширишга ёрдам беради.

ЕИ билан таълим соҳасида, хусусан, янги "Erasmus" дастури орқали яқин ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.

Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

236

Муниса Ризаева турмушга чиқяпти

40
(Янгиланган 13:34 07.03.2021)
Ўзбек шоу-бизнесининг ёрқин юлдузи хонанда Муниса Ризаева бўлғуси турмуш ўртоғи ўзидан кичик эканлигини таъкидлаган эди.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбек эстрадасининг ёрқин намоёндаларидан бири хонанда Муниса Ризаева тез орада турмушга чиқади. Хонанда бунга Instagramʼдаги саҳифасида никоҳ узуги билан ишора қилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Munisa Rizaeva (Singer) (@munisarizaeva)

Мухлислар уни табриклаб, ёшларга бахт тилашмоқда. Сурат остида хонанданинг синглиси Карима Ризаева ҳам изоҳ ёзиб қолдирди.

“Табриклайман. I’m so happy”, - дея опасини табриклади у.

Бундан ташқари Муниса Ризаевани унинг ҳамкасблари табриклаб, эзгу тилаклар билдиришмоқда. Улар орасида хонанда Зиёда ҳам бор.

Аввалроқ хонанда Муниса Ризаева Instagram’даги жонли эфирда мухлисларининг қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволларига жавоб берган эди. Ўшанда у бўлғуси турмуш ўртоғи ўзидан кичик эканлигини таъкидлаганди.

“Оддий, яхши инсон. Мени яхши кўрадиган. Мендан кичкиналар. Мен учун ҳамма нарсага тайёрлар. Энг асосийси, менга ижод қилишга, қўшиқ айтишга рухсат берадилар. Улар санъат соҳасидан эмас”, — деганди хонанда.

40