“Ойи, мен тирикман!”: совет аскарлари Афғонистонни қандай тарк этишган тарихий суратлар

3267
Роппа-роса ўттиз йил аввал, 1989 йил 15 февралда совет қўшинлари Амударёдаги “Дўстлик” кўпригидан ўтиб, Афғонистонни тарк этади.

Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар давомида совет армияси 14427 нафар, КГБ – 576, ИИВ – 28 нафар кишисини йўқотди.

Яраланган, контузия ҳолатига учраган, жароҳатланганлар 53000 дан ортиқ кишини ташкил этади. Жангда ҳалок бўлган афғонларнинг аниқ сони маълум эмас. Маълумотларга қараганда бир миллиондан икки миллион нафар кишигача ҳалок бўлган.

Ўз ўрнида Афғонистонга жалб қилинган ўзбекистонликлар сони 65 минг нафарни ташкил этади. Жангчиларнинг 1520 нафари ҳалок бўлган, 2,5 мингга яқини оғир тан жароҳатларини олганлар.

Совет қўшинлари Афғонистонни қандай тарк этганини Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида томоша қилинг.

3267
  • © Sputnik / Andrey Solomonov

    Совет қўшинлари Афғонистонда. Ҳарабали туманидаги махсус операция ижросидан сўнг. Афғонистон, 1988 йил 18 февраль.

  • © Sputnik / Andrey Solomonov

    Совет қўшинларининг механизациялаштирилган бўлинмаси Кобулдаги Боло-Ҳиссор қалъасида. Афғонистон, 1988 йил 1 февраль.

  • © Sputnik / Andrey Solomonov

    Совет қўшинларининг механизациялаштирилган бўлинмаси Кобулдаги Боло-Ҳиссор қалъасида. Афғонистон, 1988 йил 1 февраль.

  • © Sputnik / Andrey Solomonov

    Совет қўшинларининг Демократик Афғонистонда, 1989 йил 3 сентябрь

  • © Sputnik / Andrey Solomonov

    Совет қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши. Уйга қайтиш. 1989 йил 14 февраль.

  • © Sputnik / V. Suhodolskiy

    Артиллерия батерея командири капитан Владимир Скиба. Афғонистоннинг иккинчи даражали "Юлдуз" ордени билан тақдирланган.

  • © Sputnik / Vladimir Vyatkin

    Совет қўшинларининг Афғонистон тоғларидаги ҳарбий қисми. 1980 йил 31 март.

  • © Sputnik / Yuriy Somov

    Совет байналмилал жангчиларнинг Демократик Афғонистондан қайтиши. 1986 йил 17 октябрь.

  • © Sputnik / Andrey Solomonov

    Совет қўшинларининг Афғонистондан чиқарилишининг якунланиши. Учрашув чоғида. 1989 йил 14 февраль.

  • © Sputnik / V.Kiselev

    Совет қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши. Яқинлар билан учрашиш шодликлари. 1989 йил 29 март.

  • © Sputnik / Alexander Liskin

    Термиз шаҳри ёнида Афғонистондан қайтаётган байналмилал жангчиларни тантанали кутиб олиниши. 1989 йил 5 февраль.

  • © Sputnik / Andrey Solomonov

    Совет қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши. Осуда аҳоли совет байналмилал жангчиларини уйига кузатишмоқда. 1988 йил 14 май.

  • © Sputnik / Andrey Solomonov

    Совет қўшинлари Ҳиндикуш тоғларидаги Саланг довони орқали ҳаракат қилмоқда. 1989 йил 14 февраль.

  • © Sputnik / Alexander Liskin

    Термиз шаҳри ёнида Афғонистондан қайтаётган байналмилал жангчиларни тантанали кутиб олиниши. 1989 йил 5 февраль.

  • © Sputnik / Андрей Соломонов

    Совет қўшинлари Ҳиндикуш тоғларидаги Саланг довони орқали ҳаракат қилмоқда. 1989 йил 14 февраль.

  • © Sputnik / Andrey Solomonov

    Совет қўшинларининг биринчи колоннаси Ҳиндикуш тоғларидаги Саланг довони орқали ҳаракат қилмоқда. 1989 йил 14 февраль.

  • © Sputnik / Andrey Solomonov

    Совет қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши. Осуда аҳоли совет байналмилал жангчиларини уйига кузатишмоқда. 1988 йил 14 май.

  • © Sputnik / Alexander Liskin

    Бронетранспортчилар колоннаси совет қўшинларининг чиқарилиши вақтида Термиз кўпригида. 1989 йил 14 февраль.

Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (47)

Карантиндан сўнг россияликлар аввалги ҳаёт тарзига қайтмоқда - фото

283
Россия COVID-19 тарқалиши туфайли мамлакатда жорий қилинган чекловларни босқичма-босқич юмшатишга киришди.

Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг сўзларига кўра, мамлакатда эпидемиологик вазият аста-секинлик билан барқарорлашмоқда, аммо эҳтиёткорлик билан иш тутиш керак.

Россиянинг қатор минтақаларида карантин чоралари енгишлаштирилмоқда. Жумладан, Москвада 1 июндан қатор чекловлар олиб ташланади ва барча дўконлар ўз ишини бошлайди. Фуқароларга жадвал бўйича кўчаларда ва боғларда сайр қилишга рухсат берилади. Шунингдек, спорт билан очиқ ҳавода шуғулланиш мумкин.

Шу билан бирга, ижтимойи масофа ва бошқа хавфсизлик чораларига риоя қилиш талаб этилади.

283
  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    Новосибирскдаги боғда гимнастика билан шуғулланаётганлар.

  • © Sputnik / Pavel Lisitsyn

    Екатеринбургда байдаркаларда сузаётган спортчилар.

  • © Sputnik / Alexei Danichev

    "Усадьба Марьино"га ташриф буюрганлар. Ленинград вилояти.

  • © Sputnik / Maksim Bogodvid

    Спорт машқларини бажараётган йигит. Қозон шаҳри.

  • © Sputnik / Maks Vetrov

    Кекса аёллар Алушта соҳили бўйлаб сайр қилмоқда. Қрим.

  • © Sputnik / Maks Vetrov

    Қримда ўзини ўзи яккалаш ҳаёт тарзи бекор қилингандан сўнг балиқ овига чиққан балиқчи.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    "Ашан" гипермаркетига ташриф буюрган мижозлар. Қрим.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    "Ашан" гипермаркетига ташриф буюрган мижозлар. Қрим

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    "Ашан" гипермаркетига ташриф буюрган мижозлар. Қрим

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    "Ашан" гипермаркетига ташриф буюрган мижозлар. Қрим

  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    Гул сотувчи. Новосибирск.

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Москвада "Мои документы" давлат хизматлари марказига ташриф буюрган аёл. 25 майдан ушбу марказлар фаолиятига рухсат берилди.

  • © Sputnik / Maksim Bogodvid

    Спорт билан шуғулланаётганлар. Қозон шаҳри.

  • © Sputnik / Maks Vetrov

    Алушта соҳилидаги мусиқачи. Қрим.

Очиқ кўкрак: бюстгальтерсиз кун фото

3024
(Янгиланган 15:40 29.05.2020)
Дунёнинг айрим давлатлари энг ноодатий байрамлардан бири "30 май - бюстгалтерсиз кун" нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Қандай энг ноодатий байрам ҳақида биласиз? Масалан, айрим давлатларда 30 майда бюстгальтерсиз кун нишонланади. Айрим давлатларда бу кун 9 июл ёки 13 октябрга тўғри келади.

Кўпчилик одамлар байрам феминисткалар алоқадор деган фикрда, бироқ шифокорлар шу кунда аёлларга яна бир бор уларнинг соғлиғи ҳақида эслатишади.

Ҳаммаси 1960 ва 1970 йилларда бошланган - эркинликни хуш кўрадиган аёллар томонидан "бюстгальтер - аёлларга жабр қилишнинг тимсоли” деб талқин қилиниб, уни тақмасликка даъват қилинган.

Бироқ аёллар профессионал даражада ривожланиб, бизнес оламига кира бошлаганда ҳамма нарса ўзгарди. Бюстгальтер – ишда норасмий талаб бўлиб қолди. Шунингдек, ҳатто брафиттер ёки ички кийимни танлаш бўйича мутахассис деган касблар ҳам пайдо бўлди.

Дастлаб, бу байрамнинг оммавийлиги кучли эмас эди. Шунга қарамай, айни вақтда юлдузлар, дизайнерлар ва бошқа таниқли шахслар ушбу позицияни қўллаб-қувватламоқда.

3024
  • © AFP 2018 / Gabriel Bouys

    Дунёнинг айрим давлатларида 30 май - бюстгальтерсиз кун нишонланади.

  • © AP Photo / Kathy Willens

    Айрим давлатларда бу кун 9 июл ёки 13 октябрга тўғри келади.

  • © AFP 2018 / Mark Ralston

    Веннис-Бич, Калифорния, ҳар йили ўтадиган GoTopless Day норозилик акцияси.

  • © AFP 2018 / Angela Weiss

    Кўпчилик одамлар байрам феминисткалар алоқадор деган фикрда, бироқ шифокорлар шу кунда аёлларга яна бир бор уларнинг соғлиғи ҳақида эслатишади.

  • © AP Photo / Stew Milne

    АҚШ, Провиденс, норозилик акцияси.

  • © AFP 2018 / Don Emmert

    Ҳаммаси 1960 ва 1970 йилларда бошланган - эркинликни хуш кўрадиган аёллар томонидан "бюстгальтер - аёлларга жабр қилишнинг тимсоли” деб талқин қилиниб, уни тақмасликка даъват қилинган.

  • © AFP 2018 / Christophe Simon

    Бразилия, Йемайя фестивали.

  • © Sputnik / Ivan Rudnev

    Ҳаммаси 1960 ва 1970 йилларда бошланган - эркинликни хуш кўрадиган аёллар томонидан "бюстгальтер - аёлларга жабр қилишнинг тимсоли” деб талқин қилиниб, уни тақмасликка даъват қилинган.

  • © AFP 2018 / Rajesh Jantilal

    Зулу аёллари байрам қилмоқда. Дурбан шаҳри. ЖАР.

  • © Sputnik / Dmitry Korobeinikov

    Бироқ аёллар профессионал даражада ривожланиб, бизнес оламига кира бошлаган вақтдада ҳамма нарса ўзгарди.

  • © Sputnik / Vladimir Vyatkin

    Бюстгальтер – ишда норасмий талаб бўлиб қолди. Шунингдек, ҳатто брафиттер ёки ички кийимни танлаш бўйича мутахассис деган касблар ҳам пайдо бўлди.

  • © AP Photo / Kevin Hagen

    GoTopless Day Parade фаоллари, Нью-Йорк. 23.08.2015

  • © AP Photo / Silvia Izquierdo

    Карла Клементе раққоса аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш акциясида, Рио-де-Жанейро, 20.01.2015.

  • © Sputnik / Anton Denisov

    "Барвиха Luxury Village" мода намойиши.

  • © AFP 2018 / Christophe Archambault

    Lido кабаре раққосалари, Париж. 10.09.2019.

  • © AP Photo / Dino Hazell

    Велосипедчи Оливия Нили, Филадельфия.

  • © AFP 2018 / Miguel Medina

    Айни вақтда юлдузлар, дизайнерлар ва бошқа таниқли шахслар ушбу позицияни қўллаб-қувватламоқдалар.

  • © Sputnik / Vitaliy Ankov

    Айни вақтда юлдузлар, дизайнерлар ва бошқа таниқли шахслар ушбу позицияни қўллаб-қувватламоқда.

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0