Транспорт қатновини қайта тиклаш бўйича қарорлар миллий даражада қабул қилинади, дея таъкидлади Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси ўринбосари Ия Малкина. ЕИК ўзи томонидан қатновлар тикланиши бўйича критерийларни таклиф этмоқда, деди у.
Хусусан, Малкина сўзларига кўра, ЕИК хайъати сешанба куни фуқароларни ташувчи темир йўл қатновида COVID-19 тарқалишига йўл қўймаслик бўйича методологик тавсияларни тақдим этган.
"Ҳужжатда поездлар ва вокзаллар, шу жумладан ташкилий ва профилактик тадбирлар давомида ишларни ташкил этиш бўйича таклифлар ўрин олган. Бу қатновларни қайта тиклаш учун шароитлар яратишга йўналтирилган биринчи қадамдир", - деди Малкина брифингда.
Бундан ташқари, COVID-19 қарши вакцинациядан ўтган йўловчилар учун ЕОИИ мамлакатлари орасида ҳаракатланиш масаласини қайта ишлаш бўйича қарор қабул қилинган, деб ҳикоя қилди Ия Малкина.
Эслатиб ўтамиз, Евроосиё иқтисодий иттифоқи иштирокчилари бўлган давлатлар - бу Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистондир. Ўзбекистон, Молдова ва Куба - кузатувчи мақомига эга.
ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Пак Сунжин хоним билан учрашди, деб хабар бермоқда МТВ матбуот-хизмати.
Учрашув давомида Тошкентда Кадрларни қайта тайёрлаш марказини очиш ҳамда шу марказнинг ўзида давлат мактабгача таълим ташкилотини барпо этиш ҳақида келишилди.
Лойиҳа Корея Республикасининг ташқи ёрдами (гранти) ҳисобидан 11 миллион АҚШ доллари миқдорида (тахминий равишда) 2021-2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.
Комплекс марказ мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари ва методистларини ўқитади ва малакасини оширади.
Корейс дастури нафақат болалар билан машғулотларни, балки ота-оналар билан ўзаро муносабатларни ҳам таъминлайди.
"Биз мактабгача таълимга кўпроқ ота-оналарни жалб қилмоқчимиз, пандемия вақтида, мактабгача ёшдаги болалар вақтинча мактабгача таълим ташкилотларига қатнамаган пайтда, ота-оналар ўзлари мустақил равишда фарзандлари билан биргаликда уларнинг билимини ривожлантириш, қобилиятларини аниқлаш ва йўналтириш кераклиги маълум бўлди. Ушбу марказ инновацион рақамли кластер ва энг яхши мактабгача таълим лойиҳаларидан бири бўлади деган умиддаман”, - деди Агриппина Шин.
Бундан ташқари, Марказ МТТлар учун инновацион ўқув-услубий қўлланмалар ва ўқув материалларини ишлаб чиқади.
Комплекс марказнинг қурилиши 2022 йилга мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхобод юбилейи нишонланадиган куни дунёга келадиган болалар учун исмлар таклиф қилди. Шанба куни шу мақсадда махсус ҳукумат комиссияси ташкил этилди.
Жорий йил 25 май куни мамлакатда Туркманистон пойтахтининг 140 йиллиги нишонланади.
"Бердимуҳамедов "25 май куни биринчи бўлиб дунёга келган ўғил бола чақалоққа Пойтахт ёки Ашхобод, қиз чақалоққа эса - Маржон ёки Мая, деб исм берилса, бу рамзий маънога эга бўлади", дея қайд этган ва тегишли раҳбарларга туғилажак болалар учун совғалар ҳозирлаб қўйишни буюрган.
Президент шунингдек, Ашхободда ўтказиладиган кенг кўламли ишлар ҳақида ҳам тўхталган.
"Пойтахт - Осиёнинг тан олинган марваридидир, эришилган муваффақиятлар ва ташкил этилаётган байрам тадбирлари - бутун туркман халқининг фахри саналади", - дея қайд этган ҳукумат йиғилишида Бердимуҳаммедов.
25 май куни Ашхободда жамоат транспортида ҳаракатланиш бепул бўлади.
Кимдир пушкани жойидан қисмларга ажратиб, номаълум йўналишда олиб кетган. Видеокузатув камералари тракторни суратга олган. Кадрларда трактор ковшида ўша пушка олиб кетилаётгани акс этган.
Совет жангчиларига мемориални ким таҳқирлади? Миллатчилар бу хабарни қандай қарши олди? Латвиядаги вандалларни кимдир тўхтата оладими? Бу саволларга ҳамон ҳеч қандай жавоб йўқ. Маҳаллий аҳоли ўз тахминларини билдирмоқда - кадрларни томоша қилинг.