Россиядаги ўзбекистонликлардан оммавий намойишларда иштирок этмаслик сўралмоқда

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишУчастники несанкционированной акции сторонников Алексея Навального на Пушкинской площади в Москве
Участники несанкционированной акции сторонников Алексея Навального на Пушкинской площади в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2021
Oбуна бўлиш
Расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекистонликлардан оммавий намойишларда иштирок этмасликни сўрамоқда.
Несанкционированная акция в поддержку кандидатов в депутаты Мосгордумы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2021
Россия ТИВ АҚШнинг ноқонуний митинглар ҳақидаги баёнотига кескин жавоб берди
"Сўнгги кунларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларида давлат расман рухсат бермаган оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда.
Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан бундай оммавий номойишларда иштирок этмасликни, Россия Федерацияси қонунларига риоя этишни ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўрайди", - дейилади хабарда.
Қонун барчага баробар, ортингда 14 давлат дипломатлари турган бўлса ҳам... >>>
Таъкидланишича, бу каби расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.
Навальний кимнинг "лойиҳаси" ва уни Россияда нима кутмоқда? >>>
Янгиликлар лентаси
0