Қўли гул ҳунармандлар: Қўқондаги фестивалнинг энг сара суратлари

745
(Янгиланган 12:26 13.09.2019)
  • Шали из овечьей шерсти
  • Девушки вручную обрабатывают хлопок
  • Фестиваль декоративно-прикладного искусства в Коканде
  • Производство традиционных ковров
Қўқон шаҳрида илк Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестивалнинг ёрқин суратлари - Sputnik фотожамланмасида.

2019 йилнинг 10-15 сентябр кунлари Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда 1116 нафар ҳунарманд, жумладан, 191 нафар хорижликлар иштирок этмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

Худоёрхон ўрдаси фестивалнинг асосий майдонига айланган. 

Келажакда Ҳунармандчилик фестивали ҳар икки йилда бир марта бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фестиваль Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги иштирокида ташкил қилинади.

Ушбу фестивалнинг асосий мақсади - ўзбек халқининг  тарихи ва маданий ҳаётини кенг ёритиш, ўзбек миллий ҳунармандчилигини намойиш қилиш, маданий-гуманитар алоқаларни халқаро миқёсда кучайтириш, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ҳунармандчилик мактабларини сақлаш ва қайта тиклашдир.

Фестивалннг энг сара ва ёрқин суратлари - Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида.

745
  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Қаҳрабо санъати ҳам намойиш этилди.

  • Шали из овечьей шерсти
    © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Қўй жунидан тикилган рўмол

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Фестиваль доирасида модалар кўргазмаси бўлиб ўтди.

  • Девушки вручную обрабатывают хлопок
    © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Қўлда пахтага ишлов бераётган қизлар

  • Фестиваль декоративно-прикладного искусства в Коканде
    © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Қўқон шаҳрида халқаро ҳунармандчилик фестивали

  • Производство традиционных ковров
    © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Миллий гиламларни тўқиш

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Нозик дид, юксак маҳорат билан яратилган дунёдаги энг катта сўзана. Узунлиги 25, эни эса 6 метрни, оғирлиги 60 килограммни ташкил этади.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ҳунарманд дўконидаги тақинчоқлар

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Халқ оғзаки ижоди намуналари ижро этаётган аёллар.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Миллий либосдаги қиз

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Зардўзлик намуналари.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Тақинчоқлар кўргазмаси.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ўймакор уста иш жараёнида.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Тадбир давомида ҳунармандлар намойиши бўлиб ўтди.
    В рамках мероприятия прошел даже парад ремесленников.