Груз с российской вакциной Sputnik V от коронавирусной инфекции covid-19

"Спутник V" вакцинаси қисқа муддатда яратилиши сири нимада?

580
(Янгиланган 10:18 18.02.2021)
Экспертнинг қўшимча қилишича, коронавирус мутацияси вирус генетик кодини ўзгартирмайди, ва мавжуд вакцина COVID-19нинг барча янги штаммларига қарши таъсир кўрсатади.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. "Роспотребнадзор"нинг собиқ раҳбари, давлат думаси депутати Геннадий Онищенко "Вечерняя Москва" нашрига берган интервьюсида COVID-19га қарши "Спутник V" вакцинасини қандай қилиб қисқа муддатда ишлаб чиқишга ва рўйхатдан ўтказишга муваффақ бўлингани ҳақида изоҳ берди.

""Спутник"ни қандай қилиб тезда тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказдик? Чунки бир неча йил олдин, яқин шарқ вируси номини олган MERS коронавируси тарқалганида, бу вакцина аллақачон яратилган эди. Ва, агар вируснинг янги тури пайдо бўлса, биз препаратимизни шундай адаптация қиламизки, токи у эндиликда бошқа касалликка қарши иммунитет билан таъминласин", - деди Онищенко.

Экспертнинг қўшимча қилишича, коронавирус мутацияси вирус генетик кодини ўзгартирмайди, ва мавжуд вакцина COVID-19нинг барча янги штаммларига қарши таъсир кўрсатади.

"Спутник V" вакцинаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2020 йилнинг августида рўйхатдан ўтказилган. У Гамалея номидаги эпидемиология ва микробилогия миллий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган. Вакцина COVID-19 га қарши профилактика учун яратилган дунёдаги биринчи препаратдир. "Спутник V" ўрганилган ва текширилган инсон аденовирусли векторлари платформаси асосида яратилган.

Обрўли Lancet тиббий журналида чоп этилган мақолага кўра, вакцина юқори иммуногенлик ва хавфсизлик даражасини намойиш қилган. Препарат самарадорлиги 91,6 %ни ташкил қилган, препарат COVID-19 нинг барча оғир ҳолатларидан тўлиқ ҳимояни таъминлайди.

580
Теглар:
Спутник, Спутник V, коронавируснинг “британча” штамми аломатлари, Британияда коронавируснинг янги штамми, коронавирус пандемияси, коронавирус, вакцина
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1393)

Россия ва Франция махфий тарзда дипломатларни чиқариб юборишди

718
Экспертлар Les Echos билан суҳбатда, дипломатларнинг чиқариб юборилгани ҳақидаги факт Россия ва Франция ўртасидаги шундоқ ҳам зиддийлашиб турган муносабатларни мураккаблаштирмаслик учун оммага ошкор қилинмаганлигини тахмин қилишди.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Россия ва Франция 2020 йилнинг охирида бир нафардан дипломатни махфий тарзда чиқариб юборишган, деб хабар бермоқда Les Echos.

Нашрнинг ёзишича, Россиянинг Париждаги элчихонаси иқтисодий бўлим ходимини жосусликда гумонлаб, Франциядан чиқариб юборишган. Россия акс жавоб чораларини қўллаган ва Франциянинг Москвадаги элчихонаси иқтисодий бўлим ходимини чиқариб юборган.

Россия ТИВ ва Франциянинг Москвадаги элчихонаси нашрга ушбу хабар юзасидан изоҳ бермаган.

Экспертлар Les Echos билан суҳбатда, дипломатларнинг чиқариб юборилгани ҳақидаги факт Россия ва Франция ўртасидаги шундоқ ҳам зиддийлашиб турган муносабатларни мураккаблаштирмаслик учун оммага ошкор қилинмаганлигини тахмин қилишди.

Сал аввал РФ ТИВ Россияда санкцияланмаган акцияларда иштирок этган Швеция, Польша ва Германия дипломатлари "ушбу мамлакатда бўлиши хуш кўрилмаган" шахслар сифатида эълон қилингани ва яқин вақт ичида мамлакатни тарк этишларини эълон қилган эди.

Бунга жавобан Германия, Польша ва Швеция ташқи ишлар вазирликлари ҳар бир мамлакатда бир нафардан россиялик дипломатларни "персона нон-грата" дея эълон қилишди.

718
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов ЕИ делегацияси раҳбарини қабул қилди: қандай масалалар кўриб чиқилди?

265
Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов 5-март куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган, элчи Шарлотта Aдрианни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Элчи вазирга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Вазир Европа Иттифоқи делегацияси раҳбарини мазкур тайинлов билан табриклади, унга Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар жараёнини ижобий баҳоладилар.

Бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши, "Европа Иттифоқи - Марказий Осиё" сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотининг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали, кун тартиби ва ташкилий масалалари кўриб чиқилди.

2021-йил март ойининг охирига қадар Ўзбекистонга "GSP+" мақоми берилишига умид билдирилди, бу эса Ўзбекистон ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни оширишга ёрдам беради.

ЕИ билан таълим соҳасида, хусусан, янги "Erasmus" дастури орқали яқин ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.

Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

265
Купол мечети

Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли вафот этди

17
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.

17