Титанлар жангги: Чирчиқда "Танк биатлони" бўлиб ўтди

1068
(Янгиланган 16:36 29.06.2018)
  • Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди
  • Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди
  • Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди
  • Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди
  • Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди
  • Соревнования по танковому биатлону среди войск Министерства обороны РУз
  • Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди
  • Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди
24-26 июнь кунлари Тошкент ҳарбий округи "Чирчиқ" умумқўшин дала ўқув майдони базасида биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида "Танк биатлони" мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа жараёнини Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий округлар масъул офицерлари, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари, Тошкент вилояти ҳокимлиги вакиллари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва аҳоли (чипта тўлови асосида) кузатди.

"Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўртасида биринчи маротаба ўтказилаётган ушбу танк биатлони мусобақасига жиддий тайёргарлик кўрилди. Бу каби беллашувлар келгусидаги халқаро мусобақалар учун трамплин вазифасини ўтайди. Ёдингизда бўлса, 2017 йил Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон ва Хитойнинг 22 та полигонида 28 та мамлакат ҳарбий хизматчилари иштирокида "АРМИ-2017"учинчи халқаро армия ўйинларида вакилларимиз фахрли ўринларни эгаллаган эди", — дейди мусобақа бош ҳаками полковник Алишер Алижонов.

Мусобақанинг иккинчи босқичида Мудофаа вазирлиги ҳарбий округлари ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртидан жами олтита жамоа иштирокида Т-62 танкида мусобақа ўтказилди.

 

1068
  • Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди
    Министерство обороны

    Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди

  • Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди
    Министерство обороны РУз

    Мусобақа шартлари давомида профессионал ҳарбий хизматчилар Т-72 танкининг нималарга қодир эканини тезлик ва аниқлик мезонлари асосида кўрсатиб берди.

  • Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди
    Министерство обороны

    Икки босқичли мусобақанинг дастлабки куни Т-72 русумли танкда Жануби-ғарбий махсус, Марказий, Тошкент ҳарбий округлари ҳарбий хизматчилари ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантларидан иборат жами тўртта жамоа умумий узунлиги 4 минг 200 метр бўлган эстафета айланаси бўйлаб баҳсларга киришди.

  • Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди
    Министерства обороны РУз

    Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди

  • Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди
    Министерство обороны РУз

    Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди

  • Соревнования по танковому биатлону среди войск Министерства обороны РУз
    Министерство обороны РУз

    Т-62 танкида кечган баҳсларнинг якуний натижалари:
    3 ўрин — экипаж командири: кичик сержант Нодир Мўминов (Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ);

    2 ўрин — экипаж командири: лейтенант Муҳриддин Нуриддинов (Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ);

    1 ўрин — экипаж командири ва аъзолари: кичик сержант Абдулазиз Ғаниев, механик ҳайдовчи — кичик сержант Ғайрат Маҳмудов, мўлжалга олувчи-оператор — шартнома бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Азимжон Рўзалиев, ўқловчи — шартнома бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Умар Тошпўлатов (Тошкент ҳарбий округи).

  • Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди
    Министерство обороны РУз

    Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди.

  • Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди
    Министерство обороны РУз

    Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов ғолиб ва совриндорларга кубок, диплом ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.

Энг гўзал водий, чигиртка офати ва хотиржам мушук ҳафта суратлари

2162
Шу ҳафта давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Энг ёрқин суратларни Sputnik фотожамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

2162
  • © AP Photo / Mark Lennihan

    Қизлар Массачусетс штатидаги Эдгартаундаги кўприкдан ҳовузга сакрашмоқда. 27.06.20.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Қрим кўпригидан юк темир йўл поезди ҳаракати очилди. 30.06.20.

  • © Sputnik / Alexei Druzhinin

    Владимир Путин Конституцияга тузатишлар киритиш бўйича овоз бериш жараёнида иштирок этди. 01.07.20.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Аёл Қрим лаванда даласида.

  • © REUTERS / Cheney Orr

    Аризона, одамлар дам олиш учун кетмоқда. 27.06.20.

  • © AFP 2018 / Shahid Ali

    Покистонда далаларни чигиртка босиб кетди, 01.07.20.

  • © REUTERS / Kirsty Wigglesworth

    Шаҳзода Чарльз Cotswold фермерлик паркига ташриф буюрди. 01.07.20.

  • © REUTERS / Matthew Childs

    Раққоса Ханна Мартин Уз виадук водийсида машқ қилмоқда. Буюк Британия, 29.06.20.

  • © AFP 2018 / Dale de la Rey

    Гонконг, полиция миллий хавфсизлик тўғрисидаги янги қонунига қарши намойиш иштирокчисини қўлга олди, 01.07.20.

  • © Sputnik / Grigory Sysoev

    Твер вилояти Ржевда Совет аскари хотирасига очилган ёдгорлик мажмуаси.

  • © AFP 2018 / Robert Perry

    Глазгода, Жорж майдонида полиция ходимлари. 27.06.20.

  • © AFP 2018 / Prakash Mathema

    Катманду, аёллар гуруч экиш олдидан байрамда

  • © Sputnik / Aleksei Danichev

    Санкт-Петербург, "Алие паруса" битирувчилар байрам маросими.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Беларусь ҳарбий академияси битирувчиларига диплом топшириш маросими.

  • © REUTERS / Athit Perawongmetha

    Сэм Хок мактаби ўқувчилари карантин чораларини юмшатиш шаротида дарс ўтмоқда. Таиланд.

  • © AP Photo / Gyorgy Varga / MTI

    Венгриянинг Надьканижа шаҳрида чақмоқ, 26.06.20.

  • © AP Photo / Ramon Espinosa

    Куба, Гавана болалар ёмғирда ўйнамоқда.

  • © AFP 2018 / Ryad Kramdi

    Алжир пойтахтида коронавирус эпидемияси туфайли киритилган комендантлик соати вақтида.

Ғалаба, бомбардимончи парвози ва пандемия ойнинг энг сара суратлари

1451
(Янгиланган 15:57 30.06.2020)
24 июнь куни Москвада Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ҳарбий парад ўтказилди. Шунингдек, пандемия туфайли жорий этилган айрим чекловлар юмшатилганди.

Июнь ойнинг энг қизиқарли ва ёрқин суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Суратларни Sputnik фотожамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

1451
  • © Sputnik / Kirill Kallinikov

    Россия Марказий сайлов комиссиясининг ахборот маркази, аёл тиббий ниқобда.

  • © Sputnik / Vladimir Sergeev

    Москва Кремлининг миноралари ва Покров соборининг гумбазлари

  • © Sputnik / Host photo agency / Alexey Filippov

    Москва, Россия президенти Владимир Путин ва хорижий давлат етакчилари билан "Номаълум аскар" хотира ёдгорлигига гул қўйиш маросимида.

  • © Sputnik / Ramil Sitdikov

    Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ҳарбий парад.

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Россиялик пианиночи Денис Мацуев"Шоу ON!" концерт лойиҳасида

  • © Sputnik / Host photo agency / Vladimir Astapkovich

    Стратегик Ту-160 бомбардимончиси, Ғалаба Парадига тайёргарлик жараёни

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Москва, аёл Қизил майдонда селфига тушмоқда.

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Кўнгиллилар Москвада "хотира чизиғи" акцияси доирасида 1418 дона шағам ёқишди.

  • © Sputnik / Host photo agency / Mikhail Voskresenskiy

    Москвадаги "Ғалаба нурлари" акцияси пайтида М.В.Ломоносов номидаги МДУнинг асосий биноси

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    "Аэрофлот" авиакомпаниясининг стюардессаси, Москва Шереметево аэропорти.

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Москва Горький паркида дам олувчилар.

  • © Sputnik / Alexander Vilf

    Дина Аверина бадиий гимнастика бўйича халқаро онлайн-турнирда чиқиши

  • © Sputnik / Vitaliy Ankov

    Владивостокда "Громкий" и "Совершенний" ҳарбий кемаларни тантанали кутиб олиш маросими.

  • © Sputnik / Nina Zotina

    Сочи "Цирк" плажида дам олаётган туристлар.

  • © Sputnik / Kirill Braga

    Волгограддаги Мамаев Курганда тантанали концерт

  • © Sputnik / Alexey Danichev

    Гидрофлай бўйича Россия терма жамоаси спортчилари Россия кунини нишонлаш маросимини очмоқдалар.

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    101 ёшли бемор Зенаида Афанасьева Новикова COVID-19 коронавирус инфекциядан даволанишдан сўнг.

  • © Sputnik / Ramil Sitdikov

    Москва Горький паркида одамлар дам олмоқда.

  • © Sputnik / Aleksei Danichev

    Санкт-Петербургда мактаб битирувчилари байрамида мушакбозлик.

ЖССТ COVID-19 га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирмоқда

16
ЖССТ бош илмий ходими Сумия Сваминатан ташкилот COVID-19 га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19 га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирмоқда.

“Биз авифавир (коронавирусга қарши дори – таҳр.) синовлари ўтказилаётганидан хабардормиз. Икки ёки учта дори синовлари ўтказилмоқда, шундай экан натижаларини кутмоқдамиз. Бироқ, бундан ташқари, Россия вакцинасига ҳам қизиқиш билдирмоқдамиз”, - деди РИА Новостига ЖССТ бош илмий ходими Сумия Сваминатан.

Сумия Сваминатан ЖССТнинг вакцина ишлаб чиқариш учун “Бирдамлик синовлари” лойиҳаси борлигини таъкидлаган ва Россия олимлари ҳамкорлик қилишга рози бўлишига умид билдирган.

Ҳозирда Россия “Бирдамлик синовлари” лойиҳасида иштирок этмайди. Лойиҳага АҚШ, Буюк Британия, Хитой ва Франция ҳам қўшилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда синовдан ўтаётган уч хил вакцина ўз самарадорлигини кўрсатган. Бундан ташқари, коронавирусга қарши яна бир вакцинанинг клиник синовлари ўтказилмоқда.

16
Теглар:
вакцина, ЖССТ, коронавирус, Россия