Қувонч ва умидга тўла Билимлар кунидан фотожамланма

347
(Янгиланган 18:20 04.09.2019)
  • Первый звонок в Ташкенте
  • Первый звонок в Ташкенте
  • Первый звонок в Ташкенте
  • Первый звонок в Ташкенте
  • Первый звонок в Ташкенте
  • Первый звонок в Ташкенте
  • Первый звонок в Ташкенте
  • Первый звонок в Ташкенте
  • Первый звонок в Ташкенте
  • Первый звонок в Ташкенте
  • Первый звонок в Ташкенте
Бугун эрталаб Тошкентда мактаб ўқувчилари учун Биринчи қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди. Sputnik мухбири тайёрлаган  фотожамланмани томоша қилинг!

Бугун эрталаб Ўзбекистоннинг барча мактабларида Биринчи қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон бўйлаб 620 минг нафар ўқувчилар илк бор биринчи синфга қадам қўйдилар. Умумий ҳисобда эса 2019 – 2020 ўқув йилида Ўзбекистоннинг 9904та  мактабларида 6,17 миллион киши таълим олади.

Бу йил “Президент совғаси” таркибига киритилган маҳсулотлар сифатини оширшга катта эътибор қаратилди. Биринчи синф ўқувчилариг берилаётган “Президент совғаси” таркибига 12 хил ўқув қуроллари киради. Улар орасида портфель, линейка, дафтар ва китоблар, клей, қалам ва бошқа нарсалар бор.

Анъанага мувофиқ, ўқув йилининг биринчи кунида барча умумтаълим мактабларида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида мустақиллик дарслари ташкил этилади.

347
  • Первый звонок в Ташкенте
    Sputnik/Рамиз Бахтияров

    Первый звонок в Ташкенте

  • Первый звонок в Ташкенте
    Sputnik/Рамиз Бахтияров

    Первый звонок в Ташкенте

  • Первый звонок в Ташкенте
    Sputnik/Рамиз Бахтияров

    Первый звонок в Ташкенте

  • Первый звонок в Ташкенте
    Sputnik/Рамиз Бахтияров

    Первый звонок в Ташкенте

  • Первый звонок в Ташкенте
    Sputnik/Рамиз Бахтияров

    Первый звонок в Ташкенте

  • Первый звонок в Ташкенте
    Sputnik/Рамиз Бахтияров

    Первый звонок в Ташкенте

  • Первый звонок в Ташкенте
    Sputnik/Рамиз Бахтияров

    Первый звонок в Ташкенте

  • Первый звонок в Ташкенте
    Sputnik/Рамиз Бахтияров

    Первый звонок в Ташкенте

  • Первый звонок в Ташкенте
    Sputnik/Рамиз Бахтияров

    Первый звонок в Ташкенте

  • Первый звонок в Ташкенте
    Sputnik/Рамиз Бахтияров

    Первый звонок в Ташкенте

  • Первый звонок в Ташкенте
    Sputnik/Рамиз Бахтияров

    Первый звонок в Ташкенте

Энг гўзал водий, чигиртка офати ва хотиржам мушук ҳафта суратлари

670
Шу ҳафта давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Энг ёрқин суратларни Sputnik фотожамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

670
  • © AP Photo / Mark Lennihan

    Қизлар Массачусетс штатидаги Эдгартаундаги кўприкдан ҳовузга сакрашмоқда. 27.06.20.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Қрим кўпригидан юк темир йўл поезди ҳаракати очилди. 30.06.20.

  • © Sputnik / Alexei Druzhinin

    Владимир Путин Конституцияга тузатишлар киритиш бўйича овоз бериш жараёнида иштирок этди. 01.07.20.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Аёл Қрим лаванда даласида.

  • © REUTERS / Cheney Orr

    Аризона, одамлар дам олиш учун кетмоқда. 27.06.20.

  • © AFP 2018 / Shahid Ali

    Покистонда далаларни чигиртка босиб кетди, 01.07.20.

  • © REUTERS / Kirsty Wigglesworth

    Шаҳзода Чарльз Cotswold фермерлик паркига ташриф буюрди. 01.07.20.

  • © REUTERS / Matthew Childs

    Раққоса Ханна Мартин Уз виадук водийсида машқ қилмоқда. Буюк Британия, 29.06.20.

  • © AFP 2018 / Dale de la Rey

    Гонконг, полиция миллий хавфсизлик тўғрисидаги янги қонунига қарши намойиш иштирокчисини қўлга олди, 01.07.20.

  • © Sputnik / Grigory Sysoev

    Твер вилояти Ржевда Совет аскари хотирасига очилган ёдгорлик мажмуаси.

  • © AFP 2018 / Robert Perry

    Глазгода, Жорж майдонида полиция ходимлари. 27.06.20.

  • © AFP 2018 / Prakash Mathema

    Катманду, аёллар гуруч экиш олдидан байрамда

  • © Sputnik / Aleksei Danichev

    Санкт-Петербург, "Алие паруса" битирувчилар байрам маросими.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Беларусь ҳарбий академияси битирувчиларига диплом топшириш маросими.

  • © REUTERS / Athit Perawongmetha

    Сэм Хок мактаби ўқувчилари карантин чораларини юмшатиш шаротида дарс ўтмоқда. Таиланд.

  • © AP Photo / Gyorgy Varga / MTI

    Венгриянинг Надьканижа шаҳрида чақмоқ, 26.06.20.

  • © AP Photo / Ramon Espinosa

    Куба, Гавана болалар ёмғирда ўйнамоқда.

  • © AFP 2018 / Ryad Kramdi

    Алжир пойтахтида коронавирус эпидемияси туфайли киритилган комендантлик соати вақтида.

Ғалаба, бомбардимончи парвози ва пандемия ойнинг энг сара суратлари

1182
(Янгиланган 15:57 30.06.2020)
24 июнь куни Москвада Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ҳарбий парад ўтказилди. Шунингдек, пандемия туфайли жорий этилган айрим чекловлар юмшатилганди.

Июнь ойнинг энг қизиқарли ва ёрқин суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Суратларни Sputnik фотожамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

1182
  • © Sputnik / Kirill Kallinikov

    Россия Марказий сайлов комиссиясининг ахборот маркази, аёл тиббий ниқобда.

  • © Sputnik / Vladimir Sergeev

    Москва Кремлининг миноралари ва Покров соборининг гумбазлари

  • © Sputnik / Host photo agency / Alexey Filippov

    Москва, Россия президенти Владимир Путин ва хорижий давлат етакчилари билан "Номаълум аскар" хотира ёдгорлигига гул қўйиш маросимида.

  • © Sputnik / Ramil Sitdikov

    Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ҳарбий парад.

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Россиялик пианиночи Денис Мацуев"Шоу ON!" концерт лойиҳасида

  • © Sputnik / Host photo agency / Vladimir Astapkovich

    Стратегик Ту-160 бомбардимончиси, Ғалаба Парадига тайёргарлик жараёни

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Москва, аёл Қизил майдонда селфига тушмоқда.

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Кўнгиллилар Москвада "хотира чизиғи" акцияси доирасида 1418 дона шағам ёқишди.

  • © Sputnik / Host photo agency / Mikhail Voskresenskiy

    Москвадаги "Ғалаба нурлари" акцияси пайтида М.В.Ломоносов номидаги МДУнинг асосий биноси

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    "Аэрофлот" авиакомпаниясининг стюардессаси, Москва Шереметево аэропорти.

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Москва Горький паркида дам олувчилар.

  • © Sputnik / Alexander Vilf

    Дина Аверина бадиий гимнастика бўйича халқаро онлайн-турнирда чиқиши

  • © Sputnik / Vitaliy Ankov

    Владивостокда "Громкий" и "Совершенний" ҳарбий кемаларни тантанали кутиб олиш маросими.

  • © Sputnik / Nina Zotina

    Сочи "Цирк" плажида дам олаётган туристлар.

  • © Sputnik / Kirill Braga

    Волгограддаги Мамаев Курганда тантанали концерт

  • © Sputnik / Alexey Danichev

    Гидрофлай бўйича Россия терма жамоаси спортчилари Россия кунини нишонлаш маросимини очмоқдалар.

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    101 ёшли бемор Зенаида Афанасьева Новикова COVID-19 коронавирус инфекциядан даволанишдан сўнг.

  • © Sputnik / Ramil Sitdikov

    Москва Горький паркида одамлар дам олмоқда.

  • © Sputnik / Aleksei Danichev

    Санкт-Петербургда мактаб битирувчилари байрамида мушакбозлик.

Ўзбекистонда коронавирус: 3 июль асосий хабарлари

74
Бугуннинг ўзида 127 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6161 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 127 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9326  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланишлар: 93 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 31 нафари — Тошкент шаҳрида (13 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 18 нафари аҳоли орасида), 3 нафари — Тошкент вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 127 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6161 нафарга етди.

Айни пайтда 3137 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Даволанаётганларнинг 8 нафари – ўта оғир, 16 нафари – оғир, 230 нафари – ўрта оғир ҳолатда.

Ўзбекистонда 1,2 млндан ортиқ коронавирус тести ўтказилди. 65 мингдан ортиқ фуқаро тиббий назоратда.

28-ўлим

Тошкентда 59 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди. Тошкент шаҳрида яшовчи Ғ.Б. 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтдаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Унга "юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония" ташхиси қўйилган. Беморда шу куни коронавирус ҳам аниқланган. У доимий гемодиализ муолажасини олиб турган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

ЕИ ҳимоя воситалари

Европа Иттифоқи Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинларига COVID-19 коронавирусига қарши шахсий ҳимоя воситаларини тақдим этди. Ҳарбийлар 830 дона махсус ҳимоя кийими, минг дона антисептик ва 15 минг дона ниқоб олдилар.

Мигрантларга ёрдам

Москвадаги меҳнат мигрантлари учун коронавирусга бепул тест топшириш имконияти яратилди. Москва шаҳри ва вилоятида меҳнат мигрантларини тиббий қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилди. У Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ва Халқаро Шодиев фонди ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 10,9 миллиондан ошди, 526 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (2,7 млн), Бразилияда (1,4 млн), Россияда (660 минг).

74
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси