Вид город Самарканд

Россияликлар Самарқанд жамоат транспорти тизимини қайта ташкил этади

469
Ишлаб чиқилаётган режа асосида жамоатчилик фикри ўрганилади ва янги тизим жорий йилнинг 1 сентябригача тайёрланади

ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармасида шаҳар транспорт тизимини рақамлаштириш бош режасининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда Россиянинг "SIMETRA" компанияси томонидан Самарқанд шаҳри кўчаларининг янги, рақамлаштирилган концепцияси лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда "Зарафшон" нашри.

Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида фаолият олиб борувчи мазкур компания Москва, Челябинск, Олма ота, Кишинёв, Краснодар каби шаҳарларда транспорт соҳасида ишлаб тажриба орттирган.

Айни кунларда мазкур компания мутахассислари шаҳар кўчаларидаги ҳолатни ўрганиб, таҳлил қилмоқда. Самарқанд шаҳри ва унинг атрофидаги 40 километр ҳудудда жамоат транспорти ҳаракатини тартибга келтириш бўйича режа устида иш олиб бормоқда.

"Самарқанд тарихий шаҳар бўлгани учун ҳам тузилаётган лойиҳаларимиз бошқалардан бутунлай фарқ қилади, - дейди "SIMETRA" компаниясининг етакчи мутахассиси Кристиан Бёттгер. – Қадим шаҳарнинг жамоат транспорти тубдан ўзгариши керак. Турли давлатлардан келаётган сайёҳларга замонавий хизмат турлари ташкил этилмоқда. Жумладан, йўловчи ташиш хизмати ҳам шунга мос бўлиши керак. Ишлаб чиқаётган режамиз асосида жамоатчилик фикрини ўрганамиз ва янги тизимни жорий йилнинг 1 сентябригача тайёрлаймиз".

Самарқандда ЮНЕСКО назоратидаги маданий-мерос объектлари жуда кўп. Бу эса хорижлик мутахассислар учун янада кўпроқ масъулият юклайди.

"Самарқанд шаҳрига кунига туманлардан 114 минг йўловчи келади, - дейди Транспорт вазирлиги қошидаги транспорт муаммоларини ўрганиш маркази директори Мурод Обидов. - Шаҳарда ҳаракатланаётган 500 дан ортиқ жамоат транспорти ёрдамида 140 мингдан кўпроқ йўловчига хизмат кўрсатилмоқда. Ишлаб чиқиладиган лойиҳада айнан мана шу омиллар инобатга олинади".

Тўпланган маълумотлар асосида бир нечта замонавий лойиҳалар ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйиладиган бўлди.

469

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

580
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

580

Ўзбекистонда Жанубий Корея гранти ҳисобидан 11 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади

104
(Янгиланган 17:26 27.02.2021)
Корейс дастури нафақат болалар билан машғулотларни, балки ота-оналар билан ўзаро муносабатларни ҳам таъминлайди.

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Пак Сунжин хоним билан учрашди, деб хабар бермоқда МТВ матбуот-хизмати.

Учрашув давомида Тошкентда Кадрларни қайта тайёрлаш марказини очиш ҳамда шу марказнинг ўзида давлат мактабгача таълим ташкилотини барпо этиш ҳақида келишилди.

Лойиҳа Корея Республикасининг ташқи ёрдами (гранти) ҳисобидан 11 миллион АҚШ доллари миқдорида (тахминий равишда) 2021-2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.

Комплекс марказ мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари ва методистларини ўқитади ва малакасини оширади.

Корейс дастури нафақат болалар билан машғулотларни, балки ота-оналар билан ўзаро муносабатларни ҳам таъминлайди.

"Биз мактабгача таълимга кўпроқ ота-оналарни жалб қилмоқчимиз, пандемия вақтида, мактабгача ёшдаги болалар вақтинча мактабгача таълим ташкилотларига қатнамаган пайтда, ота-оналар ўзлари мустақил равишда фарзандлари билан биргаликда уларнинг билимини ривожлантириш, қобилиятларини аниқлаш ва йўналтириш кераклиги маълум бўлди. Ушбу марказ инновацион рақамли кластер ва энг яхши мактабгача таълим лойиҳаларидан бири бўлади деган умиддаман”, - деди Агриппина Шин.

Бундан ташқари, Марказ МТТлар учун инновацион ўқув-услубий қўлланмалар ва ўқув материалларини ишлаб чиқади.
Комплекс марказнинг қурилиши 2022 йилга мўлжалланган.

104