Самолет авиакомпании Эйр Астана

Қозоғистондан Самарқанд ва Урганчга мунтазм авиа-парвозларни қўйиш масаласи кўриб чиқилди

213
Шунингдек, томонлар эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда темир йўл қатновларини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 16 фев - Sputnik. Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Транспорт вазирлигида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, ўзаро ҳамкорликда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Туркистон – Чимкент – Тошкент тезюрар темир йўли лойиҳасини амалга ошириш, Мақтаарал – Дарбаза янги темир йўл линиясини қуриш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Берик Камалиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири в.б. Илҳом Маҳкамов ўртасида бўлиб ўтган музокараларда мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш, янги парвозлар йўналишларини очиш, хусусан, Қозоғистон шаҳарларидан Самарқанд ва Урганч шаҳарларига мунтазам авиа парвозларни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, томонлар эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда темир йўл қатновларини қайта тиклаш масаласини муҳокама этишди.

Учрашувнинг иккинчи кунида томонлар гуруҳларга бўлинган ҳолда ўз иш фаолиятни давом эттиришга келишиб олди.

213

Россия ва Франция махфий тарзда дипломатларни чиқариб юборишди

720
Экспертлар Les Echos билан суҳбатда, дипломатларнинг чиқариб юборилгани ҳақидаги факт Россия ва Франция ўртасидаги шундоқ ҳам зиддийлашиб турган муносабатларни мураккаблаштирмаслик учун оммага ошкор қилинмаганлигини тахмин қилишди.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Россия ва Франция 2020 йилнинг охирида бир нафардан дипломатни махфий тарзда чиқариб юборишган, деб хабар бермоқда Les Echos.

Нашрнинг ёзишича, Россиянинг Париждаги элчихонаси иқтисодий бўлим ходимини жосусликда гумонлаб, Франциядан чиқариб юборишган. Россия акс жавоб чораларини қўллаган ва Франциянинг Москвадаги элчихонаси иқтисодий бўлим ходимини чиқариб юборган.

Россия ТИВ ва Франциянинг Москвадаги элчихонаси нашрга ушбу хабар юзасидан изоҳ бермаган.

Экспертлар Les Echos билан суҳбатда, дипломатларнинг чиқариб юборилгани ҳақидаги факт Россия ва Франция ўртасидаги шундоқ ҳам зиддийлашиб турган муносабатларни мураккаблаштирмаслик учун оммага ошкор қилинмаганлигини тахмин қилишди.

Сал аввал РФ ТИВ Россияда санкцияланмаган акцияларда иштирок этган Швеция, Польша ва Германия дипломатлари "ушбу мамлакатда бўлиши хуш кўрилмаган" шахслар сифатида эълон қилингани ва яқин вақт ичида мамлакатни тарк этишларини эълон қилган эди.

Бунга жавобан Германия, Польша ва Швеция ташқи ишлар вазирликлари ҳар бир мамлакатда бир нафардан россиялик дипломатларни "персона нон-грата" дея эълон қилишди.

720
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов ЕИ делегацияси раҳбарини қабул қилди: қандай масалалар кўриб чиқилди?

265
Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов 5-март куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган, элчи Шарлотта Aдрианни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Элчи вазирга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Вазир Европа Иттифоқи делегацияси раҳбарини мазкур тайинлов билан табриклади, унга Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар жараёнини ижобий баҳоладилар.

Бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши, "Европа Иттифоқи - Марказий Осиё" сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотининг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали, кун тартиби ва ташкилий масалалари кўриб чиқилди.

2021-йил март ойининг охирига қадар Ўзбекистонга "GSP+" мақоми берилишига умид билдирилди, бу эса Ўзбекистон ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни оширишга ёрдам беради.

ЕИ билан таълим соҳасида, хусусан, янги "Erasmus" дастури орқали яқин ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.

Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

265
Встреча президентов России и Сирии

Сурия етакчиси коронавирусга чалинди

11
Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма хоним коронавирусга чалинди. Улар икки-уч ҳафта давом этадиган уй карантини даврида ўз вазифаларини давом эттиришади.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма хоним коронавирусга чалинди, деб хабар қилди Сурия етакчиси девони.

“Улар COVID-19 белгиларига ўхшаш енгил аломатларни бошдан кечиргач, президент Башар Асад ва Асма хоним ПЦР-тестини топширишди. Таҳлил натижаси мусбат чиққан", - дейилган хабарда.

Баёнотда айтилишича, Башар Асад ва рафиқасининг аҳволи барқарор ҳолатда.

Сурия президенти ва унинг рафиқаси икки-уч ҳафта давом этадиган уй карантини даврида ўз вазифаларини давом эттиришади.

11
Теглар:
коронавирус пандемияси, коронавирус, президент, Сурия
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси