Илғор технологиялар ва кенг имкониятлар: Ўзбекистондаги биринчи ЭИЗ ҳаётидан репортаж

581
(Янгиланган 18:41 21.06.2019)
  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган чет эл оммавий ахборот воситалари мухбирлари 20-июн куни "Навоий" вилоятида ташкил этилган эркин иқтисодий зона фаолияти билан танишдилар

"Навоий" ЭИЗ - ўн бир йил муқаддам Ўзбекистонда биринчи бўлиб ташкил этилган эркин иқтисодий зонадир. Бу зона аввалига Навоий шаҳри ёнида 564 гектар майдонни эгаллаган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019-йил май ойидаги фармони билан ЭИЗ ҳудуди бутун Навоий вилояти чегарасичага кенгайтирилди.

Жорий йил февраль ойида "Навоий" ЭИЗга директор этиб тайинланган, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россия фуқароси - Ҳабиб Абдуллаев Sputnik мухбири билан суҳбатда ЭИЗ имтиёзлари ва афзалликлари ҳақида гапирди.

"Навоий ЭИЗ бўйича қабул қилинган май ойидаги президент қарорини инқилобий ҳужжат, дея баҳолаш мумкин. Энди Навоий ЭИЗда бизнес ташкил қилмоқчи бўлган инвесторлар бу ишни осон ва арзон йўлга қўя оладилар. Агар уларнинг лойиҳалари эскпортга, Ўзбекистонда импорт қилинаётган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган, инновацион ишлаб чиқариш, ёки юқори технологияли ишлаб чиқариш бўлса инвесторлар Навоий вилоятида исталган ҳудудда ишлаб чиқаришни ташкил қилиши мумкин", - деди ЭИЗ директори.

Абдуллаев, ўзи раҳбарлик қилаётган "Навоий" ЭИЗнинг Ўзбекистон иқтисодиётидаги ўрни ҳақида гапирар экан, у "локомотив" вазифасини бажармаса-да, аммо ўта жиддий пилот лойиҳа, етакчи лойиҳа эканлигига урғу берди.

Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган чет эл оммавий ахборот воситалари мухбирлари 20-июн куни "Навоий" ЭИЗ директори таклифи билан вилоятида ташкил этилган эркин иқтисодий зона фаолияти билан танишдилар.

Sputnik мухбирининг ЭИЗ тўғрисидаги фоторепортажини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

581
  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
    Sputnik / Дильшода Рахматова

    Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган чет эл, хусусан, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Россия ва Туркия давлатлари ОАВ вакиллари 20 июнь куни "Навоий" ЭИЗ фаолияти билан танишдилар.

  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
    Sputnik / Дильшода Рахматова

    "Navoi Cable Connector" хорижий корхонаси - Марказий Осиёдаги энг замонавий ва юқори технологияларга асосланган заводлардан биридир. У 2015 йил декабрда фаолиятини бошлаган. Лойиҳа қиймати 30 миллион доллар.

  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
    Sputnik / Дильшода Рахматова

    Корхонада 1 кВТдан 400 кВТгача бўлган алюмин ва мис симли юқори кучланишга эга бўлган кабеллар ишлаб чиқарилади. Заводда 100 нафар иш ўрни яратилган.

  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
    Sputnik / Дильшода Рахматова

    2019 йилда мис ва алюмин кабеллар эскпортидан тушган тушум 4 миллион долларни ташкил қилган.

  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
    Sputnik / Дильшода Рахматова

    "Navoi Cable Connector" корхонаси келажакда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, шунингдек, Ла-Манш бўғози сувлари остидан ўтадиган кабеллар ишлаб-чиқаришини йўлга қўймоқчи.

  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
    Sputnik / Дильшода Рахматова

    Юқори вольтли кабеллар харидорлари - бу Япониянинг Mitsubishi компанияси, Туркия ва Хитой давлатларидир. 2018 йилдан олдинги даврларда Европа давлатларига ҳам экспорт қилинган.

  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
    Sputnik / Дильшода Рахматова

    Мана шундай кабелнинг бир метри оғирлиги 20 килограммни ташкил этади.

  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
    Sputnik / Дильшода Рахматова

    Журналистлар шунингдек, 2018 йилда ишга тушган, умумий қиймати 37 миллион доллар бўлган "Бенкам" номли алюмин заводида ҳам бўлдилар.

  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
    Sputnik / Дильшода Рахматова

    Бу заводда Россиянинг "Росал" компаниясидан импорт қилинадиган алюмин хом-ашёсидан алюмин профиллар ишлаб чиқарилади. Шунингдек, автомобил ва тиббиёт соҳасида ишлатиладиган алюмин маҳсулотлар ишлаб-чиқарилиши ҳам йўлга қўйилган.

  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
    Sputnik / Дильшода Рахматова

    Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 70%и Канада, Германия, АҚШ, Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатларга экспорт қилинади.

  • Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ
    Sputnik / Дильшода Рахматова

    "Навоий" ЭИЗга 2019 йил 1 июнь ҳолатига кўра, 44 тадбиркор томонидан 191,2 млн. доллар инвестиция киритилган. Шу билан бирга 25 та тадбиркорлик субъектлари томонидан қиймати 126,6 млн. доллар бўлган 25 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 280,7 млн. долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, 82,3 млн. долларлик маҳсулотни экспорт қилиш ҳамда янги 1738 та иш ўринлари ташкил қилиш кўзда тутилган.

Олтин ниқоб, Африка раққосаси ва ғазабга тўлган буқа ҳафта суратлари

148
Шу ҳафта 4-10 июл кунлари давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг ёрқин ва ҳис-ҳаяжонга тўла суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Энг ёрқин суратларни Sputnik фотожамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

148
  • © AFP 2018 / Sandy Huffaker

    АҚШ Сан-Диего пляжида аёл суратга тушмоқда. 04.07.20

  • © Sputnik / Zenit Football Club

    "Зенит" ўйинчиси Артём Дзюба, России чемпионати.

  • © Sputnik / Evgeny Biyatov

    Москвада Қизил майдон кучли ёмғир вақтида.

  • © REUTERS / Rebecca Naden

    Буюк Британия, Бристоль паркида Upfest рассомлар гуруҳи томонидан чизилган юраклар.

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Москвада тўлин ой.

  • © REUTERS / Toby Melville

    Одамлар ҳимоя ниқобларида аттаркционда учмоқда. Торп парки, Буюк Британия.

  • © Sputnik / Viktor Drachev

    Беларусь қадимий Туров қишлоғида Припят кўрфази соҳилида Иван Купала фестивалида ёшлар оловдан сакрамоқда.

  • © REUTERS / Lee Smith

    Ньюкасл кўчалари, барлар ишлашига рухсат берилди. 04.07.20.

  • © AP Photo / Evan Vucci

    АҚШ президенти Дональд Трамп, Оқ уйда ўтказилган шоу. Вашингтон. 02.07.20.

  • © Sputnik / Alexey Filippov

    Ғарбий ҳарбий округи Таман дивизиясининг аскари ўқув машғулотда.

  • © REUTERS / Stringer

    Ҳиндистоннинг Пуна шаҳри Шанкар Курхейд олтин ниқобда. Ниқоб оғирлиги 50 гр, нархи 3870 доллар.

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Москвада жазирама, одамлар "Музеон" санъат паркидаги фавворада ҳордиқ чиқармоқда.

  • © AFP 2018 / Benson Ibeabuchi

    Нигерия рақс академияси талабаси. 03.07.20.

  • © AP Photo / Andre Penner

    Сан-Паулу ресторан ишчилари ойналарни ювиш вақтида. Бразилия.

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    Москвада момақалдироқ.

  • © REUTERS / Antara Foto Agency/Zabur Karuru

    Индонезия, қишлоқ аҳолиси матраб билан тангаларни термоқда.

  • © AFP 2018 / Timothy Ivy

    АҚШ, Таксонда God and Country родеода буқа чавандозни ирғитмоқда.

  • © AFP 2018 / Stringer

    Шэньян, Хитой, эркаклар машқ қилмоқда.

Славянкалар: гўзаллик, жумбоқ, руҳланиш - фото

568
(Янгиланган 14:35 09.07.2020)
Ҳеч кимга сир эмаски, славян аёлларининг гўзаллиги бутун дунёда қадрланади. Славянкаларнинг гўзаллиги кўплаб мамлакатларда тан олинган.

Шу сабабли улар кўпгина гўзаллик танловларда ғолибликни қўлга киритади: масалан, “Дунё гўзали” титулини Россиядан Юлия Курочкина (1992 й.) ва Ксения Сухинова (2008 й.) қўлга киритди. 2019 йилда эса Алина Санько танловнинг ярим финал босқичига чиқди.

Россия, Беларусь, Украина - агентликларнинг энг янги суратларни Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

568
  • © Sputnik / Viktor Drachev

    Қадимги Беларусь Туровидаги Припят кўрфази соҳилида Иван Купала байрамида қизлар. Бу славянларнинг ёзда табиатнинг энг юқори гуллашига бағишланган байрамн, 7 июл куни нишонланади.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Қрим, аёл лаванда даласида. Бахчисарой туманида Тургеневка қишлоғида жойлашган лаванта плантацияси 120 гектардан кўпроқ майдонни эгаллайди.

  • © Sputnik / Sergey Pyatakov

    Москва Старий Арбат кўчасида қизлар ёзги кафеда

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Қизлар Москвадаги "Зарадье" табиат-ланшафт паркида суратга тушмоқда.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Новофёдоровка шаҳар типидаги посёлкасида қиз дарёга сакрамоқда.

  • © Sputnik / Evgeny Odinokov

    Қиз Манеж майдонидаги фаввора олдида, Москва.

  • © Sputnik / Ekaterina Chesnokova

    Абитуриентлар ГИТИС ўқув коспуси олдида

  • © Sputnik / Viktor Drachev

    Қадимги Беларусь Туровидаги Припят кўрфази соҳилида Иван Купала байрамида қизлар

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Қизлар Москвадаги "Зарадье" табиат-ланшафт паркида.

  • © Sputnik / Sergey Pyatakov

    Москва Старий Арбат кўчасида қизлар ёзги кафеда

  • © Sputnik / Nina Zotina

    Сочидаги "Цирк" пляжида қиз сапсерфда сузмоқда

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    Аёллар Москвадаги Горький паркида жазирама вақтида.

  • © Sputnik / Stringer

    Украинада аёллар Иван Купала байрами вақтида. Бу славянларнинг ёзда табиатнинг энг юқори гуллашига бағишланган байрамн, 7 июл куни нишонланади.

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Москва, "Музеон" санъат паркда жазирама вақтида қизлар фаввора олдида ҳордиқ чиқармоқда.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Қрим, аёл лаванда даласида.

  • © Sputnik / Stringer

    Украина, қиз Иван Купала байрамида. Бу шарқий славянларнинг ёзда табиатнинг энг юқори гуллашига бағишланган байрамн, 7 июл куни нишонланади.

  • © Sputnik / Ekaterina Chesnokova

    Москва, қиз ВДНХ хиёбонида ҳордиқ чиқармоқда.

  • © Sputnik / Viktor Drachev

    Қадимги Беларусь Туровидаги Припят кўрфази соҳилида Иван Купала байрамида қизлар. Бу славянларнинг ёзда табиатнинг энг юқори гуллашига бағишланган байрамн, 7 июл куни нишонланади.

Военнослужащие ВВС США

АҚШ ҳарбийлари Ўзбекистонда заҳарли моддаларга дуч келган бўлиши мумкин

0
(Янгиланган 15:15 10.07.2020)
Гап Ўзбекистон жанубидаги АҚШ ҳарбийлари томонидан террорчилик ташкилотларга қарши кампания вақтида фойдаланилган "Қарши-Хонобод" авиабазаси ҳақида бормоқда.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Америка ҳарбий хизматчилари 2000-йилларда Ўзбекистондаги ҳарбий базада жойлашган вақтларида заҳарли моддалар таъсирига учраган бўлишлари мумкин. Бу ҳақда Пентагоннинг махфийликдан чиқарилган ҳужжатларига таянган ҳолда CNN хабар бермоқда.  

Бу ерда гап Ўзбекистон жанубидаги, америкалик ҳарбийлар томонидан 2001 йил 11 сентябрда юз берган террактлардан сўнг "Ал қоида" террористик ташкилоти ва "Толибон"* радикал ҳаракатига қарши кампанияда фойдаланилган "Қарши-Хонобод" авиабазаси ҳақида бормоқда.

Республикачилар қўмитаси вакили Марк Гриннинг сўзларига кўра, махфийликдан чиқарилган ҳужжатлар шуни кўрсатмоқдаки, К2 авиабазасида (Қарши-Хонобод) хизмат қилган қўшинлар юқори токсик кимёвий моддалар ва радиоактив моддаларга дуч бўлганлиги ҳақида далиллар сони кўпаймоқда.

“К2 фахрийлари ўртасида саратон касаллиги бошқа жойларда хизмат қилганларга нисбатан беш баравар юқори ва уларнинг кўплари касалликлар хизмат билан бевосита боғлиқлигига қарамай, нафақа олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Конгресс кутиши мумкин эмас. Ушбу ҳужжатлар жамоатчиликка ошкор этилиши - Пентагон ва Фахрийлар ишлари бўйича вазирликни жавобгарликка тортиш ва мамлакатимиз учун жонини фидо қилган жасур фахрийлар учун адолатга эришиш йўлидаги катта қадамдир”, - деди Грин.

2001 йилдаги маълумотларга кўра, база атрофидаги тупроқ авиа-ёқилғи билан тўйинган, ердан чиққан буғлар инсон саломатлигига зарарли таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. 2004 йилда авиабазадаги ҳарбийлар ҳар куни радиацияга дуч бўлган бўлиши мумкин эди.

XX асрнинг ўрталарида “Хонобод” авиабазаси ва ҳарбий аэродром қурилган. Улардан Афғонистонда амалга оширилган ҳарбий ҳаракатлар давомида 1980-1989 йилларда фаол фойдаланган. 11 сентябрь терактларидан кейин АҚШ террорчиликка қарши кураш халқаро коалициясини ташкил қилиб, Афғонистонда амалиётни бошлаганди.

Вашингтон ўз қўшинларини қўллаб-қувватлаш учун “Хонобод” базасини йилига 10 миллион долларга Ўзбекистондан ижарага олганди. Жанговар вертолётлар ва ҳарбий-юк самолётлари, шунингдек, 1500 нафаргача ҳарбий хизматчи аэропортда жойлашганди.

2005 йил Андижон воқеалари ва Вашингтоннинг уларга реакцияси туфайли Тошкент америкаликлардан Қарши яқинидаги авиабазани тарк этишини талаб қилди. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг сўнгги самолёти ўша йилнинг ноябр ойида аэродромни тарк этди. Америкаликлар Қирғизистондаги “Манас” аэродромига кўчиб ўтдилар.

Кейинчалик республиканинг биринчи президенти Ислом Каримов бир неча бор “бундан буён Ўзбекистон ҳудудида бирон бир хорижий база бўлмайди”, деб таъкидлаган эди.

* “Ислом давлати” (ИШИД, ИД) ва “Толибон” – Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлар.

0