Девушки фотографируются на мобильный телефон

"Уйдагидек" тарифи: ЕОИИ ҳудудида 2025 йилга келиб роуминг йўқ бўлади эксперт

229
Аммо, эксперт Арман Шаккалиев фикрича, операторлар қатор муаммоларга дуч келишлари мумкин, чунки давлатлар иқтисодиёти ўртасидаги фарқ мавжуд

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон учун "Уйдагидек" ягона уяли тарифи ЕОИИ ҳудудида бир неча йил давомида ишлай бошлайди, деб ёзмоқда Sputnik Ближнее зарубежье Евроосиё иқтисодий комиссиясининг равобат масалалари бўйича вазири Арман Шаккалиевнинг "Российская газета"га берган интервьюсига таянган ҳолда.

Эксперт сўзларига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқи иштирокчи-мамлакатлар ҳудудида роуминг учун тўлов босқичма-босқич камайиб бораверади.

"Алоқа учун роумингда хизматлар нархи бора-бора тасдиқланган график асосида камайиб бораверади", - деди Шаккалиев.

Аммо, вазир сўзларига кўра, давлатлар иқтисодиёти ўртасидаги фарқ туфайли операторлар қатор муаммоларга дуч келишлари мумкин, масалан, Россияда 146 млн аҳоли яшаса, Арманистонда — 3 млн. Бундан ташқари, ЕОИИ мамлакатларида шахсий маълумотларни ҳимоялаш бўйича миллий қонунчиликларда фарқ бор, шунингдек, мобил алоқада ҳам технологик жиҳатдан фарқлар мавжуд.

Шу муносабат билан, Шаккалиев фикрича, умумий адолатли ечимни топиш муҳим аҳамиятга эга.

"Қирғизистон фуқароси Россияда ишлаб ва яшаб туриб, уйдагидек тарифидан мунтазам фойдалана олмайди. Биз бир ойлик вақтинчалик чеклов ўрнатамиз. Агар муддат бундан чўзилса - Россия сим-картасини ол, бу мантиқан тўғри бўлади", - дея тушунтиради вазир.

Экспертнинг аниқлик киритишича, ЕОИИ ҳудудида роумингни бекор қилиш бўйича режани 2025 йилга келиб ҳаётга татбиқ этиш белгиланган.

229

Россия ва Франция махфий тарзда дипломатларни чиқариб юборишди

718
Экспертлар Les Echos билан суҳбатда, дипломатларнинг чиқариб юборилгани ҳақидаги факт Россия ва Франция ўртасидаги шундоқ ҳам зиддийлашиб турган муносабатларни мураккаблаштирмаслик учун оммага ошкор қилинмаганлигини тахмин қилишди.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Россия ва Франция 2020 йилнинг охирида бир нафардан дипломатни махфий тарзда чиқариб юборишган, деб хабар бермоқда Les Echos.

Нашрнинг ёзишича, Россиянинг Париждаги элчихонаси иқтисодий бўлим ходимини жосусликда гумонлаб, Франциядан чиқариб юборишган. Россия акс жавоб чораларини қўллаган ва Франциянинг Москвадаги элчихонаси иқтисодий бўлим ходимини чиқариб юборган.

Россия ТИВ ва Франциянинг Москвадаги элчихонаси нашрга ушбу хабар юзасидан изоҳ бермаган.

Экспертлар Les Echos билан суҳбатда, дипломатларнинг чиқариб юборилгани ҳақидаги факт Россия ва Франция ўртасидаги шундоқ ҳам зиддийлашиб турган муносабатларни мураккаблаштирмаслик учун оммага ошкор қилинмаганлигини тахмин қилишди.

Сал аввал РФ ТИВ Россияда санкцияланмаган акцияларда иштирок этган Швеция, Польша ва Германия дипломатлари "ушбу мамлакатда бўлиши хуш кўрилмаган" шахслар сифатида эълон қилингани ва яқин вақт ичида мамлакатни тарк этишларини эълон қилган эди.

Бунга жавобан Германия, Польша ва Швеция ташқи ишлар вазирликлари ҳар бир мамлакатда бир нафардан россиялик дипломатларни "персона нон-грата" дея эълон қилишди.

718
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов ЕИ делегацияси раҳбарини қабул қилди: қандай масалалар кўриб чиқилди?

265
Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов 5-март куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган, элчи Шарлотта Aдрианни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Элчи вазирга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Вазир Европа Иттифоқи делегацияси раҳбарини мазкур тайинлов билан табриклади, унга Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар жараёнини ижобий баҳоладилар.

Бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши, "Европа Иттифоқи - Марказий Осиё" сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотининг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали, кун тартиби ва ташкилий масалалари кўриб чиқилди.

2021-йил март ойининг охирига қадар Ўзбекистонга "GSP+" мақоми берилишига умид билдирилди, бу эса Ўзбекистон ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни оширишга ёрдам беради.

ЕИ билан таълим соҳасида, хусусан, янги "Erasmus" дастури орқали яқин ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.

Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

265
Купол мечети

Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли вафот этди

23
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.

23