Тошкентда гидроэнергетика соҳақида халқаро анжуман ўз ишини бошлади

© Sputnik / А. Горячев / Медиабанкка ўтишГоловное сооружение Фархадской гидроэлектростанции (ГЭС).
Головное сооружение Фархадской гидроэлектростанции (ГЭС). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2021
Oбуна бўлиш
Ушбу анжуманнинг асосий иштирокчилари – Марказий Осиё ва Каспий минтақалари вакиллари – Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Эрон, Арманистон, Россия, Грузия, Туркия давлатлари саналади.
ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. Гидроэнергетика соҳасида сўнгги беш йилликда анъанавий равишда ўтказилиб келинаётган "Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий" бешинчи халқаро анжумани ва кўргазмаси 2021 йилнинг 17-18 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилмоқда.
Член Сената Олий Мажлиса Узбекистана, председатель правления АО Узбекгидроэнерго Абдугани Сангинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2021
Абдуғани Сангинов минтақа гидроэнергетикаси ривожланишига қўшган ҳиссаси учун тақдирланди
Ўтган йилларда мазкур йирик конгресс Қирғизистон, Грузия ҳамда Россия Федерацияларида ташкил этилган.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу тадбир гидроэнергетика йўналишида мамлакатимизда илк маротаба ташкил этиладиган халқаро кўламдаги йирик анжуман ҳисобланади. Анжуман минтақалардаги гидроэнергетика соҳасининг ривожланиши ва тараққий этиши, гидроэнергетик иншоотларнинг қурилиши, модернизацияси, муаммо ва истиқболлари бўйича ўзига хос ўзаро тажриба алмашиш, узвий ҳамкорлик ва мулоқот майдончасидир.
Ушбу анжуманнинг асосий иштирокчилари – Марказий Осиё ва Каспий минтақалари вакиллари – Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Эрон, Арманистон, Россия, Грузия, Туркия давлатлари саналади.
Министр энергетики Узбекистана Алишер Султанов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2019
Алишер Султонов АЭСнинг янги блоклари, Марказий Осиё бирдамлиги ва гидроэнергетика ҳақида
Анжуман координатори “Vostock Capital” компанияси (РФ) ҳисобланади. Ушбу компания нефть-газ, агросаноат ҳамда энергетика тармоқлари бўйича МДҲ, Лотин Америкаси, Европа ва Осиё давлатлари учун консалтинг ҳамда халқаро даражадаги конференцияларни ташкил этишда етакчи ўринда туради.
Жорий 2021 йилги анжуманда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти асосий стратегик ҳамкор ҳисобланади. Мунтазам равишда ўтказиб келинадиган мазкур тадбирларда мамлакатимиз номидан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ доимий ва фаол тарзда иштирок этиб келмоқда.
Тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун 2020 йилда халқаро анжуман олдидан тайёргарлик ишларига бағишланган қатор онлайн шаклдаги вебинарлар ўтказилди.
Мазкур йирик конгресс учун 150 дан ортиқ компаниялар ҳамда 20 дан ортиқ давлатлар вакилларининг иштирок этишмоқда.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом модернизации Тупалангской гидроэлектростанции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2019
Шавкат Мирзиёев Тўполанг гидроэлектр станциясини кўздан кечирди
Таъкидлаш жоизки, ушбу анжуман гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, соҳадаги янги инновацион технологиялар ҳамда хорижий инвесторларни фаол жалб қилиш, олиб борилаётган ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилади.
Мазкур йирик анжуман икки кунлик Дастур асосида қуйидаги йўналишларда ўз ишини олиб боради:
– янги йирик ва ўрта гидроэлектр станцияларини қуриш тажрибалари;
– мавжуд ГЭСларни модернизация қилиш борасидаги амалий ишлар;
– кичик ва микро ГЭСларни қуриш;
– ишлаётган гидроэлектр станцияларни рақамлаштириш;
– ГЭС ускуналарини модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариш активларини самарали бошқариш тизимлари;
Ўзбекистон гидроэнергетикаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2017
Ўзбекистон гидроэнергетика салоҳияти
– ГЭСларни рақамлаштириш ва автоматлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва оптималлаштириш;
– Объектларни диагностика қилиш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш;
– ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва бошқ.
Шу билан бирга, анжуман доирасида Ўзбекистондаги ГЭС ва каскадлар фаолияти билан яқиндан танишиш кўзда тутилган бўлиб, бу борада, тадбирнинг иккинчи куни – 18 февралда “Қодирия ГЭСлар каскади” УК таркибидаги Қодирия ГЭС-3 га хорижий меҳмонлар иштирокида махсус пресс-тур уюштирилиши кўзда тутилмоқда.
Мазкур йирик гидроэнергетика форуми ва кўргазмаси Европа, Лотин Амерекаси, Буюк Британия, Эрон, Грузия ва МДҲ давлатлари ҳамкорлигида энергетика соҳасини ривожлантириш, соҳа мутахассислари иштирокида асосий масалаларни муҳокама қилиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида ўтказиб келинади.
Форумдан ўрин олган асосий маърузалар мамакатимизда гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жорий ва кутилаётган истиқболларга бағишланиши кутилмоқда.
Конгресс доирасида асосий 40 тага яқин маъруза ўрин олган бўлиб, соҳа мутахассислари иштирокида бир қатор давра суҳбатлари, семинарлар, брифинглар ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0