Врач держит в руках маску для искусственной вентиляции легки

Ўзбекистонда коронавируснинг "британча штамм"и қайд этилди

906
(Янгиланган 19:20 30.01.2021)
Ҳозирда беморнинг умумий ҳолати қониқарли, шикоятлари йўқ, тегишли тиббий стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда. Бемор билан бирга бўлган оила аъзоларида манфий натижа аниқлангани сабабли уй шароитида изоляцияга рухсат берилган.

ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. Ўзбекистонда коронавируснинг "британча штамм"и қайд этилди, бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев хабар берди.

2010 йилда туғилган пойтахтлик фуқаро Ш. оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.

Ўрнатилган тартибга кўра, халқаро аэропортда фуқародан экспресс усулида тест олинганда, унда мусбат натижа қайд қилинган. Шундан сўнг, бемор зудлик билан юқумли касалликлар шифохонасига тез ёрдам машинасида олиб келинган. Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилди ва унга “COVID-19”нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилди.

— SARS-CoV-2 вируси геномини ўрганиш учун Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига юқумли касалликлар шифохонасидан ПЗР усулида олинган 33 та мусбат натижали томоқ-бурун намунаси “британча штамм”ни аниқлаш мақсадида юборилганди, — дейди Баҳодир Юсупалиев. — Ушбу намуналар ПЗР скрининги орқали биринчи босқич текширувидан ўтказилган. Натижада, улар орасида мутацияга учраган намуналар ҳам аниқланган. Куни кеча иккинчи тест босқичида мутация аниқланган намуналардан бирининг геном қисмларида "британча штамм"га хос бўлган қўшимча мутация мавжудлиги тасдиқланган. Бу намуна эса 10 ёшли бемор Ш. (қиз бола)га тегишли экани маълум бўлган.

Ҳозирда беморнинг умумий ҳолати қониқарли, шикоятлари йўқ, тегишли тиббий стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда. Бемор билан бирга бўлган оила аъзоларида манфий натижа аниқлангани сабабли уй шароитида изоляцияга рухсат берилган.

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу вазиятдан келиб чиқиб, яна бир бор аҳолини ҳушёрликка, жамоат ҳамда иш жойларида тиббий ниқобни тўғри ва доимий тарзда тақиб юришга, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни мунтазам ювиб туриш каби кундалик одатларни канда қилмасликка чақириб қолади", - дейилади хабарда.

Вазирлик ўзбекистонликлардан зарурат бўлмаганда чет эл сафарларига вақтинча чиқмай туришни сўраган.

906
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1384)
Шприц и ампула на фоне логотипа Спутник V.

Ўзбекистонда Спутник V вакцинаси билан эмлаш ишлари март ойида бошланади - Қурбонов

212
(Янгиланган 13:53 03.03.2021)
Ўзбекистонда пандемия бошлангандан буён коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 80 минг нафардан ошди.

ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Ўзбекистонда Спутник V вакцинаси билан эмлаш ишлари март ойида бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов маълумот берди.

Қурбонов Ўзбекистон фуқароларидан келиб тушган: "Республикада эмлаш жараёнлари қачон бошланади?", деган саволга жавоб берар экан, Ўзбекистон аҳолисининг 20 фоизини эмлаш учун 2021 йил бошида вакциналарга буюртма берилганини ва Ўзбекистон Республикасига март ойининг ўрталарида вакцина билан таъминот етиб келиши ҳақида маълум қилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосарининг айтишича, Россия давлатида ишлаб чиқарилган вакцина бўйича ҳам РФ билан доимий музокаралар олиб борилмоқда ва Спутник V вакцинаси билан Ўзбекистонда эмлаш жараёнларини март ойида бошлаш режалаштирилган.

212
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1384)
Площадь Регистан, Самарканд

Ўзбекистонда ШҲТ Саммитига тайёргарлик ишлари бошланди

153
Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Самарқанд шаҳрида инфратузилма объектларини барпо этиш, таъмирлаш, жиҳозлаш  каби вазифаларни амалга ошириш учун доиммий ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлайди

ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Ўзбекистон президентининг "2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  фармойиши қабул қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Ҳужжатда 2022-2023 йилларда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланган қатор анжуманлар, форумлар, фестивалларни ва бошқа юқори даражаги халқаро сиёсий, иқтисодий, маданий, туристик ва спорт тадбирларини сифатли ташкил этиш бўйича тайёргарлик  кўриш ва уларни юксак савияда ўтказиш вазифалари белгиланган.

Хусусан, фармойишга мувофиқ, 2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш бўйича Республика ташкилий комиссияси таркиби ҳамда Саммит тадбирларини ўтказиш бўйича босқичли иш режаси тасдиқланди.

Комиссиянинг асосий вазифалари этиб Саммитни юқорида савияда ўтказилшга қаратилган комплекс тайёргарлик ва ташкилий тадбирларни  амалга ошириш, Саммит концепцияси ва дастурини ишлаб чиқишни таъминлаш, ушбу фармойиш, ундан келиб чиқадиган Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва «йўл хариталари»да белгиланадиган вазифаларнинг ижросини қатъий мониторинг қилиб бориш ва бошқалар белгиланди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Самарқанд шаҳрида инфратузилма объектларини барпо этиш, таъмирлаш, жиҳозлаш  каби вазифаларни амалга ошириш учун доиммий ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлайди.

Фармойишга кўра, Ташқи ишлар вазирлигига хорижий давлатлардан, хусусан Хитойдан халқаро йирик тадбирларни ташкил этиш бўйича илғор тажрибага эга эксперт ва мутахассисларни жалб  этиш ва Саммит доирасида таклиф қилинадиган таржимонлар рўйхатини тузиш ҳамда тадбирларда синхрон таржима қилиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юклатилди.

Шунингдек, мазкур ҳужжат билан "www.sco-summit2022.uz" веб-сайти фаолияти йўлга қўйилиб, ўтказилган тадбирлар бўйича Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислигига оид тегишли маълумотлар билан тўлдириб борилади.

Ҳужжатга кўра, Саммитнинг халқаро ва  маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш мақсадида "Саммит медиа маркази"ни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб  чиқилади.

Фармойишга биноан, вазирлик, идора, ташкилот ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзларига юклатилган вазифаларнинг ижроси юзасидан жорий йилда ҳар ойда бир маротаба, 2022 йилда эса ҳар 15 кунда Комиссияга маълумот бериб боради.

153
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Мирзиёев БАА энергетика вазирини қабул қилди кўриб чиқилган масалалар

202
(Янгиланган 20:31 03.03.2021)
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбатда хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, Амирликлар бозори ва учинчи мамлакатларга етказиш бўйича агросаноат тармоғида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Муқобил энергиядан фойдаланиш соҳасида, энергетика ва бошқа муҳим инфратузилма объектларини модернизация қилиш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш бўйича йирик лойиҳаларни фаол ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом эттиришга, шунингдек, янги ишбилармонлик ташаббуслари доирасида инвестициялар портфелини кенгайтириш ва молиявий-техник кўмак дастурларини рўёбга чиқаришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, таълим соҳасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи ташкилотлари иштирокида бошқарув соҳасида миллий кадрларни тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.

202
Теглар:
БАА, Тошкент, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон